LexUZ шарҳи
Мазкур Баённома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4012-сонли «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида давлат чегараларидан ўтказиш пунктлари тўғрисидаги 2002 йил 12 февралда имзоланган Битимнинг (кейинги ўринларда ― Битим) 6 ва 9-моддаларига асосланган ҳолда,
Битимга Илова ҳисобланадиган Давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари рўйхати қуйидаги таҳрирдаги 17-пункт билан тўлдирилсин:
17. | БОБОТОҒ автомобиль йўли | Сурхондарё вилояти Узун тумани | ҲИСОР автомобиль йўли | Ҳисор шаҳри | Икки томонлама | Куннинг ёруғ вақти | ». |
Мазкур Баённома Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Битимнинг 11-моддасига мувофиқ кучга киради.