17.04.2019 йилдаги 326-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 21.10.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 17 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
326-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 326-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик визаларни бериш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ватандошлар — хорижга чиққан ва чет эл фуқаролигини ёки фуқаролиги бўлмаган шахс мақомини олган, Ватанига маънавий ва маданий нуқтаи назардан мансубликни ҳис қилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан маданий-гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаётган Ўзбекистондан чиқиб кетган шахслар ва уларнинг авлодлари ёки этник, тил ва маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбеклар ёки қорақалпоқлар сифатида идентификация қилган ҳамда Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқада бўлиш хоҳишида бўлган хорижда истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ватандошнинг оила аъзолари — ватандошнинг турмуш ўртоғи, унинг ота-онаси ва фарзандлари (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф қилувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи, унга нисбатан турмуш ўртоғи, тўғри шажара бўйича биринчи, иккинчи, учинчи даражали ва ён шажара бўйича қариндошлар-ватандошларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VTD турдаги кириш визаси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган қариндошлари томонидан берилган таклифнома асосида келадиган, амал қилиши мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чекланмаган марта ташриф буюрадиган ватандошлар ва уларнинг оила аъзолари учун 2 йил муддатга бериладиган виза тоифаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ватандошларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ватандошларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун таклиф қилувчи ўз хоҳишига кўра яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларига (кейинги ўринларда — МваП бўлинмаси) ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёхуд давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таклиф қилувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, МваП бўлинмаси ходими таклиф қилувчи номидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон сўровномани тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф қилинаётган ватандошнинг 1 дона 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги расми, хорижга чиқиш миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф қилувчининг ватандош билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар) нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ватандош Ўзбекистон Республикасига оила аъзолари билан биргаликда келиш ниятида бўлса, уларнинг ҳар бирининг шахсини ва қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатларининг нусхалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Таклиф қилувчи давлат хизмати кўрсатилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божини тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари фаолиятини ривожлантириш жамғармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таклиф қилувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Таклиф қилувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган давлат божи суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. МваП бўлинмаси томонидан сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги электрон ахборот тизими ёрдамида икки иш куни ичида текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. МваП бўлинмаси томонидан киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги текширилгандан сўнг сўровнома электрон ахборот тизим орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бошқармасига ҳамда Ташқи ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар етти иш куни ичида ватандошни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида электрон тизим орқали хулоса тақдим этади ҳамда тасдиқ кодини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиш натижалари ижобий деб топилганда, МваП бўлинмаси томонидан бир иш куни давомида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код (матрик штрихли код) билан ҳимояланган таклифнома расмийлаштирилади ҳамда таклиф қилувчига (ёки нотариал тасдиқланган ишончнома асосида унинг қонуний вакилига) тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Таклифнома берилган кундан бошлаб уч ой давомида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ватандошларга Ўзбекистон Республикасига кўп марталик кириш визаларини расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ватандошларнинг Ўзбекистон Республикасига кўп марталик кириш визалари Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса -халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ватандошларга кўп марталик кириш визаларини расмийлаштириш учун таклиф қилувчи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиб қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган шаклда визани расмийлаштириш учун ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e-visa.mfa.uz сайти орқали олинган электрон анкета;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МваП бўлинмаси томонидан берилган таклифнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф қилинаётган ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати ва бошқалар) нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш визалари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олиниши мўлжалланган ҳолатларда — авиачипта ёки бронь нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тақдим этилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан кўриб чиқиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мурожаат ижобий ҳал этилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амал қилиш муддати икки йил бўлган кўп марталик «VTD» турдаги кириш визаси расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда визанинг амал қилиш муддати таклиф қилинаётган шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ватандошларни ички ишлар органларида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган ватандошлар ўз хоҳишларига кўра жойлаштириш воситаларида, даволаш муассасаларида ёки таклиф қилувчига тегишли бўлган уй-жой майдонида МваП бўлинмаси томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган ҳолда яшашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Таклиф қилувчи ватандошни ўзига тегишли бўлган уй-жой майдонида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун ватандош Ўзбекистон Республикасига кириб келганидан сўнг уч иш куни давомида ҳудудий МваП бўлинмасига мурожаат қилиб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати, Ўзбекистон Республикасига кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси билан визасиз режими ўрнатилган МДҲга аъзо давлатлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
визасиз режими ўрнатилган МДҲга аъзо давлатлардан келган ватандошларнинг таклиф қилувчи билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар нусхаси олиниб асли қайтариб берилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) паспортини (яшаш гувоҳномасини) ёки ID-картасини, шахсан бориш имкони мавжуд бўлмаганда эса нотариал тартибда тасдиқланган ариза (розилигини) тақдим этаётган шахснинг паспортини (яшаш гувоҳномасини) ёки ID-картасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн олти ёшга тўлмаган бола аризада кўрсатилган тақдирда, унинг ҳаракатланиш ҳужжатини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божи тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳужжатларни қабул қилган МваП бўлинмаси масъул ходими ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текширади ҳамда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ ватандошни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги электрон сўровномани (аризани) шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда электрон сўровномада (аризада) турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдонини бериш тўғрисидаги розилиги фойдаланувчини идентификация ва верификация қилиш воситалари орқали тасдиқланади, зарур бўлган тақдирда эса мулкдор (мулкдорлар) томонидан электрон сўровноманинг (аризанинг) қоғоздаги кўчирма нусхаси имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МваП бўлинмаси масъул ходими ҳужжатларни расмийлаштирганидан кейин бир иш куни мобайнида ватандошни «E-mehmon» тизимида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказади ҳамда таклиф қилувчига турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ QR-код билан ҳимояланган қайд варағини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш муддати ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати ва виза муддатидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ўзбекистон Республикасида вақтинча яшовчи ватандошларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ватандошлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига риоя этишлари ҳамда ўзи турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзилда яшаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ватандошлар вақтинча яшаш манзилларини республиканинг бошқа ҳудудига ўзгартирса, аввалги манзилларидан чиқиб кетганларидан сўнг уч иш кунидан, бир ҳудуд (вилоят, шаҳар, туман) ичида ўзгартирса кейинги иш кунидан кечикмай, ҳудудий МваП бўлинмасига, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасаларига турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш учун бевосита ёхуд таклиф қилувчи қариндошлари орқали мурожаат этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ватандошлар Ўзбекистон Республикасининг бошқа манзилида уч кундан ортиқ бўлиш истагини билдирсалар, амалдаги турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги бекор қилинмасдан, бўлиш муддатига турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг учун янги манзилдаги ҳудудий МваП бўлинмасига мазкур Низомнинг тегишлилиги бўйича 17-бандида белгиланган ҳужжатлар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги учун давлат божи такроран ундирилмайди ҳамда янги манзилдаги турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш муддати аввалги турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш муддатидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ватандошлар Ўзбекистон Республикасида бундан буён қолишга қонуний асослари бўлмаса, виза ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги муддатлари тугагунча мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ватандошлар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари, таълим олишлари, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва яшаш гувоҳномасини олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ватандошлар Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномани (кейинги ўринларда — тасдиқнома) олиш масаласида ўз хоҳишига кўра Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ёки Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментига мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ватандошларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома олиш ва яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши масалалари Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 20 сентябрдаги 593-сон қарори билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ватандошларнинг «VTD» турдаги визалари меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун берилган тасдиқнома ёки таълим муассасаси билан тузилган шартнома муддатига узайтирилганда виза тури ўзгармайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Агар ватандош шахсини тасдиқловчи ҳужжатни турли сабабларга кўра алмаштирса, амал қилиш муддати тугамаган эски ҳужжатдаги виза ҳамда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлик қайд варағи МваП бўлинмаси томонидан белгиланган тартибда янгисига ўтказиб берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ватандошларнинг кириш визаси ва турган жойи бўйича рўйхати қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги ёки жинояти учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборилаётганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклифнома, визани расмийлаштириш ҳамда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши вақтида ёлғон маълумот ёки қалбаки ҳужжат тақдим этилганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш гувоҳномаси расмийлаштирилганда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган ҳамда бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган ватандошлар ҳақида жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмуриятлари, турар жой мулкдорлари зудлик билан ҳудудий ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Таклиф қилувчи

Ватандошни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш бўлинмасига (кейинги ўринларда — МваП бўлинмаси) мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Таклиф қилувчи

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган давлат божини тўлайди.

Мурожаат қилинганда

3-босқич

МваП бўлинмаси

Сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги текширилганидан сўнг сўровномани электрон ахборот тизими орқали Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бошқармасига ҳамда Ташқи ишлар вазирлигига (ваколатли орган) юборади.

Икки иш кунида

4-босқич

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ташқи ишлар вазирлиги (ваколатли орган)

Ватандошни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиниши мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этади ҳамда тасдиқ кодини юборади. (электрон ахборот тизими орқали)

Етти иш кунида

5-босқич

МваП бўлинмаси

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган таклифномани расмийлаштирилади ҳамда таклиф қилувчига тақдим қилади.

Бир иш кунида

6-босқич

Таклиф қилувчи

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига кириш визасини расмийлаштириш учун мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

Таклифномада кўрсатилган муддатларда

7-босқич

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари

Ўзбекистон Республикасига  ватандошни таклиф қилувчидан белгиланган намунадаги виза учун аризасини ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади.

Мурожаат қилинганда

8-босқич

Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти

Виза учун аризаси ўрганиб чиқилганидан сўнг, агар ватандошнинг Ўзбекистон Республикасига кириб келишига тўсқинлик қилувчи маълумотлар  аниқланмаса, «VTD» кириш виза турини расмийлаштириш ва бериш учун чет элдаги консуллик муассасасига тасдиқ кодини юборади.

Беш иш куни давомида

9-босқич

Таклиф қилувчи

Ватандош Ўзбекистон Республикасига кириб келганидан сўнг ҳудудий МваП бўлинмасига мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

Уч иш куни давомида

10-босқич

МваП бўлинмаси

Ҳужжатларни қабул қилиб, уларнинг ҳақиқийлигини текширади ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги электрон сўровномани (аризани) шакллантириб, «E-mehmon» тизимига юклайди.

Ҳужжатлар расмийлаштирганидан кейин «E-mehmon» тизимида ватандош турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги QR-код билан ҳимояланган қайд варағини таклиф қилувчига беради.

Бир иш кунида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Хорижда истиқомат қилаётган ватандош ва унинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Таклиф қилувчи тўғрисида маълумотлар:

1. ЖШШИР

2. Ф.И.О.

3. Туғилган санаси

4. Жинси

5. Туғилган жойи

6. Яшаш ёки турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган манзили

7. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури

8. Серияси ва рақами

9. Берилган санаси

10. Ким томонидан берилган

11. Телефон рақами

II. Ўзбекистон Республикасига таклиф этилаётган ватандош ҳақидаги маълумотлар:

1. Ф.И.О.

2. Туғилган санаси

3. Фуқаролиги

4. Жинси

5. Туғилган жойи тўғрисида маълумот

6. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тури

7. Серияси ва рақами

8. Амал қилиш муддати

9. Фотосурати

Юкланганда jpeg форматида, 297х382 пиксел 300 кб ошмаган ҳажмда

10. Ватандошнинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси

Юкланганда jpeg форматида, 600 кб ошмаган ҳажмда

11. Қариндошлик даражаси

12. Қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар)

Юкланганда jpeg форматида, 600 кб ошмаган ҳажмда

13. Меҳнат фаолияти ҳамда лавозими ҳақидаги маълумотлар

14. Ўзбекистон Республикасига кириб келганидан сўнг яшаш жойи (манзили)

III. Ўзбекистон Республикасига таклиф этилаётган ватандош билан бирга келаётган вояга етмаган шахс(лар) ҳақидаги маълумотлар:

1. Ф.И.О.

2. Туғилган санаси

3. Жинси

Таклиф қилинаётган ватандошнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларига риоя этишини (турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш, бўлиш муддатини узайтириш, республика ҳудудида ҳаракатланиш ҳамда белгилаб берилган бўлиш муддати тугагач, Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишини) таъминлаш, шунингдек, қабул қилиш қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик тўғрисида хабардорман.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисида таклифнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ТАКЛИФНОМА
 

QR-код

(матрик штрихли код)
 

ID рақами: VTD 00000

1. Таклиф қилаётган шахс ҳақидаги маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси

1.1 Манзили

2. Ватандош ҳақидаги маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси

2.1. Фуқаролиги

2.2. Қайси давлатдан таклиф этилмоқда

2.3. Вояга етмаган фарзандлари

3. Таклифнома берилган сана

4. Таклифноманинг амал қилиш муддати

5. Тасдиқ коди

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Кириш визасини расмийлаштириш учун ватандош мазкур таклифнома ҳамда «visa.mfa.uz» сайти орқали тўлдирилган сўровнома билан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

________________________________________________________________________________________

(ариза Консуллик-ҳуқуқий департамент ёки унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбари номига ёзилади)

(таклиф қилувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, доимий яшаш манзили ва телефон рақами)

ВИЗАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

АРИЗА

Қуйидаги ватандошга виза расмийлаштиришда ёрдам беришингизни сўрайман:

1.

Ватандошнинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг аввалги фамилияси, исми, отасининг исми (паспорти асосида ва лотин босма ҳарфлари билан)

2.

Фуқаролиги (аввалги фуқаролиги)

3.

Туғилган вақти (йил, кун, ой) ва жойи (шаҳар ва мамлакат)

4.

Жинси

5.

Паспорт тури, рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати

6.

Иш (ўқиш) жойи (ташкилотнинг тўлиқ номи ва лавозими)

7.

Ўзбекистонга сафар мақсади ҳамда ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш бўлинмалари томонидан берилган таклифнома рақами

8.

Қариндошлик даражаси

9.

Ўзбекистон Республикасида турган вақтда яшайдиган манзили

10.

Ўзбекистонда яшаш муддати

11.

Виза олиш жойи (давлат/шаҳар)

Ўзбекистон Республикасининг________даги элчихонаси/ консулхонаси

12.

Ватандошни турар жой билан таъминлаш ва ўз вақтида ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш мажбурияти

Изоҳ. Таклиф қилувчи шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ёки ҳудудий бўлинмаларига ва таклиф қилинаётган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги консуллик муассасасига ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши ватандошга виза расмийлаштиришни тўхтатишга ёки уни бекор қилишга олиб келади.

Сана

Имзо

Ф.И.О.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

 

Ватандош ва унинг оила аъзоларини турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида

СЎРОВНОМА (АРИЗА)

 

I. Турган жойи бўйича рўйхатга олинаётган ватандош ҳақида маълумотлар:

1. Ф.И.О.

2. Туғилган санаси ва жойи

3. Жинси

4. Фуқаролиги

5. Ҳаракатланиш ҳужжати (серияси ва рақами)

6. Ҳаракатланиш ҳужжати берилган сана ва амал қилиш муддати

7. Иш / ўқиш жойи, лавозими / ўқув курси

8. Ўзбекистонга кириб келган санаси

9. Қайси давлатдан келган

10. Келишдан мақсади

11. Виза тури ва рақами,

12. Виза берилган сана ва амал қилиш муддати

13. Виза ким томонидан берилган

14. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилаётган манзил

15. Кадастр рақами

16. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиладиган муддат

II. Ватандошни таклиф қилувчи шахс ҳақида маълумотлар:

1. Ф.И.О.

2. ЖШШИР

3. Туғилган санаси

4. Телефон рақами

5. Яшаш манзили

III. Турган жойи бўйича рўйхатга олинаётган ватандошнинг вояга етмаган фарзандлари ҳақида маълумотлар:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Ўғли

Қизи

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида қайд варағи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Манзил:

Республика:

Вилоят:

Шаҳар:

Туман:

Кўча:

Уй:

Хонадон:

Кадастр рақами:

1. Фамилия:

2. Исми:

3. Отасини исми:

4. Туғилган санаси:

5. Фуқаролиги:

6. Паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжат серияси/рақами/берилган санаси/амал қилиш муддати

7. Виза тури/рақами/берилган санаси/амал қилиш муддати

8. Турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилган муддати

9. Келишдан мақсади

10. Берган орган

11. Чоп этилган сана

Қайд варағи унда кўрсатилган муддатгача миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан ҳақиқийдир

Қайд варағи ўлчами 11 х 8,5 см

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 октябрдаги 579-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2026 й., 09/26/579/1058-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2019 й., 09/19/326/2965-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 21.10.2026 й., 09/26/579/1058-сон)