15.02.2019 йилдаги 137-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.02.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони талабларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Босқич

Тадбирлар

Масъул ижрочилар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари мавжудлиги, улардан фойдаланилганлиги ва уларни қайта тўлдирилганлиги тўғрисида ҳисоботларни (кейинги ўринларда ҳисоботлар деб аталади)

Идоравий, маҳаллий ва объектнинг захираларини яратувчи ташкилотлар

Ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 январидан кечикмасдан

2-босқич

Ҳисоботларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаларига тақдим этиш

Маҳаллий ва объектнинг захираларини яратувчи ташкилотлар

Ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 январидан кечикмасдан

3-босқич

Ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этиш

Идоравий захираларни яратувчи ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармалари

Ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январидан кечикмасдан

4-босқич

Ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралидан кечикмасдан