LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 августдаги 300-сонли «Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 15 майдаги ПФ-1464-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси бошқарувининг ташкилий тузилмаси, марказий аппаратининг тузилмаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари намунавий тузилмаси 2, 3, 3а, 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ;
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси тизими ходимларининг чекланган сони 487 нафар этиб, улардан марказий аппарат ходимлари — 63 нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), шу жумладан 24 нафари қўшимча ажратилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида қўшимча равишда Вазир ўринбосари — Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозими киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган раиснинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари, шунингдек 7 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин. Ҳайъат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тасдиқланадилар.
Қўмита марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг маҳаллий органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жорий этилсин.
3. Белгилансинки, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси марказий аппаратини ва унинг ҳудудий органларини маблағ билан таъминлаш республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширади.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасига монополияга қарши қонунчиликни ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш қонунчилигини бузганлик учун солинадиган иқтисодий санкциялар ва жарималардан нархларни тартибга солиш фондига тушадиган тушумларнинг бир қисми ҳисобига ижтимоий ривожлантириш ва тизим ходимларини моддий рағбатлантириш фондини ташкил қилишга рухсат этилсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ижтимоий ривожлантириш ва Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини бир ой муддатда тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари харажатлари учун республика бюджетида зарур маблағларни назарда тутсин;
Қўмитага ва унинг жойлардаги органларига моддий-техника ресурслари, анжомлар, жиҳозлар берсин ва учта енгил автомобилга лимит ажратсин;
нарх сиёсати соҳасида функцияларни амалга оширишни ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда Вазирлик марказий аппарати ва унинг жойлардаги органлари тузилмасига бир ҳафта муддатда ўзгартиришлар киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш тегишли ҳудудий органлари тўғрисидаги низомларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда бир ой муддатда тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг марказий аппарати Тошкент шаҳар Мустақиллик майдонидаги 5-уйга жойлаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 6 февралдаги 63-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом «Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида» ва «Истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, Ўзбекистон Республикасининг Қўмита фаолиятига тегишли бўлган бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг асосий вазифалари, функциялари ва ваколатларини белгилаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси рақобатни ривожлантириш, монополистик фаолиятни, табиий монополия субъектлари фаолиятини тартибга солиш, чеклаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги сиёсатни ўтказиш бўйича давлат бошқарув органи ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бевосита бўйсунади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарори таҳририда)
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
монополияга қарши қонунчиликка ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан монополистик фаолиятнинг, товар ва молия бозорларида устунлик мавқеининг суиистеъмол қилинишининг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик, ноҳалол рақобатга ва истеъмолчилар манфаатларининг камситилишига барҳам бериш чора-тадбирларини кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарорига мувофиқ киритилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси:
монополияга қарши қонунчиликка ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, уларнинг бузилиши ҳолларини кўриб чиқади ва улар бўйича белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини яратишга ягона методологик ёндашувни, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, давлат бошқаруви маҳаллий органлари томонидан монополиядан чиқариш тармоқ ва минтақавий дастурлари ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилиши мувофиқлаштириб борилишини таъминлайди;
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилишга ва ноҳалол рақобатнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган холларда ва тартибда юридик шахслар бирлашмаларининг ташкил этилиши, қўшилиши ва бирлашиши, хўжалик субъектларининг молия-саноат гуруҳлари ва холдинг компанияларини ташкил этган холда қўшилиши ва бирлашиши устидан, корхоналарнинг тугатилиши ва бўлиниши устидан назоратни амалга оширади;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда ва тартибда, хўжалик юритувчи субъектнинг устав капиталидаги акциялар, улушларни овоз бериш ҳуқуқи билан сотиб олиш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг тадбиркорлик фаолиятини юритиш шартларини белгиловчи ҳуқуқларни ёхуд унинг ижро этувчи органи вазифасини амалга ошириш ҳуқуқларини сотиб олиш ҳақидаги илтимосномаларни кўриб чиқади;
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарорига мувофиқ киритилган)
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонунчилик қўлланилиши амалиётини умумлаштиради, уни такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқади;
монополияга қарши курашишни тартибга солиб бориш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги чет эл тажрибасини таҳлил этади;
ишда ошкораликни таъминлайди, Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари, шу жумладан ихтисослашган даврий нашрлар орқали иқтисодиётни монополиядан чиқариш, рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари қандай амалга оширилаётганлигидан аҳолини хабардор қилиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сонли қарорига мувофиқ киритилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
унинг натижасида табиий монополия субъекти асосий воситалар учун мулкчилик ҳуқуқига ёки уларга нисбатан давлат йўли билан тартибга солиш қўлланиладиган товарлар ишлаб чиқариш (сотиш) мақсадга мўлжалланмаган асосий воситалардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладиган битишувлар устидан назоратни амалга оширади, башарти бундай асосий воситаларнинг баланс қиймати табиий монополия субъекти ўз сармояси қийматининг ўн фоизидан ортиқ бўлса;
унинг натижасида табиий монополия субъекти бошқа хўжалик юритувчи субъектга мулкчилик ҳуқуқини ёки уларга нисбатан мазкур Қонунга мувофиқ тартибга солиш қўлланиладиган товарлар ишлаб чиқариш (сотиш) учун мўлжалланган асосий воситаларнинг бир қисмига эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш ҳуқуқини берадиган битишувлар устидан назоратни амалга оширади, башарти ушбу асосий воситаларнинг баланс қиймати табиий монополия субъекти ўз сармояси қийматининг ўн фоизидан ортиқ бўлса;
мажбурий хизмат кўрсатиладиган истеъмолчиларни белгилайди ва (ёки) истеъмолчиларни табиий монополия субъекти томонидан реализация қилинадиган товар, иш, хизмат билан тўлиқ ҳажмда қондириш имкони бўлмаган тақдирда улар таъминотининг энг кам даражасини белгилайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарорига мувофиқ ўн иккинчи, ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилари билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектларга монополияга қарши қонунчилик бузилиши тўхтатилиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши тўхтатилиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилиши тўхтатилиши ёки уларнинг оқибатлари бартараф этилиши, дастлабки ҳолат тикланиши, монополияга қарши қонунчиликка зид бўлган шартномаларнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат бошқаруви органларига ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларига улар томонидан монополияга қарши қонунчиликка зид равишда қабул қилинган ҳужжатларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида талаблар қўйиш;
(5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сонли қарори таҳририда)
Қўмитага келишиш учун тақдим этиладиган корхоналарни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги қарорлар лойиҳалари, шунингдек товар ва молия бозорларида устунлик мавқеини эгаллаб турган давлат корхоналарини хусусийлаштириш режалари юзасидан хулосалар бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектларни ва уларнинг раҳбарларини, шунингдек, мансабдор шахсларини монополияга қарши қонунчиликни, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик ёки монополияга қарши органнинг ёзма кўрсатмаларини бажармаганлиги учун жавобгарликка тортиш тўғрисида ўз ваколатларига мувофиқ қарорлар қабул қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига жарима солиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Қўмита ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича норматив ҳужжатлар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритиш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига монополистик фаолиятни чеклаш, бозорларни, рақобатни ривожлантириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш масалаласига тегишли қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳалари, таҳлилий материаллар ва таклифлар бўйича хулосалар тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
монополияга қарши қонунчилик ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилиши, шу жумладан, монополияга қарши қонунчиликка зид бўлган шартномаларини тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга мурожаат қилиш, шунингдек, монополияга қарши қонунчиликни ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш ва уларни бузиш билан боғлиқ ишлар суд томонидан кўриб чиқилаётганида қатнашиш;
(5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сонли қарори таҳририда)
монополияга қарши қонунчилик ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилиши билан боғлиқ жиноят белгилари бўйича жиноий иш қўзғаш ҳақидаги масалани ҳал этиш учун материалларни прокуратура органларига юбориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси маълумотлари асосида Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрини шакллантириш тартибини белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
монополияга қарши қонунчилик бузилиши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузиш натижасида олинган фойда (даромад)ни, агар кўрсатиб ўтилган сумма текшириш пайтгача харидор (буюртмачи)га қайтарилмаган ёки тегишли бюджетга ўтказилмаган бўлса, уларни мусодара қилиш ва тегишли бюджетга ўтказиш;
(5-банднинг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
нархлар (тарифлар)ни ва устамаларни шакллантириш ҳамда уларни қўллаш натижасида олинган маблағларни мусодара қилиш ва бюджетдан ташқари махсус счётга ўтказиш, шунингдек, нархларни бузиш натижасида олинган сумма миқдорида иқтисодий санкциялар қўллаш;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сонли қарорига мувофиқ ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ортиқча олинган сумма мусодара қилиш тўғрисидаги қарор олинган пайтдан бошлаб хўжалик юритувчи субъект томонидан ўттиз кун муддатда ўтказилади, маблағлар белгиланган муддатда ўтказилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъект муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мусодара қилинадиган сумманинг 0.15 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Агар кечикиш банк айби билан (хўжалик юритувчи субъект тўлов топшириқномаси келган кундан бошлаб уч кундан ортиқ вақт ўтган бўлса) содир этилган бўлса 0.15 фоиз миқдоридаги пеня банк томонидан тўланади.
Маблағлар шак-шубҳасиз тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки маҳаллий молия органлари томонидан олиб қўйилади;
(5-банднинг ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сонли қарори таҳририда)
агар Қўмитанинг жарима солиш тўғрисидаги қарорини зудлик билан бажариш корхонани банкротликка олиб бориши мумкин бўлса, хўжалик юритувчи субъектга жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш;
монополияга қарши қонунчиликка ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка оид норматив актлар ва услубий ҳужжатларни берилган ваколатлар доирасида тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
чет мамлакатларнинг давлат органлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлари билан, шунингдек, Қўмита ваколатига тегишли масалалар бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни амалга ошириш;
монополияга қарши сиёсат ўтказиш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни амалга ошириш масалаларига оид халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқишда ва уларни амалга оширишда иштирок этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
монополияга қарши қонунчилик ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сонли қарорига мувофиқ йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилари билан тўлдирилган)
6. Қўмита ваколати доирасида қабул қилинган қарорлар ва кўрсатмалар вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқароларнинг бажаришлари учун мажбурий ҳисобланади.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан вакил қилинган шахслар қўмитага юкланган функцияларни бажариш мақсадида барча зарур ҳужжатлар билан танишиш учун вазирликларга, идораларга, бошқарувнинг бошқа органларига, шунингдек, корхоналарга, ташкилотларга ва уларнинг бирлашмаларига ҳеч қандай тўсиқсиз кириб бориш ҳуқуқига эгадирлар.
Қўмита ходимлари хизмат, вазифаларини бажариш чоғида давлат ҳокимияти вакиллари ҳисобланадилар. Уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан тенг равишда қонун билан муҳофаза қилинади.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасига Қўмита раиси — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари бошчилик қилади. Қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган раиснинг икки нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига ва 7 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлади. Ҳайъат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тасдиқланадилар. Ҳайъат қарорлари Қўмита раисининг буйруқлари билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси Қўмитани бошқаради ва Қўмитага юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради. Қўмита раиси раис ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида қўмита марказий аппарати тузилмасини ва штатлар жадвалини, шунингдек таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси Қўмита ходимлари ва унинг ҳудудий бошқармалари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар чиқаради, кўрсатмалар беради, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳолларда бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган фармойишлар беради.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикасида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасини, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида — ҳудудий бошқармаларни ташкил этади. Туман (шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимларида монополияга қарши қонунчиликка ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш бўйича инспекторлар лавозими жорий этилади.
Кўрсатиб ўтилган ҳудудий органлар тўғрисидаги низомлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда қўмита томонидан тайинланади.
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бўйича ҳудудий органлар ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, шунингдек тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармаларига ҳисоб берадилар.
Ҳудудий органларнинг бошлиқлари Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадилар.
Туман (шаҳар)лар ҳокимликларининг монополияга қарши қонунчиликка ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш бўйича инспекторлари тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари тавсияномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаларининг бошлиқлари томонидан тайинланадилар.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси юридик шахс ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа счётларига эга бўлади.
Услубиёт ва монополияга қарши қонунчиликни ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш қонунчилигини такомиллаштириш бошқармаси
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси
Хўжалик субъектларини ташкил этишда, қайта ташкил этишда ва тугатишда монополияга қарши талабларга риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси
Бошлиқ ўринбосари — монополияга қарши қонунчиликка ва истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи