18.06.1996 йилдаги 220-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 18.06.1996 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
1. Инвестиция фондлари тўғрисидаги Низом ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисидаги Низом 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Муассислар мажлиси Инвестиция фондининг намунавий уставига мувофиқ ишлаб чиқилган инвестиция фондининг уставини тасдиқлайди, кузатувчи кенгашни сайлайди. Депозитарий билан тузилган намунавий контрактга ва бошқарувчи компания билан тузилган фондни бошқариш тўғрисидаги намунавий шартномага мувофиқ инвестиция фондини бошқариш учун депозитарий ва бошқарувчи компания билан тузилган контрактлар лойиҳаларини тасдиқлайди, фонднинг кузатувчи кенгаши раисини ушбу контрактларни тузишга вакил қилади. Муассислар инвестиция фондининг давлат рўйхатидан ўтгунга қадар пайдо бўлган мажбуриятлари бўйича биргаликда жавобгар бўладилар.
Стрелка тартиб рақами

Опреция турлари номи

1.Муассислар томонидан инвестиция фондини ташкил этиш, таъсис шартномасини тузиш ва инвестиция фонди уставини ишлаб чиқиш
2.Инвестиция фондини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш
3.Инвестиция фонди ҳисоб-китоб счётини очиш
4 ва 4а.Бошқарувчи компания, шунингдек депозитарий билан контракт тузиш
5.Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказида рўйхатдан ўтказиш
6.Инвестиция фонди акцияларини чиқариш
7.Инвестиция фонди акцияларини сотиш
8.Инвестиция фонди акцияларини сотишдан олинган маблағларни фонд биржаси ва фонд дўконлари брокерлари счётларига ўтказиш
9 ва 9а.Инвестиция фонди акцияларини сотишдан олинган маблағларни инвестиция фонди счётларига ўтказиш
10 ва 10а.Инвестиция фонди акцияларини сотиш тўғрисида депозитарийга ахборот тақдим этиш
11.Акционерлик жамиятларининг эркин сотишга қўйиладиган акциялари
12 ва 12а.Инвестиция фонди томонидан эркин бозорда акцияларни сотиб олиш, шунингдек инвестиция фондининг фонд биржасидаги биржа ўйини
13 ва 13а.Инвестиция фонди томонидан ўз акцияларини сотиб олиш
14 ва 14а.Инвестиция фонди томонидан АЖ акциялари бўйича дивидендлар олиш
15 ва 15а.Инвестиция фонди томонидан акционерларга дивидендлар тўлаш

Инвестиция фонди

Хусусийлаштириш инвестиция фондида

Фондни ташкил этишнинг мақсади

Фойда (даромад) олиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозларига қўядиган маблағларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда акционерларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятида уларнинг таваккалчиликларини камайтириш мақсадида ташкил этилади

Аҳоли кенг қатламларини хусусийлаштириш жараёнига жалб этиш, даромад олиш, аҳоли маблағларини ҳимоя қилиш ва акционерларнинг таваккалчиликларини камайтириш мақсадида ташкил этилади

Устав фондини шакллантириш

Устав сармояси пул маблағлари, шунингдек қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк билан тўланиши мумкин

Устав сармояси мутлақ; пул маблағларидан шакллантирилади

Акцияларни чиқариш ва жойлаштириш

Акцияларнинг номинал қиймати назарда тутилмайдиАкциялар 100 сўмдан кўп бўлмагач номинал қийматга эга бўлади
Сотиб олинадиган акциялар миқдори чекланмайди

Акциялар хусусийлаштириш инвестиция фонди (ХИФ) томонидан, битта жисмоний шахсга кўпи билан 100 тадан, номинал қиймати бўйича сотилади

Инвестиция фонди (ИФ) акцияларни инвесторларнинг чекланмаган доираси ўртасида жойлаштиради

ХИФ ўз акцияларини фақат жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида жойлаштиради. Юридик шахслар ХИФ акцияларини иккиламчи бозорда, бозор нархи бўйича сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар

Қарз маблағларини жалб этиш

Махсус давлат кредити назарда тутилмаганМахсус давлат кредитлари олиш ҳуқуқига эга
Кредитларни уч ойгача бўлган муддатга жалб этиш ҳуқуқига эга

Қарз маблағларини жалб этиш ҳуқуқига эга эмас, махсус давлат кредитлари бундан мустасно

Фонд чиқарган акцияларни акционерлик жамиятлари акцияларига алмаштириш имконияти

ИФ чиқарган акцияларни давлат тасарруфидан чиқариш жараёнида ташкил этилган акционерлар жамиятларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси эгаси бўлган, ИФ соф активнинг 5 фоизидан ошадиган миқдордаги акцияларга алмаштириш ҳуқуқига эга эмас

ХИФ чиқарган акциялар жамияти акцияларига алмаштириш ҳуқуқига эга эмас

Фонд чиқарган акцияларни акционерлардан сотиб олиш имконияти

ИФ фонд акцияларини улар эгасининг талабига биноан сотиб олиш ҳуқуқига эга

ХИФ ўз акцияларини акционерлардан сотиб олиш ҳуқуқига эга эмас

Хусусийлаштириш инвестиция фондларининг ва инвестиция фондларининг фаолияти хусусиятлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
Стрелка тартиб рақами

Опреция турлари номи

1.Муассислар томонидан хусусийлаштириш инвестиция фондини ташкил этиш, таъсис шартномасини тузиш ва хусусийлаштириш инвестиция фонди уставини ишлаб чиқиш
2.Хусусийлаштириш инвестиция фонди уставини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш

3.

Хусусийлаштириш инвестиция фонди ҳисоб-китоб счётини очиш
4 ва 4а.Бошқарувчи компания, шунингдек депозитарий билан контракт тузиш
5.Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги қиимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказида рўйхатдан ўтказиш
6, 7 ва 11.Акцияларнинг биринчи ва иккинчи эмиссияси ва уларни жойлаштириш
8.Акцияларнинг биринчи ва иккинчи эмиссиясидан олинган маблағларни фонд биржаси ва фонд дўконлари брокерлари счётларига ўтказиш
9.Биринчи ва иккинчи эмиссия акцияларини сотишдан олинган маблағларни хусусийлаштириш инвестиция фонди счётларига ўтказиш
10 ва 10а.Биринчи ва иккинчи эмиссия акцияларини сотиш тўғрисида депозитарийга ахборот тақдим этиш
12.ХИФ томонидан Давлат мулки қўмитасидан хусусийлаштирилган корхоналар акциялари сифатида давлат кредити олиш
13а.Акциялар чиқариш ва уларни жойлаштириш
14.Акцияларни сотишдан олинган маблағларни фонд биржаси ва фонд дўконлари брокерлари счётларига ўтказиш
15.ХИФ акцияларини сотишдан олинган маблағларни ХИФ счётларига ўтказиш
16 ва 16а.ХИФ акцияларини сотиш тўғрисида депозитарийга ахборот тақдим этиш
17.Акционерлик жамиятларининг эркин сотишга қўйиладиган акциялари
18 ва 18а.ХИФ томонидан эркин бозордан акциялар сотиб олиш, шунингдек ХИФнинг фонд бозоридаги биржа ўйини

19 ва 19а

ХИФ томонидан акционерлик жамиятлари акциялари бўйича дивидендлар олиш

20 ва 20а.

ХИФ томонидан дивидендлар тўлаш
Кейинги таҳрирга қаранг.