Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Кредит бюролари, кредит ахборотидан фойдаланувчилар ва кредит ахборотини етказиб берувчилар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви ҳамда кредит ҳисоботларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 20 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2331-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 17 июндаги 12/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3645, 07.07.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/2-сон қарори (рўйхат рақами 2331, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 91-модда) билан тасдиқланган Кредит бюролари, кредит ахборотидан фойдаланувчилар ва кредит ахборотини етказиб берувчилар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви ҳамда кредит ҳисоботларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «Кредит бюроларининг техник ва дастурий воситаларига ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш бўйича қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2318, 2012 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 3-4-сон, 35-модда)» деган сўзлар «Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 8 июнь,
13/7-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 10/19/2331-1/3313-сон)