Постановление Правления Центрального банка Республики Узбекистан, зарегистрировано 08.01.2019 г., рег. номер 2912-1
Кучга кириш санаси
08.01.2019
Рус
Ўзб
O’zb
Рус|Ўзб
Рус|O‘zb
|
Постановление Правления Центрального банка Республики Узбекистан О внесении изменений в Положение о порядке предоставления Центральным банком денежных подкреплений коммерческим банкам для покупки наличной иностранной валюты у физических лиц [Зарегистрировано Министерством юстиции Республики Узбекистан от 8 января 2019 г. Регистрационный № 2912-1] Председатель Центрального банка М. НУРМУРАТОВ г. Ташкент, 15 декабря 2018 г., № 39/21 |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Қарори Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 8 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2912-1] Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 12 августдаги 19/2-сон қарори (рўйхат рақами 2912, 2017 йил 16 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 867-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. 2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ Тошкент ш., 2018 йил 15 декабрь, 39/21-сон Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/21-сон қарорига ИЛОВА Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар 1. 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1518, 2005 йил 26 октябрь)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май)» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 2. 8-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги «Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси бошлиғи, Эмиссия-касса амалиётлари бўлими (бошқармаси)» деган сўзлар «Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 3. 18-банднинг биринчи хатбошисидаги «Эмиссия-касса операциялари бўлими (бошқармаси)га» деган сўзлар «Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 4. 24 ва 27-бандлардаги «Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси» деган сўзлар «Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2019 й., 10/19/2912-1/2433-сон) |