I. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
1. Ўзбекистон Республикасининг 1989 йил 21 октябрда қабул қилинган «Давлат тили ҳақида»ги Қонунининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 257-модда) 7-моддасининг учинчи қисмидаги «Олий Мажлис тегишли қўмитасининг» деган сўзлар «Олий Мажлис палаталари тегишли қўмиталарининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 76-модда; 1992 йил, № 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда):
1) 3-моддасининг иккинчи қисмидаги «ва Қорақалпоғистон Республикаси» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Барча жамоат бирлашмалари ўз уставларида, бошқа ҳужжатларда назарда тутилган вазифаларни бажаришда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари доирасида иш кўрадилар»;
3) 16-моддасининг учинчи қисмидаги «Олий Мажлисида» деган сўзлар «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 14 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 148-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда):
1) 17-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «қурол-яроғлар, ҳарбий техника, икки хил мақсадда ишлатилиши мумкин бўлган товарлар ва технологияларга» деган сўзлар «ўз хосса ҳамда хусусиятларига кўра ялпи қирғин қуролини (ядровий, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қурол) ҳамда уни етказиб бериш воситаларини (ракеталар ва ялпи қирғин қуролини етказиб беришга қодир бошқа техника воситаларини), бошқа турдаги қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникани яратишда муҳим ҳисса қўшиши мумкин бўлган, экспорт назорати объектлари рўйхатларида кўрсатилган товарлар, асбоб-ускуналар, илмий-техника ахбороти, ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ўз хосса ҳамда хусусиятларига кўра ялпи қирғин қуролини (ядровий, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қурол) ҳамда уни етказиб бериш воситаларини (ракеталар ва ялпи қирғин қуролини етказиб беришга қодир бошқа техника воситаларини), бошқа турдаги қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникани яратишда муҳим ҳисса қўшиши мумкин бўлган, экспорт назорати объектлари рўйхатларида кўрсатилган товарлар, асбоб-ускуналар, илмий-техника ахбороти, ишлар ва хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларига нисбатан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилаётганда Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек халқаро мажбуриятларга риоя этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида экспорт назорати тизими амал қилади. Экспорт назорати объектлари рўйхатлари, шунингдек уларни олиб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
4. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 124-модда) 5-моддасининг:
1-банди учинчи хатбошисидаги «Олий Мажлисининг» деган сўзлар «Олий Мажлиси палаталарининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«4) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари сайлови ёки референдум кунларида — овоз бериш ўтказилаётган бинолар ва хоналарда»;
6-бандидаги «Олий Мажлисининг Раиси» деган сўзлар «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон)
6. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонунининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 176-модда):
1) 11-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Олий Мажлиси» деган сўзлар «Олий Мажлисининг палаталари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 12-моддасининг ўн бешинчи қисмидаги ва 17-моддасининг иккинчи қисмидаги «Олий Мажлисига» деган сўзлар «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси референдум ўтказиш ташаббусини кўрсатиш тўғрисидаги материалларни ва масъул қўмитанинг хулосасини икки ҳафта ичида кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши мумкин:
референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусда таклиф қилинган қонунни ёки бошқа қарорни референдум ўтказмасдан туриб қабул қилиш ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг референдум масаласига доир қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига, шунингдек референдум ўтказиш ташаббускорларига юборилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси референдум ўтказиш тўғрисидаги ташаббусни рад этиш ҳақида қарор қабул қилса, айни шу мазмун ёки маънодаги таъриф билан референдум ўтказиш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун бир йил ўтганидан кейингина такроран киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати референдум ўтказиш ташаббусини кўрсатиш тўғрисидаги материалларни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг референдум ўтказиш ва референдум ўтказиладиган санани тайинлаш тўғрисидаги қарорини, шунингдек масъул қўмитанинг мазкур масала бўйича хулосасини икки ҳафта ичида кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг референдум масалаcига доир қарори мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, шунингдек референдум ўтказиш ташаббускорларига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати референдумни ўтказиш ва референдум ўтказиладиган санани тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мазкур масалага доир қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ушбу масала юзасидан қарор қабул қилган кундан эътиборан кечи билан уч кун ичида матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг референдумни ўтказиш ва референдум ўтказиладиган санани тайинлаш тўғрисидаги қарорларида уни ўтказиш санаси белгиланади, бунда овоз бериш палаталарнинг қарорлари эълон қилинган кундан эътиборан бир ярим ойдан уч ойгача бўлган даврда исталган кунга тайинланиши мумкин».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сонли Қонунига асосан 2021 йил 16 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.10.2020 й., 03/20/641/1389-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-406-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 37-сон, 426-модда)
9. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 328-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 124-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) 4-моддасининг биринчи қисми:
2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сессиялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессиялари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг Кенгаши мажлислари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари, халқ депутатлари Кенгашларининг сессиялари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, унинг Кенгаши, қўмиталари, комиссиялари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Котибияти» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, унинг Кенгаши, қўмиталари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, унинг Кенгаши, қўмиталари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг девони» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-бандидаги «Олий Мажлисининг» деган сўзлар «Олий Мажлиси палаталарининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги ЎРҚ-610-сонли Қонунига асосан 2020 йил 15 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2020 й., 03/20/610/0299-сон)
11. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Мудофаа тўғрисида»ги Қонунининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 5, 80-модда) 9-моддасининг тўққизинчи хатбошисидаги «икки хил мақсадда ишлатилиши мумкин бўлган маҳсулот ва технологиялар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
12. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Ҳокимиятнинг конституциявий идораларини қўриқлаш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 9-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 121-модда) I бўлимидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши» деган сўзлар эса тегишинча «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси» деган сўзлар билан, шу бўлимнинг русча матнидаги «Советами» деган сўз эса «Кенгашами» деган сўз билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(I бўлимнинг 13, 14-моддалари Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
15. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда):
1) 5-моддасининг саккизинчи қисми русча матнидаги «Советы» деган сўз «Кенгаши» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 12-моддасининг иккинчи қисмидаги, 14-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларидаги «Олий Мажлиси», «Олий Мажлисига» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Олий Мажлисининг Сенати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 13-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «Олий Мажлисига» деган сўзлар «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда):
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатларига қуйидагилар киради:
ҳудудларни фавқулодда экологик вазият, экологик офат ва экологик ҳалокат зоналари деб эълон қилиш, бундай зоналарнинг ҳуқуқий режимини ва жабрланганларнинг мақомини белгилаш;
табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан назоратни мувофиқлаштириб бориш;
табиий ресурслардан фойдаланганлик учун ҳақнинг чегара миқдорларини белгилаш, шунингдек тўловларни ундириш бўйича имтиёзлар белгилаш;
2) 11-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги «Олий Кенгашига», «Олий Кенгаши» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Олий Мажлисининг Сенати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 15-моддасининг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларни бехатар олиб боришни назорат қилиш ва кон назорати давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси»;
5) 41-моддасининг учинчи қисмидаги «Олий Кенгаши» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 52-модда) 9-моддасининг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда):
биринчи ва иккинчи қисмлари русча матнидаги «Советы», «Совету» деган сўзлар тегишинча «Кенгаши», «Кенгашу» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «Олий Мажлисининг бошқа қарорлари» деган сўзлар «Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари» деган сўзлар билан, шу қисмнинг русча матнидаги «Совет», «Советов» деган сўзлар эса тегишинча «Кенгаш», «Кенгашей» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 2-моддаси, 3-моддасининг иккинчи қисми, 4 ва 5-моддалари, 6-моддасининг номи ҳамда биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари, 7-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлари, 8, 9 ва 10-моддалари, 12-моддасининг номи ҳамда биринчи ва тўртинчи қисмлари, 14-моддасининг биринчи қисми биринчи хатбошиси ва иккинчи қисми, 15—20-моддалари, 21-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари, 22-моддасининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари, 23-моддасининг биринчи қисми, VI боби номи, 24-моддаси, VII боби номи русча матнидаги «Советом», «Совета», «Советов», «Совет», «Совету», «Советы» деган сўзлар тегишинча «Кенгашем», «Кенгаша», «Кенгашей», «Кенгаш», «Кенгашу», «Кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«қонунларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этади»;
тўртинчи, бешинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларининг русча матнидаги «Совета», «Советом» деган сўзлар тегишинча «Кенгаша», «Кенгашем» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошисидаги «Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига» деган сўзлар «Олий Мажлиси палаталари» деган сўзлар билан, «қабул қилинган ҳужжатларга» деган сўзлар эса «ҳужжатларига» деган сўз билан, шу хатбошининг русча матнидаги «Совет», «Советов», «Совета» деган сўзлар тегишинча «Кенгаш», «Кенгашей», «Кенгаша» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 26-моддасининг биринчи қисмидаги «томонидан» деган сўз «томонидан белгиланган тартибда» деган сўзлар билан, шу модданинг номи ва биринчи қисми русча матнидаги «Совета» деган сўз эса «Кенгаша» деган сўз билан алмаштирилсин.
19. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонунининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 110-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда) 12-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «Олий Мажлиси» деган сўзлар «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон)
22. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 113-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 141-модда) 5-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган «Мустақиллик» ордени тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 115-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда) 4-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
24. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган «Дўстлик» ордени тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 117-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 153-модда) 4-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
25. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган «Жасорат» медали тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 119-модда) 4-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
26. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган «Шуҳрат» медали тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 121-модда) 4-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон)
29. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда):
1) 103-моддаси биринчи қисмининг диспозициясидаги «ёхуд газ учун ажратилган фондларни ошириб юбориш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 2661-моддасидаги «Ер ресурслари давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
30. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган «Меҳнат шуҳрати» ордени тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 190-модда) 4-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
31. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган «Шон-шараф» ордени тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 191-модда) 5-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Спикери, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
32. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 247-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда):
«Марказий банк Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳисобдордир. Олий Мажлиснинг Сенати:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига кўра Марказий банк бошқарувининг раисини тайинлайди ва лавозимидан озод этади;
2) 10-моддасининг биринчи қисмидаги «Олий Мажлисининг» деган сўзлар «Олий Мажлиси Сенатининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 16-моддасининг иккинчи қисмидаги «Олий Мажлиснинг Кенгаши» деган сўзлар «Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 23-моддасининг биринчи қисмидаги «Олий Мажлисга» деган сўзлар «Олий Мажлиснинг Сенатига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 33-моддасининг тўртинчи қисмидаги «Олий Мажлиснинг Кенгаши» деган сўзлар «Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
33. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 266-модда; 1996 йил, № 5-6, 63-модда, № 9, 120-модда; 1998 йил, № 9, 163-модда; 2000 йил, № 7-8, 202-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда) 6-моддасидаги «Олий Мажлис Раиси» деган сўзлар «Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Спикери, Олий Мажлиснинг Сенати Раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 28 августдаги ЎРҚ-635-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2020 й., 03/20/635/1237-сон)
35. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 299-модда; 2004 йил № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда) 14-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи ва олтинчи хатбошилари русча матнидаги «Совета» деган сўз «Кенгаша» деган сўз билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(I бўлимнинг 36-банди Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(I бўлимнинг 37-банди Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
38. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 230-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда) 9-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона мажмуалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Божхона органларининг ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган тартибда тайинланади».
39. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 232-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда) 10-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимларининг бошлиқлари, давлат солиқ инспекцияларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланади.
Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу модданинг биринчи — учинчи қисмларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари давлат солиқ хизмати тегишли органининг раҳбари томонидан тайинланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(I бўлимнинг 40-банди Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда)
41. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда) 4-моддасининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан давлат дастурларини тасдиқлаш».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-680-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган – Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 03/21/680/0263-сон)
43. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда):
биринчи қисмидаги «ваколат берилган давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «ваколатли давлат бошқаруви органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади»;
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг давлат ер кадастрини юритиш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:
вилоятлар, туманлар ҳамда аҳоли пунктларининг маъмурий чегараларини белгилаш (аниқлаштириш) ишларини ташкил этиш ва ўтказиш;
«Давлат ер кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан амалга оширилади».
44. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 8-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда) 18-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хўжалик юритувчи субъектларнинг — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоларининг фаолиятини текшириш унинг вакиллари иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин».
45. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 140-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда):
«Кичик тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар юқорида санаб ўтилган тижорат ташкилотларига улар томонидан ваколатли ташкилотларга (давлат солиқ, божхона хизмати органлари, давлат статистика органлари, банклар ва бошқаларга) имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар хусусиятидан келиб чиқиб, кичик тадбиркорлик субъектлари эканлиги ҳақида хабарнома тақдим этган ҳолда қилинган мурожаатлар асосида берилади. Хабарноманинг тўғрилиги учун жавобгарлик хабарномани тақдим этган субъектлар зиммасига юклатилади.
Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун ва кейинги уч ойга улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади»;
«Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги валюта ҳисобварақларини очиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади. Товарларни импорт қилувчи якка тартибдаги тадбиркорларнинг ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳам бундай тадбиркорларга ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлади»;
«Тадбиркорлик субъектларининг — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоларининг фаолиятини текшириш уларнинг вакиллари иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(46-банд Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.04.2021 й., 03/21/682/0354-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-банд Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон)
48. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 14-модда):
1) 5-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Олий Мажлисига» деган сўзлар «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 12-моддасидаги «қўмиталари ва комиссияларига» деган сўзлар «Қонунчилик палатаси қўмиталарига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 13-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги «Олий Мажлиси», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ёки унинг» деган сўзлар тегишинча «Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси», «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки унинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 15, 21 ва 22-моддаларидаги «қўмиталари ва комиссиялари» деган сўзлар «Қонунчилик палатаси қўмиталари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 16-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар блоклари, шунингдек Олий Мажлис депутатлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 23-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қўмиталари, комиссиялари, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар блоклари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 24-моддасидаги «қўмиталари ва комиссиялари», «Олий Мажлиси депутатлари» деган сўзлар тегишинча «Қонунчилик палатаси қўмиталари», «Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси якунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қонунни қабул қилади ва уни маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборади ёки қонун лойиҳасини қўшимча равишда ишлашга юборади ёхуд уни рад этади».
49. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 19-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда) 10-моддасининг биринчи қисми ва иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
50. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 23-модда) 47-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Олий Мажлиси» деган сўзлар «Олий Мажлисининг Сенати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
51. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 217-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда) 9-моддаси қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ҳарбий бурчни жиддий тарзда бузганлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик, зиммасига қонунлар ва ҳарбий уставлар билан юклатилган талаблар ва мажбуриятларни фавқулодда вазиятларда бажармаганлик учун катта офицерлар ва генераллар таркибидаги шахсларнинг ҳарбий унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондонининг қарори билан пасайтирилиши мумкин»;
II. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатини шакллантириш якунлари бўйича қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 5 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 97-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 5 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қўмиталари ва комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 98-модда).
3. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси қонунларини тайёрлаш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 237-модда).
4. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1-2, 18-модда) XVII бўлими.
Зарур ҳолларда, тегишли қонунлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар инобатга олинган ҳолда қайта нашр этилади.