Етакчи хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда илмий-диагностик, таълим ва ишлаб чиқаришга оид инновацияларни ривожлантириш, аллергик касалликларни диагностика қилиш ва даволашнинг молекуляр ва бошқа илғор усулларини татбиқ қилиш ҳамда кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фанлар академиясининг Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Халқаро молекуляр аллергология марказини (кейинги ўринларда Халқаро марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
ультразамонавий биологик микрочипларни қўллаш орқали аллергик касалликларни диагностика қилиш соҳасида инновацион технологияларни ривожлантириш, шунингдек, шу каби касалликларни даволаш ва профилактика қилиш;
аллергик касаллик ҳақида жамланган маълумотлар, аллерген турлари, шунингдек, шошилинч ҳолатларни ривожланиш риски тўғрисидаги бошқа маълумотларни ўз ичига олувчи «аллергик паспорт» яратиш;
аллерген ўсимликлар гулчангининг аэробиологик мониторингини ва чанглатиш прогнозини аниқлаш, келгусида бу ҳақида аҳолини хабардор қилиш, аллергенли ўсимликларнинг гуллаш тақвимини яратиш;
озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалашни анафилактик реакция ривожланиш хавфи мавжудлигини инобатга олган ҳолда жаҳон стандартларига мослаштириш ва уларни озиқ-овқат саноатига босқичма-босқич жорий этиш;
молекуляр аллергология соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этиш ва тадқиқотларни амалга оширилишида кўмаклашиш;
молекуляр аллергология бўйича врачлар малакасини ошириш ўқув дастурларини ва услубий адабиётларни ишлаб чиқиш;
молекуляр аллергология соҳасида мутахассисларни шартнома асосида малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
молекуляр аллергология соҳасида фаолият юритаётган ёш олимлар ва хорижлик экспертларни ҳамкорликка жалб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик шаклларини ривожлантиришда иштирок этиш, жумладан, молекуляр аллергологияни ривожлантириш учун жамғармалар ва халқаро дастурлар грантларини жалб қилиш орқали хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда илмий-техникавий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш.
Халқаро марказ директори Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
таркиби Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Халқаро кузатув кенгаши Халқаро марказнинг бошқарув органи ҳисобланади.
Халқаро марказ ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти ва бошқа илмий-тадқиқот муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
соҳа фаолияти бўйича шартнома асосида бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан тушган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва Халқаро марказ томонидан ўрнатилган тартибда шакллантирилган рўйхат бўйича республикага олиб кириладиган лаборатория асбоб-ускуналари, реагентлар ва сарфланувчи материаллар 2022 йилнинг 1 октябрига қадар божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви тўловлари бундан мустасно).
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро марказ талабномасига кўра Халқаро марказда ишлаш учун жалб этилган хорижлик мутахассисларнинг кириш визаларини консуллик ва бошқа тўловларни ундирмаган ҳолда ўрнатилган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро марказ талабномасига кўра Халқаро марказда ишлаш учун жалб этилган хорижлик мутахассислардан давлат божларини ундирмаган ҳолда уларга кўп марталик визаларни бериш ва узайтириб бериш, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни ўрнатилган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
8. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Халқаро марказ талабномасига кўра Халқаро марказ зиммасига юкланган вазифаларни ижро этиш учун хорижлик мутахассисларни республикага жалб этишга рухсат бериш (узайтириб бериш) ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини ўрнатилган тартибда тасдиқлашни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю.Абдураҳмонов зиммасига — Халқаро марказ фаолиятини самарали ва тўлақонли ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдуҳакимов зиммасига — вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган вазифаларни бажарилишини мувофиқлаштириш, шунингдек, ушбу қарорнинг бажарилишини мунтазам равишда кўриб чиқиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
10. Халқаро марказ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги марказий аппаратининг Тошкент шаҳар Олмазор тумани Университет кўчасида қурилаётган биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
бир ой муддатда Халқаро марказ ташкилий тузилмасини тасдиқланишини, унинг Уставининг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Халқаро марказда бажариладиган илмий-тадқиқот ишларини амалий йўналтирилганлигини ва натижадорлигини кучайтиришга, шунингдек, илмий ишланмаларни тижоратлаштиришнинг самарали мувофиқлаштирилишини, жаҳон илмий ютуқлари даражасига мослигини таъминласин.
12. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.