Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2022 06.05.2019 йилдаги 379-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 08.09.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари тизимида овқатланишни ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 сентябрдаги 505-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идораларда овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари тизимида овқатланишни ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ошхоналар ходимлари сонини, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш ва етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш, табиий камайиш нормалари доирасида нобудгарчиликларни энг кам даражага келтириш, таомлар турларини хилма-хиллаштириш ва овқат тайёрлаш сифатини яхшилаш ҳамда бўлинмалар фаолиятининг самарадорлигини ошириш имконини берадиган аутсорсинг шартларида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги таълим муассасалари курсант ва тингловчиларининг овқатланишини ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини босқичма-босқич жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқатланишни аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартибини, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий қисмлари, таълим муассасалари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва даволаш муассасаларида жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсинг бўйича умумий овқатланиш корхоналари (кейинги ўринларда аутсорсер деб аталади) хизматларига ҳақ тўлаш миқдорлари аутсорсернинг барча харажатларини (солиқлар, ходимларнинг иш ҳақи, транспорт хизматлари хамда асбоб-ускуналарни таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ва бошқалар) ўз ичига оладиган 20 фоизгача устама ҳақ ҳисобга олинган ҳолда, шартнома тузилиши санасида озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги ўртача бозор нархлари бўйича бир овқатланувчига тегишли контингент учун овқатланишнинг тасдиқланган нормасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсерга шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил эгиш учун ижара шартномаси доирасида вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхоналарнинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун ижара тўлови нол ставка бўйича белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсер шахсий таркибга овқат тайёрлаш учун фойдаланадиган коммунал хизматлар қиймати ажратилган бюджет маблағлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсингнинг шартномалар бўйича кўрсатилган хизматлари учун нархлар қоидага кўра, кўпи билан бир ойда бир мартда қайта кўриб чиқилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсинг бўйича шартномалар умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий ва логистика базасига эга бўлган талабгорларга устунлик берилган ҳолда, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шунингдек, техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар талабларига тўлиқ мувофиқ бўлиши керак бўлган овқат тайёрлаш ва маҳсулотлар сифати зарурат бўлганда, бошқа вазирлик ва идораларнинг мутахассислари жалб этилган холда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмалари томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсинг тизимига ўтиш муносабати билан тежалган пул маблағларини, биринчи навбатда, ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари, таълим муассасалари курсант ва тингловчилари, шунингдек, вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг овқатланиш шароитларини яхшилашга йўналтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун икки ой муддатда белгиланган тартибда киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нархларнинг асоссиз ўсиб кетишига ва овқат сифатининг ёмонлашишига йўл қўймаслик бўйича қатъий назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг сўрови бўйича озиқ-овқатларга амалдаги ўртача бозор нархлари тўғрисидаги маълумотлар мунтазам тақдим этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсерларга озиқ-овқат маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бевосита фермер хўжаликларидан, улгуржи савдо ташкилотлари ва уларнинг вакилларидан сотиб олишда ҳар томонлама ёрдам берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 6 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
379-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2019 й., 09/19/379/3099-сон)