1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, кўрсатилган муддатда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга) бориш ёки Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларида (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда) ҳозир бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик, —
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, худди шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш, —
энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
номи «юзасидан» деган сўздан кейин «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
диспозицияси «юзасидан» деган сўздан кейин «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 220-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги «ички ишлар органларидан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 221-модданинг диспозициясидаги «ички ишлар органларида» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 222-модданинг диспозициясидаги «ички ишлар органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 245-модданинг биринчи қисмидаги «194, 195» рақамлари «194, 1941, 195, 1951» рақамлари билан алмаштирилсин;
«Ушбу Кодекснинг 61, 1851 (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари), 1941, 1951, 196 (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларига тегишли қисми бўйича) ва 2101-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади»;
«Юридик шахсларнинг қўриқланадиган объектларига, бошқа мол-мулкига тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимлари ёки ҳарбийлаштирилган соқчилик ходимлари томонидан ҳуқуқбузарликка барҳам бериш, ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш ва ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органига, ҳарбийлаштирилган соқчилик хизмати биносига ёки ички ишлар органларига ушлаб келтирилиши мумкин»;
«9) ушбу Кодекснинг 61, 1851, 1941, 1951, 198-моддаларида, 2101-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг мансабдор шахслари томонидан»;
биринчи қисми «божхона органлари» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи қисми «божхона органларининг» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги 337-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2008 йил, № 12, 637, 640-моддалар; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда) 4-моддаси тўртинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «ички ишлар органлари» деган сўзлар «ички ишлар, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-371-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 129-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 591-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ дориларини олиш ва рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) тартибига фуқаролар ҳамда юридик шахслар томонидан риоя этилиши устидан назоратни таъминлайди;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 272-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 591-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 4-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошисидаги «фуқаровий ва хизмат қуролларининг ҳамда улар ўқ-дориларининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қирқ учинчи хатбошисидаги «чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ва бошқа ваколатхоналарини, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қирқинчи — қирқ тўртинчи хатбошилари тегишинча ўттиз тўққизинчи — қирқ учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўттиз тўққизинчи хатбошисидаги «қўриқлаш бўлинмаларида назорат текширувларини ўтказиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январда қабул қилинган ЎРҚ-458-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 1, 3-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда) 17-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қуролли Кучлар таркибига Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликларининг, Миллий гвардиясининг, Давлат хавфсизлик хизматининг, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг тегишли бошқарув органлари, қўшинлари, ҳарбий тузилмалари ва муассасалари киради».
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.