03.05.2019 йилдаги 370-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги «Турон» театр студияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 декабрдаги 5413-Ф-сон фармойишига мувофиқ ҳамда театр санъати ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари шахсий таркибида фуқаролик ва ҳарбий бурчга садоқат, Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантириш, ҳарбий жамоаларда соғлом ахлоқий-руҳий муҳитни ва ҳарбий интизомни янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Маданият вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги «Турон» театр студиясини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги «Турон» ҳарбий театри» давлат муассасасига (кейинги ўринларда Театр деб аталади) айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Театрнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ва жаҳон маданиятининг энг яхши асарларини, шунингдек, ўзбек халқининг бой маданиятини, буюк аждодларимизнинг меросини, урф-одатларимизни, ота-боболаримиз ҳамда замондошларимизнинг юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги жасоратини мадҳ этувчи, халқ ва армия бирлигини, Ватанга муҳаббат ва Ватанга қасамёдга содиқликни тараннум этувчи бадиий асарларни тарғиб қилиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавиятини ва уларнинг санъатга бўлган қизиқишларини кучайтириш, ёшларга ўзбек миллий театр санъати тарихи асосларини, театр санъати ёрдамида маданий-маърифий ва ижодий-бадиий соҳаларда эришилган ютуқларни таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг ижодий фаоллигини ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, театр санъатига янги усулларни миллий руҳга мослаштирган ҳолда жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзида ватанпарварлик, инсонийлик, миллийлик, буюк аждодларимизнинг тарихини акс эттирган спектаклларни намойиш этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли маданий-маърифий тадбирлар, гастроллар, танловлар, таниқли санъат арбоблари билан учрашувлар ва форумлар, режиссёр ва актёрлар учун маҳорат дарслари ва ўқув тренингларини ташкил этиш, ёшларга жаҳон маданияти ва санъатининг ёрқин намуналарини таништириш орқали уларнинг маънавий ўсишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва жамиятда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари обрўсини, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида ҳарбий хизматнинг жозибадорлигини оширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинлари шахсий таркибини Ватанга муҳаббат, конституцион ва ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялашга кўмаклашиш, ҳарбий хизматчиларда юксак маънавий-ахлоқий хусусиятларни шакллантириш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг маънавий эҳтиёжларини қондириш, уларни бадиий ижодга фаол жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Театрнинг бадиий-раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Концерт ташкилотлари ва саройлари (театр-концерт саройлари)нинг маъмурий-бошқарув ва бадиий-раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларининг учинчи гуруҳи, ижодий (артист) ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш эса — ушбу қарор билан тасдиқланган Театрлар артист ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларининг драма театри ходимлари учун белгиланган миқдорларда амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Театр фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, чипта сотиш ва пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 июндаги 356-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги мунтазам равишда тажрибали театр ижодкорлари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда Театр ижодий жамоасига муассаса фаолиятини йўлга қўйиш, моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан репертуарларнинг ғоявий-бадиий савиясини ошириш, спектаклларнинг таъсирчанлигини кучайтириш юзасидан услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорига 1-илованинг «Тошкент шаҳри» кичик бўлимига «Турон» ҳарбий театри давлат муассасаси» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 3 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
370-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2019 й., 09/19/370/3063-сон; 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)