29.04.2019 йилдаги 363-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва халқаро стандартларга мувофиқ халқаро савдо хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига асосан 2019 йил 1 февралдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган талабларга жавоб берадиган, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
божхона органларига мурожаат қилингунга қадар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 174, 175, 176, 177 ва 227-22727-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун юридик шахснинг раҳбари ва бош бухгалтери, шунингдек, ваколатли шахсининг маъмурий жавобгарликка жалб қилинганлик ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Юридик шахс Реестрга киритиш учун Қўмитага ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ёзма ариза тақдим этади.
17. Қўмита ушбу Низомнинг 16-бандида белгиланган муддатдан кечиктирмай, юридик шахсни Реестрга киритиш ёки киритишни рад этиш тўғрисида ёзма хабарнома юборади.
Юридик шахснинг ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқ эмаслиги уни Реестрга киритишни рад этишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 174, 175, 176, 177, 227-22727-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери, шунингдек, ваколатли шахсини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида суд қарори кучга кирганда;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 184, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери ёхуд ваколатли шахсига нисбатан жиноят иши қўзғатилганда;
ушбу Низомнинг 12-банди еттинчи хатбошига мувофиқ белгиланган импорт ва экспорт кўрсаткичлари камайганда.
24. Ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, Қўмита операторнинг мақомини тўхтатади ва тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг бир иш кунидан кечиктирмаган ҳолда уни бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилади.
23-банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати бир йилни;
23-банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати суднинг оқлаш ҳақидаги қарори чиққунига қадар бўлган даврни;
23-банднинг тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати ўттиз иш кунини;
23-банднинг бешинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда — тўхтатиб туриш муддати 12-банднинг еттинчи хатбошида кўрсатилган мезонларга мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар бўлган, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган даврни ташкил қилади.
Ушбу Низомнинг 23-бандида келтирилган ҳолатларнинг бартараф этилмаслиги мақомни қайта тиклашни рад этишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 184, 189, 209, 228 ва 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун операторнинг раҳбари ёки бош бухгалтери ёхуд ваколатли шахсига нисбатан суд ҳукми кучга кирганда;
оператор мақомини тўхтатиб қўйишга олиб келган ва ушбу Низомнинг 23-банди тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар ўттиз иш куни ичида бартараф этилмаганда;
оператор мақомини тўхтатиб қўйишга олиб келган ва ушбу Низомнинг 23-банди бешинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бир йил ичида бартараф этилмаганда;
оператор томонидан ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган мажбуриятлар бир йил мобайнида икки мартадан ортиқ бажарилмаганда.
29. Қўмита ушбу Низомнинг 28-бандида назарда тутилган асослар юзага келиши тўғрисида хабар олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан, операторни Реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.
30. Оператор Реестрдан чиқарилган тақдирда, юридик шахс уч йилдан сўнг, ушбу Низомнинг 28-банди тўртинчи хатбошида келтирилган ҳолатда — беш йилдан сўнг Реестрга киритиш тўғрисида такроран ариза бериш ҳуқуқига эга.
Реестрга киритилган кундан бошлаб, ушбу Низомнинг 6-бобида назарда тутилган махсус соддалаштиришлардан фойдаланиш, оператор мақомини тўхтатиб туриш ҳолати бундан мустасно;
Реестрга киритилганидан сўнг ушбу Низомнинг 12-бандида келтирилган мезонларга мувофиқ бўлиши;

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат


1-босқич

Юридик шахс

Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисида Давлат божхона қўмитасига ариза тақдим этади:

а) ёзма шаклда бевосита;

б) давлат хизматлари марказлари орқали.

Юридик шахснинг хоҳишига кўра


2-босқич

Давлат божхона қўмитаси

1. Аризани кўриб чиқади.

2. Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича юридик шахсга қуйидагилар ҳақида хабарнома юборади:

а) Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисида;

б) Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритишни рад этиш тўғрисида.

30 кундан ошмаган муддатда


3-босқич

Давлат божхона қўмитаси

1. Юридик шахсни Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Ваколатли иқтисодий операторлар реестрига киритилган юридик шахслар ҳақидаги ахборотни Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.

Қарор қабул қилинган кунда

Кейинги таҳрирга қаранг.