Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг тегишли норматив ҳужжатлари қабул қилингунга қадар собиқ ССР Иттифоқининг қонунга оид ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунчилигига зид бўлмаган қисмларининг амал қилиши давом этади.
ўзлари илгари чиқарган, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ бўлмаган ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг ўзгарганлиги муносабати билан ўзининг муҳимлигини йўқотган идоравий ҳужжатларини эксперт баҳолашидан кейин бекор қилсинлар ёки ўзгартирсинлар;
Вазирлар Маҳкамасининг собиқ СССР Ҳукуматининг қарорлари асосида қабул қилинган қонунга оид ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартириш бўйича 2 ой муддат ичида таклифлар тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли бўлимларига тақдим этсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича вазирликлар ва идораларнинг ишини мувофиқлаштиришни таъминласин.