Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2025 23.08.2019 йилдаги 713-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида» 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя чора-тадбирлари билан қамраб олиш кўламларини такомиллаштириш ва кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (кейинги ўринларда меҳнат мигрантлари деб аталади) улар Ватанга қайтиб келганидан кейин ишсиз ва банд бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва касбий таълимнинг бошқа муассасалари, шу жумладан, нодавлат касбий таълим муассасаларининг касбга ўқитиш марказларида, кейинчалик ишга жойлаштириш учун, шу жумладан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси деб аталади) маблағлари ҳисобига грантлар бериш йўли билан талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича бепул касбий ўқитиш, қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни назарда тутувчи меҳнат, ижтимоий ва психологик қайта интеграциялашувида кўмаклашиш шаклларини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Екатеринбург, Новосибирск, Волгоград, Пятигорск (Россия Федерацияси), Истанбул (Туркия), Нур Султон (Қозоғистон), Дубайда (Бирлашган Араб Амирликлари) Агентлик маблағлари ҳисобига ваколатхоналарини очиш, кейинчалик маблағларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси деб аталади) маблағлари ҳисобига қоплаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 мартгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатномани (патентни) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатиш ваколатига эга бўлган Россия органлари ва ташкилотларининг филиалларини (фронт-офисларини) очиш бўйича Россия Федерацияси минтақалари (Татаристон Республикаси, Приморье ўлкаси, Санкт-Петербург шаҳри, Красноярск, Новосибирск, Ростов, Ленинград ва Свердловск вилоятлари, шунингдек, Урал федерал округининг Ханти-Мансиск ва Ямал-Ненец автоном округлари) билан музокаралар ўтказсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерациясининг Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги миграция марказлари ваколатхоналари негизида, шу жумладан, бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бинолар ва хоналарни бериш йўли билан Россияда ишга жойлашишга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматлари кўрсатувчи меҳнат мигрантларини виза, ҳужжатлар билан қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этилишига кўмаклашсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат мигрантларининг мурожаатлари бўйича, айниқса меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган фуқароларнинг жасадларини, шунингдек, чет элдаги меҳнат фаолияти даврида меҳнат лаёқати йўқотилишига олиб келган шикастланган ёки оғир тан жароҳати олган фуқароларни ташиш, ҳамроҳлиқ қиладиган шахсларнинг транспорт харажатларини молиялаштириш, Агентлик ваколатхоналари билан Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ўртасидаги функцияларни аниқ чегаралаш масалаларини кечиктирмасдан ва жадал кўриб чиқиш ва ҳал этишни назарда тутувчи Агентликнинг Чет элдаги ваколатхоналари регламентини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Uzbekistan Airways» АЖга Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ёки Агентликнинг буюртманомалари бўйича меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган фуқароларнинг жасадларини, шунингдек, хорижда меҳнат фаолияти вақтида оғир тан жароҳати олган фуқароларни бепул асосда Ўзбекистон Республикасига олиб келиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, вафот этган фуқароларнинг жасадларини, шунингдек, хорижда меҳнат фаолияти вақтида оғир тан жароҳати олган фуқароларни олиб келиш зарур бўлган минтақалардан (аэропортлардан) «Uzbekistan Airways» АЖнинг йўналишлари мавжуд бўлмаган тақдирда транспорт харажатлари Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Агентлик ҳузуридаги ихтисослаштирилган кассаларда хорижий авиация, темир йўл ва автомобилда йўловчилар ташувчиларнинг чипталари сотилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2020 йил 1 январгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари негизида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига чет элга ишга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин касбга йўналтириш марказлари (кейинги ўринларда кетишдан олдин касбга йўналтириш марказлари деб аталади) ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кетишдан олдин касбга йўналтириш марказларида шу жумладан, ишсизлар ва иш билан банд бўлмаган шахсларни касбга ўқитиш марказлари билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга жўнаб кетаётган фуқароларни хорижий меҳнат бозорида талаб этилган мутахассисликлар ва чет тиллари бўйича қисқа муддатли ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш, шунингдек, профессионал компетенциясини тест синовдан ўтказиш ва тасдиқлаш амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кетишдан олдин касбга йўналтириш марказлари фаолиятини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Агентлик шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларида профессионал ўқув марказлари, тармоқ уюшмалари, йирик иш берувчилар ва бошқа муассасалар сирасидан хорижий ёки маҳаллий шерикларни жалб этишга ҳақлидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ёки хусусий бандлик агентликлари томонидан ташкилий меҳнат миграцияси йўли бўйича чет элда ишлаш учун кетаётган фуқароларни касбга ўқитиш учун кетишдан олдин касбга йўналтириш марказларида ёки касбий таълимнинг бошқа муассасаларида, шунингдек, давлат муассасаларида касбга ўқитиш учун Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда 4 базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаган миқдорда грантлар ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни кетишдан олдин касбга йўналтириш марказларида ёки касбий таълимнинг бошқа муассасаларида касбга ўқитиш хорижий иш берувчилар ёки хорижий давлатларнинг меҳнат бозорида воситачилик фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга бўлган ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентлик икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг расмий веб-сайтида миграция ва меҳнат ҳақидаги қонунлар бузилиши билан боғлиқ масалалар бўйича меҳнат мигрантларини улар турган мамлакатларда ҳуқуқий ҳимоя қилиш хизматлари кўрсатишга очиқ танловни жойлаштириш учун электрон майдончалар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов якунлари бўйича миграция ва меҳнат ҳақидаги қонунлар бузилиши билан боғлиқ масалалар бўйича меҳнат мигрантларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш хизматларини кўрсатишга бўлиш мамлакатларининг ихтисослаштирилган ташкилотлари билан, улар хизматлари қиймати Меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига ҳақ тўланган ҳолда битимлар тузиш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида меҳнат мигрантларининг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги тиббий хулосани, шунингдек, суғурта полисларини ўзаро эътироф этиш тўғрисида битим лойиҳаларини тайёрласинлар ва Россия томонидан кўриб чиқиш учун дипломатик каналлар бўйича юборсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзагросуғурта» АЖ ва «Кафолат» суғурта компанияси» АЖга ҳаётни суғурта қилиш соҳасида фаолиятни амалга ошираётган ихтисосли шуъба ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш тавсия қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) меҳнат мигрантлари учун имтиёзли тарифлар бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга жойлашишга патент ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар берилиши рад этилиши таваккалчилигини суғурта қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда ишга жойлашиш бўйича транспорт харажатлари ва бошқа харажатларни тўлаш учун берилган кредитлар қайтарилмаслиги таваккалчилигини суғурта қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат мигрантларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ихтиёрий тиббий суғурта полиси бериш ва суғурта қопламасини тўлашни ёки суғурта полиси шартларига мувофиқ меҳнат мигрантлари вақтинча бўлган мамлакатдаги ассистанс хизматлари кўрсатувчи хорижий суғурта компаниялари томонидан тиббий хизматлар кўрсатилишини ташкил этишни назарда тутувчи янги суғурта маҳсулотларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) суғурта қопламасини суғурта бадали тўланган валютада тўлашни, суғурта қопламаси миқдори суғурта ҳодисасига қараб қуйидаги ҳолларда меҳнат мигрантларининг ҳаётини ихтиёрий узоқ муддатли суғурта қилиш механизмларини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта суммаси миқдорига тенг бўлганда ― суғурта қилинган шахс вафот этган ёки у меҳнатга лаёқатини йўқотган тақдирда (I ва II гуруҳ ногиронлик);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта суммаси миқдорига ва суғурта ташкилотининг инвестиция даромадидаги улушга тенг бўлганда ― суғурта қилинган шахс белгиланган ёшга етганда. Бунда йўналтирилаётган пул маблағларининг камида 30 фоизи суғурта мукофотини тўлашга ўтказилган ва ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш шартномасига мувофиқ суғурта даври 12 ойдан ортиқни ташкил этганда, суғурта ташкилотлари жорий пул ўтказиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлардаги ўзбек диаспорасини меҳнат мигрантларини чет элда ишга жойлаштириш муаммоларини ҳал этишга ва уларнинг меҳнат ва маиший шароитларини яхшилашга фаол жалб этиш мақсадида улар билан янада яқинроқ ҳамкорлик ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетаётган фуқаролар орасида юқори талабга эга бўлган хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан Агентлик ва хусусий бандлик агентликларининг виза буюртманомаларини жадал кўриб чиқиш бўйича қўшимча консуллик хизматлари кўрсатилиши имконияти масалаларини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда меҳнат мигрантлари кўп жамланган хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг етакчи санъат усталари иштирокида мунтазам равишда концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар, мавзули кечалар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига барча меҳнаткаш-мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Халқаро конвенцияга, шунингдек, ушбу соҳадаги бошқа халқаро шартномаларга қўшилиш (ратификация қилиш)нинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси ― Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаментининг мудири ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Қудбиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 23 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
713-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/713/3633-сон)