Ж.А. Қўчқоров | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Комиссияси раиси |
М.Б. Нурмуратов | — | Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси |
Н.Б. Хусанов | — | Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири |
А.И. Икрамов | — | Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси |
А.А. Ҳайитов | — | Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси |
Қ.Х. Тапаров | — | Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари |
С.М. Холхўжаев | — | Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари |
А.А. Камалов | — | Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари |
Ш.А. Вафаев | — | Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазири ўринбосари — Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори |
лавозими бўйича | — | Лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этаётган тижорат банклари раҳбарлари |
лавозими бўйича | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари |
лавозими бўйича | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.03.2019 йилдаги ПҚ-4231-сон
Кучга кириш санаси
09.03.2019
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 27.03.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида қатор чоралар кўрилмоқда.
Ҳудудларда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминланишига замин яратилмоқда.
Шу билан бирга, аҳолининг меҳнат орқали даромад топишга бўлган қизиқишини кескин ошириш, айниқса муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини, шунингдек, ҳудудларда фойдаланилмаётган биноларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни, аҳоли томорқалари ва бўш экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни имтиёзли шартларда молиялаштиришни тизимли равишда давом эттиришни тақозо этмоқда.
Республика ҳудудларида аҳолининг даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишига, оилавий тадбиркорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш ва мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида:
1. Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар ижросини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Марказий банки, тижорат банклари ва тегишли идоралар раҳбарларидан ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарларидан иборат Республика комиссияси 1-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида, вилоят, туман (шаҳар) иқтисодиёт ва саноат, бандлик, молия, инвестиция, солиқ, статистика бўлинмалари, ҳудудий Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ходимларидан иборат таркибда «Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари» (кейинги ўринларда — Марказлар);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппарати таркибида бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида бўлинмалар;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тузилмасида Аҳоли тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бошқармаси;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таркибида бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида тегишли секторлар ташкил этилсин.
2. Ижтимоий дастурларни молиялаштиришда иштирок этаётган банкларга аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш дастурларини молиялаштириш ва мониторинг юритишни ташкил этиш бўйича махсус бошқармалар ва филиалларда махсус бўлимлар очиш ҳамда бошқарма (бўлим)лар фаолиятига бевосита раҳбарликни раис ўринбосарига бириктириш тавсия этилсин.
3. Наманган вилоятида 2019 йилда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури асосида аҳоли бандлиги ва даромадлари ошишига кўмаклашиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тажриба тариқасида Наманган вилояти Бандлик бош бошқармасида 14 та штат бирлигидан иборат тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг ўзини ўзи банд қилишини рағбатлантириш бўлими ташкил этилсин.
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида аҳолининг даромад олиш борасидаги лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, агротехника ва ветеринария хизматлари кўрсатиш, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан унинг муҳтож қатламларини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилишнинг самарали шаклларига ўргатиш, кластер тизими орқали даромадли меҳнат фаолиятига жалб этиш, лойиҳаларнинг узлуксиз ва муваффақиятли амалга оширилишига амалий ёрдам бериш бўлимнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
назарда тутилган лойиҳалар ва тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ҳамда халқаро молия институтлари кредит линиялари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
имтиёзли кредитлар оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини кенгайтириш истагини билдирган аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик 8 фоиз ставкада 3 — 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади. Бунда, 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида, 2022 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда берилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
халқаро молия институтлари маблағларини жалб этишга Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш.А. Вафаев масъул этиб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кредитлар боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки) учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга сектор раҳбарлари ва туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказининг асослантирилган ва натижадорлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолдаги хулосаси асосида берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари С.М. Холхўжаев, молия вазирининг ўринбосари Қ.Х. Тапаров, Марказий банк раисининг ўринбосари А.А. Камаловлар Дастур координаторлари этиб белгилансин ҳамда уларга:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
вилоятлар ва туман (шаҳар)ларда дастур ижросини таъминлашда иштирок этадиган тижорат банкларини белгилаш;
ажратилаётган ресурсларни ҳудудларнинг салоҳияти, маблағларни ўзлаштириш даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар ва банклар кесимида тақсимлаш;
ҳақиқий эҳтиёждан ҳамда шакллантирилган лойиҳаларнинг истиқболи ва қўшимча иш ўринлари яратишга йўналтирилганлигидан келиб чиққан ҳолда ажратилаётган ресурсларни тижорат банклари ҳамда ҳудудлар кесимида тезкор қайта тақсимлаш ваколатлари берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
туман (шаҳар)лар ихтисослашуви ҳамда аҳоли кўникмаларидан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик фаолияти ривожланиши учун маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда қўшимча чора-тадбирларни белгилаш;
қишлоқ ва маҳаллаларда аҳолининг оилавий бизнесни ривожлантириш борасидаги таклифлари ва хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб ҳамда дастурни амалга оширишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан вилоят Марказларига кўрсатмалар бериб бориш;
Дастурда белгиланган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш вазифалари юклансин.
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5242-сон, 2018 йил 27 июндаги ««Yoshlar-Kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5466-сон Фармонлари, 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон, 2018 йил 7 июндаги ««Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-3777-сон ва 2018 йил 14 июлдаги «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3856-сон қарорлари асосида имтиёзли кредитлар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
вилоятлар ёки туман (шаҳар)лар Марказлари томонидан оилаларнинг хоҳиш ва истаклари, тадбиркорлик субъектлари ва ёшларнинг лойиҳалари, ушбу фаолиятни амалга ошириш учун етарли шароитлари мавжудлиги чуқур ўрганилиб, ҳар бир оила ва тадбиркорлик субъектларининг таклиф этаётган лойиҳаларига кредит ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида бериладиган хулосалар асосида;
товарлар (хизматлар) шартнома асосида келишилган нархда етказиб берилгандан (хизматлар кўрсатилгандан) ва лойиҳа эгаси ундан қаноатланиш ҳосил қилганидан сўнг ажратилади ва маҳсулот етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва уюшмалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда барча туман (шаҳар)ларда аҳоли ва муҳтож оилаларни фойдали меҳнатга жалб этган ҳолда экспортбоп, бозор талабига тўлиқ жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнини қамраб олган кластер тизимини кенг жорий этиш бўйича аниқ чораларни кўрсин.
маҳсулотларни етиштириш ва қайта ишлаш жараёнида аҳолининг, биринчи навбатда, муҳтож оилаларнинг иштирокини ва моддий манфаатдорлигини ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида улардан маҳаллий шароитларда кенг фойдаланиш, кластер тизимини жорий қилишда хорижий мутахассисларни ва мазкур соҳада юқори кўрсаткичларга эришган етакчи тадбиркорларни жалб қилиш;
серҳосил мева-сабзавот экинларини экиш, наслли чорва молларини етиштириш, тайёр маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш жараёнига замонавий инновацион, ресурс тежайдиган технологияларни жорий қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратсин.
тадбиркорлик соҳасида муайян тажриба ва ютуқларга эришган тадбиркорни уларнинг соҳа ва имкониятларини ўрганган ҳолда тажриба орттириш, кўникма шакллантириш мақсадида «Устоз-шогирд» анъанаси асосида маслаҳатларни бериш бўйича имтиёзли кредитлар олаётган ташаббускор, айниқса ёш тадбиркорларга бириктириш;
аҳолининг, айниқса ёшларнинг бизнес ғоя ва стартапларини амалиётга татбиқ этишга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда «бизнес инкубаторлар»ни ташкил этиш чораларини кўрсин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Марказларга:
ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олиб, «бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида ҳар бир маҳаллани аниқ бир йўналишга ихтисослаштириш, имтиёзли кредитларни мавжуд шароит ва оилаларнинг хоҳиш-истаклари инобатга олинган ҳолда ажратилишига эътибор қаратиш;
қишлоқ ва маҳаллаларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига бўш турган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида 2 йил муддатда ушбу ер майдонларини ҳақиқий даромад манбаига айлантириш шарти билан доимий ёки узоқ муддатга ижарага бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шаҳар ва туманлар марказларида фойдаланилмасдан турган биноларни тадбиркорлик субъектларига уларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларини амалга ошириш шарти асосида доимий ёки узоқ муддатга фойдаланиш ҳуқуқи билан бериш вазифалари юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3182-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган сектор раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган ҳудудларга ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадли ишлатилиши таъминланишида ва кредитларнинг белгиланган муддатда қайтарилишига масъул эканлиги белгилаб қўйилсин ҳамда бу борада тижорат банкларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва лойиҳада иштирок этаётган тижорат банкларига, хонадонларга ташриф буюрган ҳолда имтиёзли кредитлардан фойдаланиш самараси, натижадорлиги ва белгиланган муддатларда қайтарилишини мунтазам равишда назорат қилиб бориш вазифаси юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 мартдаги ПҚ-5041-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 07/21/5041/0244-сон)