Ҳужжат рақами
524-2-сон
Орган
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Имзоланган сана
26.08.2019
Кучга кириш санаси
26.08.2019
Қўшимча ахборот
Улашиш
Ёпиш
Ҳужжат 26.08.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 24 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси давлат қисқа муддатли облигацияларини чиқаришнинг асосий шартларини (рўйхат рақами 524, 1998 йил 9 ноябрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 9 августдаги 17-25/373-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.