30.05.2019 йилдаги -сон
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган, Томонлар давлатларининг таълим ва илмий ташкилотларида кундузги шаклда олинган олий таълим унинг эгаларига олинган таълим ва Томонлар давлатлари ҳар бирининг қонунчилигига мувофиқ Томонлар давлатларининг ҳар бирида мутахассислик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган, Томонлар давлатларининг таълим ва илмий ташкилотларида кундузги шаклда олинган олий таълим унинг эгаларига олинган таълим ва Томонлар давлатлари ҳар бирининг қонунчилигига мувофиқ Томонлар давлатларининг ҳар бирида мутахассислик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
1. Россия Федерациясида олинган, мутахассислик дипломи билан тасдиқланган олий тиббий ва олий фармацевтика таълими ва Ўзбекистон Республикасида олинган, бакалавр ёки бакалавр билан биргаликдаги магистр дипломи билан тасдиқланган, тегишли тайёргарлик йўналиши бўйича ўқиш муддати (умумий муддат) Россия Федерациясида олинган тегишли мутахассислик бўйича назарда тутилган меъёрий ўқиш муддатидан кам бўлмаган муддат бўйича олий тиббий ва олий фармацевтика таълими мос равишда тан олинади ҳамда уларнинг эгаларига Россия Федерациясида олий таълим дастури (магистратура), аспирантурада илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш дастурлари ва ординатура дастурлари ва Ўзбекистон Республикасида олий таълимнинг (магистратура, клиник ординатура ва таянч докторантура) таълим дастурлари бўйича ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган, Томонлар давлатларининг таълим ва илмий ташкилотларида кундузги шаклда олинган олий таълим унинг эгаларига олинган таълим ва Томонлар давлатлари ҳар бирининг қонунчилигига мувофиқ Томонлар давлатларининг ҳар бирида мутахассислик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
4. Россия Федерациясининг таълим ва илмий ташкилотларида тиббий ва фармацевтика мутахассисликлари ва тайёргарлик йўналишлари бўйича олий тиббий ёки олий фармацевтика таълимининг (бакалавриат, мутахассислик, магистратура ва ординатура) таълим дастурлари бўйича ўқиш даври ва Ўзбекистон Республикасининг таълим ва илмий ташкилотларида тиббий ва фармацевтика мутахассисликлари ва тайёргарлик йўналишлари бўйича олий тиббий ёки олий фармацевтика таълимининг (бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура) таълим дастурлари бўйича ўқиш даври тегишли мутахассислик ва тайёргарлик йўналишлари бўйича ўқиш даври сифатида тан олинади ҳамда уларнинг эгаларига Россия Федерациясида олий тиббий ёки олий фармацевтика таълимининг (бакалавриат, мутахассислик, магистратура ва ординатура) тегишли таълим дастурлари ва Ўзбекистон Республикасида олий тиббий ёки олий фармацевтика таълимининг (бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура) тегишли таълим дастурлари бўйича ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган илмий даражалар уларнинг эгаларига Томонлар давлатлари ҳар бирининг қонунчилигига мувофиқ Томонлар давлатларининг ҳар бирида мутахассислик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.