Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Миср Араб Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва ерларни ўзлаштириш вазирлиги, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иқтисодий, илмий ва техникавий алоқаларни ўзаро манфаатдорлик ва тенглик асосида ривожлантиришни истаб,
технологиялар ва тажрибалар алмашинувини ривожлантириш учун қишлоқ хўжалигида ҳамкорликдаги ҳаракатларни олиб бориш зарурлигини эътироф этиб,
Томонлар ўз давлатларининг қонунларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий, илмий, тадқиқот ва техникавий ҳамкорликни амалга оширишга кўмаклашадилар.
Томонлар қишлоқ хўжалигининг қуйидаги соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар:
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини механизациялаш ва автоматлаштириш, жумладан, янги технологиялар ва асбоб-ускуналарни лойиҳалаштириш ва синовдан ўтказиш;
замонавий техника воситалари ва тадқиқот натижаларини кўллаш орқали қар икки мамлакатда чорвачилик ресурсларининг унумдорлиги ва репродуктив самарадорлигини ошириш.
олимлар ва мутахассислар билан алмашинув, дала экинларини етиштириш, кенгайтириш, уруғчилик ва турли хил синовларни ўтказиш масалалари бўйича учрашувларни ташкил этиш;
давлат сирини ташкил этмайдиган тажриба, илмий-тадқиқот ва техникавий маълумотлар, шунингдек, янги технологиялар ва жиҳозлар намуналари билан алмашинув;
қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма иқтисодий, илмий-тадқиқот на техникавий тадбирларни ташкил қилиш (конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, ярмаркалар, кўргазмалар ва ҳоказо);
эпидемик касалликларга қарши чорва молларини ҳимоя қилиш учун вирусли ва бактериологик ветеринария вакциналарини, зардобга қарши, шунингдек, бактериал диагностика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва кенг татбиқ қилиш соҳасида икки мамлакат илмий-тадқиқот институтлари ва ташкилотлари ўртасида қўшма тадқиқотлар олиб бориш;
Мазкур Меморандумни самарали амалга ошириш мақсадида Томонлар раҳбарлар ва мутахассислар даражасида ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш, қўшма лойиҳалар/дастурларни мувофиқлаштириш ва ўзаро манфаат уйғотадиган масалалар бўйича маслаҳатлашиш учун мунтазам равишда учрашувлар ўтказадилар.
1. Ҳар бир Томон тегишли қўшма лойиҳанинг ишчи дастурига биноан белгиланган ишларнинг ўзига тегишли қисмини тўлиқ молиялаштиради.
2. Қўшма илмий лойиҳалар учун олимлар ва мутахассислар алмашинуви беғаразлик асосида амалга оширилади, хусусан, халқаро саёҳат ва соғлиқ суғуртаси харажатлари юборувчи Томон тарафидан қопланади, тураржой, озиқ-овқат ва ички транспорт харажатлари эса қабул қилувчи Томон тарафидан қопланади.
Мазкур Меморандум қоидаларини талқин қилиш ва қўллаш юзасидан вужудга келадиган келишмовчиликлар Томонлар ўртасида музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал қилинади.
Томонларнинг ўзаро ёзма розилиги асосида мазкур Меморандум қоидаларига унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар орқали ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Томонлар ўртасида алмашиладиган барча маълумотлар қатъий равишда махфий ҳисобланади ва бошқа Томоннинг олдиндан ёзма розилигисиз учинчи томонга ошкор этилиши мумкин эмас. Шунингдек, улардан мазкур Меморандумда назарда тутилмаган мақсадларда ҳам фойдаланилмайди.
Мазкур Меморандум беш йил муддатга тузилади ва имзоланган санадан бошлаб кучга киради. Мазкур Меморандум Томонлардан бирининг дастлабки муддат тугашидан камида 6 (олти) ой аввал ёки ҳар қандай кейинги (беш йиллик) муддат тугашидан аввал мазкур Меморандумнинг амал қилишини тугатиш ҳақидаги ўз нияти тўғрисида ёзма хабарномаси олинмагунига қадар Томонларнинг ёзма розилиги билан худди шундай муддатларга узайтирилади.