31.10.2019 йилдаги ПҚ-4503-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли институционал ислоҳотлар доирасида молия секторининг барқарорлигини, унинг глобал молия тизимига интеграциялашувини таъминлаш, банк хизматларининг сифатини ва улардан фойдаланиш имкониятларини, биринчи навбатда хусусий бизнес ва аҳоли учун ошириш чоралари кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат улушига эга бўлган тижорат банкларида замонавий корпоратив бошқарув тамойиллари, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, фаолият самарадорлиги ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш орқали уларнинг шаклини ўзгартириш борасидаги ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, банк секторини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар илғор халқаро амалиётни инобатга олган ҳолда банк соҳасидаги кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг замонавий усулларини жорий этиш асосида тижорат банклари ходимларининг билими ва малакасини оширишни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпоратив бошқарув, молиявий менежмент, аудит, молиявий хатарларни бошқариш, ахборот-коммуникация технологиялари, қимматли қоғозлар бозори соҳаларида банк секторининг юқори малакали кадрларини ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, банк ходимларини баҳолаш ва рағбатлантиришнинг илғор халқаро тажрибасини жорий этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси банк тизими кадрлари салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлашга нисбатан халқаро стандартларга ва илғор хорижий тажрибага асосланган тизимли ёндашув;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларининг бошқарув, ўрта ва қуйи бўғин ходимлари меҳнатига уларнинг малакаси, билими ва аниқ иш натижаларидан (KPI) келиб чиққан ҳолда ҳақ тўлашнинг бонусли тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг узлуксизлиги, ўқитиш дастурларининг замонавий тижорат банклари томонидан кенг фойдаланилаётган рақамли технологияларга мувофиқлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли лавозим учун талаб этиладиган малака ва тажрибага эга бўлган бошқарув ходимларини, инвестицион банкинг, лойиҳавий молиялаштириш, хатарларни бошқариш, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги мутахассисларни тайёрлашни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқиётган кадрларга тактик ва стратегик истиқболдаги самарали ишлаш учун зарур билимларни бериш ва кўникмаларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнес юритишнинг умумий тамойилларини ва ягона корпоратив маданиятни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк мутахассислари, ўқитувчилар таркиби ва талабаларни банк ишининг аниқ йўналишлари бўйича хорижий банкларда ва таълим муассасаларида ўқитиш ҳамда стажировкадан ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (кейинги ўринларда — Ўзмиллийбанк), Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси банкларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк-молия академиясини (кейинги ўринларда — Академия) Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказиб, уни Академиянинг таъсисчиси этиб белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 ва 2019 йилларда Академия магистратурасига қабул қилинган шахслар учун магистратура мутахассисликлари бўйича амалдаги таълим дастурларини, шунингдек, Академиянинг сарф-харажатларини магистратурада давлат гранти асосида таълим олаётган шахсларнинг ўқиши тугагунга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзмиллийбанк:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2020 йилнинг 1 февралига қадар етакчи хорижий ҳамкорларни жалб этган ҳолда қуйидагиларни назарда тутувчи 2020 — 2025 йилларда Академияни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингидаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритилишини таъминлаган ҳолда унинг халқаро рейтингини босқичма-босқич ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи хорижий бизнес-мактаблар ва корпоратив университетларнинг айнан бир хил дастурлари асосида банк-молия соҳаси мутахассисларини ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция фаолияти (Chartered Financial Analyst), хатарларни бошқариш (Financial Risk Manager), Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича молия ҳисоби (Association of Chartered Certified Accountants ва Chartered Public Accountant), ички аудит (Certified Internal Auditor), бошқарув ҳисоби (Certified Management Accountant) соҳаларида молия ходимларини халқаро профессионал сертификация имтиҳонларига тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудларидаги тижорат банкларининг филиаллари учун қисқа муддатли курслар, семинарлар, тренинглар, давра суҳбатлари, стажировкалар, сайёр ўқув модуллари ва бошқа тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион таълим ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, илмий-педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш доирасида хорижий шериклар билан ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнига етакчи таълим муассасалари ва банк-молия секторидан юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш амалиётини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2020 — 2025 йилларда Академияни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини 2020 йилнинг 1 мартига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4503-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2019 й., 07/19/4503/3978-сон)