LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 37-сонли «Давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш жараёнларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хорижий кредитлар ва грантлар маблағларидан янада самарали фойдаланиш, мамлакатимиздаги ва чет эллик маҳсулот етказиб берувчилар ўртасидаги рақобатни ривожлантириш, маҳсулот етказиб беришга кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш, хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш юзасидан тендер савдолари ташкил этиш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
давлат бюджети, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағлари, шунингдек Ҳукумат кафолати остида халқаро ва хорижий молия муассасалари, шу жумладан Жаҳон банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Япония Халқаро ҳамкорлик банки, «КфВ» банки ва бошқалар томонидан бериладиган хорижий кредитлар ва грантлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган ва битта контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ бўлган импорт ва мамлакатимиздаги хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар тендер асосида харид қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий етказиб берувчилар билан тузиладиган тендер контрактлари бўйича юклар ташилишини таъминлайдиган транспорт-экспедиторлик компаниялари тендер асосида танланади.
Агар Ҳукумат кафолати остидаги хорижий кредитлар ва хорижий грантлар бериш шартларида товарларни харид қилишнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса, шунингдек харидлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга оширилаётган бўлса тендерлар ўтказилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирликлар ва идораларга, корхоналар ва ташкилотларга ўз маблағлари ҳисобига хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилишда тасдиқланган Низомга амал қилиш тавсия этилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарор талаблари бажарилиши таъминланиши учун вазирликлар ва идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар корхоналар, ташкилотлар ва ҳудудий бошқарув органлари раҳбарлари шахсан жавоб берадилар.
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом, хорижий товар етказиб берувчилар билан бир қаторда, мамлакатимиз корхоналарини, шу жумладан кичик бизнес субъектларини тендер савдолари жараёнига жалб этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
2. Низом импорт қилинадиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни давлат бюджети, давлат бюджетида жамланадиган бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағлари, Ҳукумат кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар ҳамда халқаро ва хорижий молия институтлари, шу жумладан Жаҳон банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Япония халқаро ҳамкорлик банки, «КфВ» банки ва бошқалар томонидан бериладиган хорижий грантлар ҳисобига харид қилиш юзасидан тендер савдолари (кейинги ўринларда «тендерлар» деб аталади) ўтказишни ташкил этиш механизмини белгилаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ товарларни тендер бўйича харид қилишга, шунингдек агар хорижий кредитлар ва грантларни бериш шартларида харидларнинг бошқача тартиби белгиланган бўлса, татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилишга йўналтириладиган давлат бюджети, давлат бюджетида жамланадиган бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағларидан, Ҳукумат кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар ва хорижий грантлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
харид қилинадиган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар сифатини ошириш тендерлар ўтказишнинг мақсади ҳисобланади.
5. Тендер савдолари 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқ битта контракт бўйича товарлар етказиб беришни амалга оширишда ўтказилади.
Қиймати 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан кам бўлган битта контракт бўйича товарлар етказиб беришни амалга оширишда харидлар энг яхши танлов таклифларини танлаб олиш асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Тендер бўйича харидларда қатнашувчи мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилари) билан ҳисоб-китоблар сўмларда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Қарорларни ошкора ва холисона қабул қилиш, мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилари) учун устуворликни сақлаган ҳолда тендер қатнашчилари учун тенг рақобат шароитлари яратиш тендерлар ўтказишни ташкил этишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади.
8. Тендер савдолари харидларнинг фақат манбаларнинг мавжудлиги ва маблағ билан таъминлаш миқдорлари тўғрисида тасдиқномалар (молия органлари ёки бюджетдан ташқари жамғармаларни тасарруф этувчиларнинг билдириш хати, хорижий кредиторлар билан Ҳукумат кафолати остида имзоланган кредит шартномалари, хорижий грантлар бериш тўғрисидаги билдириш хати ва бошқалар) мавжуд бўлган ҳажми бўйича эълон қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Тендерлар тендерларни ўтказишнинг доимий ёки вақтинчалик органи бўлган тендер комиссияси томонидан ўтказилади.
Тендер комиссияси товар етказиб бериш қиймати 1,0 млн АҚШ долларига тенг миқдордан ошмайдиган битта контракт бўйича амалга оширилганда харид қилувчи ташкилот (кейинги ўринларда «буюртмачи» деб аталади) томонидан тузилади. Товар етказиб бериш қиймати 1,0 млн АҚШ долларига тенг миқдордан ошадиган битта контракт бўйича амалга оширилган тақдирда тендер комиссияси буюртмачи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тармоқ вазирликлари ва идоралари рози бўлган тақдирда уларнинг вилоят, туман, шаҳар бўлимлари, ушбу Низом талабларига риоя қилган ҳолда, тендер ўтказиш бўйича буюртмачилар бўлиши мумкин.
10. Тендер комиссияси аъзолари сони тоқ (одатда камида тўққиз, ўн бир киши), шу жумладан унинг таркиби қуйидагилардан иборат бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари (зарур бўлганда);
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тендер савдолари хорижий товар етказиб берувчиларни жалб этган ҳолда ташкил қилинган тақдирда, транспорт-экспедиторлик компаниялари вакиллари.
Буюртмачининг ёки унга қарашли корхоналар ва ташкилотлар вакиллари сони тендер комиссияси таркибининг 30 фоизидан ошмаслиги керак.
11. Тендер комиссиясининг ишчи органи тендерларни ўтказишни (товар етказиб берувчиларни олдиндан малакали танлаш, тушадиган таклифларни эксперт баҳолаш, бинолар ва ёрдамчи ходимлар бериш, реклама ишларини ташкил этиш, тендер комиссияси ҳужжатларини ва шу кабиларни амалга оширишни) амалда ташкил этувчи асосий орган ҳисобланади.
12. Буюртмачининг танлови бўйича шартнома асосида ихтисослашган ташкилот ёки буюртмачининг ўзи ишчи орган бўлиши мумкин, у зарур бўлганда шартнома асосида бошқа ташкилотлар мутахассисларини ҳам жалб этиши мумкин.
Товар етказиб бериш қиймати 1,0 млн АҚШ долларига тенг миқдордан ошадиган битта контракт бўйича амалга оширилганда ишчи орган буюртмачи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда белгиланади.
Ишчи орган — ихтисослашган ташкилотнинг, шунингдек бошқа ташкилотлар мутахассисларининг ҳуқуқ ва вазифалари доираси шартномаларда белгиланади.
тендерларни ўтказиш, уларнинг ўтказилиш санаси тўғрисида қарор қабул қилади ва расмий фармойиш чиқаради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ўтказиш усулларига кўра тендерлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Тендер тури буюртмачи томонидан белгиланади.
17. Ёпиқ тендерлар истисно ҳолларда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда, буюртмачи олдиндан белгилаб қўйган ташкилотлар иштирокида ўтказилади, бу ташкилотларга таклифномалар жўнатилади.
тендерни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва/ёки тендерда қатнашиши мумкин бўлганларга тендерда қатнашиш учун таклифномалар жўнатиш;
19. Ишчи орган тендер (тендер савдолари) ўтказилишидан камида 30 кун олдин тендер тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш (бунда ушбу мақсад учун ҳам мамлакатимизда, ҳам чет элларда энг кенг тарқалган ва ихтисослашган журналлар, газеталарни танлаш мажбурий ҳисобланади) ва/ёки мамлакатимиздаги ишлаб чиқарувчиларни, шу жумладан кичик ва ўрта корхоналарни албатта жалб этган ҳолда почта, телефакс орқали ёки бошқача шаклда аниқ даъвогарларга расмий таклифномалар юбориш йўли билан даъвогарларга етказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тендер ҳужжатларини олиши мумкин бўлган тендер комиссияси ишчи органининг манзили, боғланиш телефони ва телефакси;
тендер комиссияси томонидан таклифларни қабул қилиб олишнинг (кун ва соат кўрсатилган ҳолдаги) сўнгги муддати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилари)нинг, шу жумладан кичик бизнес корхоналарининг тендерда қатнашиши мумкинлигига доир кўрсатмалар.
(20-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
тендерлар қачон ўтказилиши тўғрисида маълумот олиш юзасидан тендер комиссиясининг ишчи органи вакили билан боғланиш учун манзил ва боғланиш телефонлари;
тендер таклифи унинг қатнашчиси томонидан тендер комиссиясига тақдим этилгандан сўнг унга ўзгартиришлар киритиш ва уни расмийлаштириш тартиби;
тендер қатнашчисининг келишиб олинган вақт мобайнида ўз таклифидан қайтмаслигини кафолатловчи закалат пулининг миқдори, уни тўлаш ва қайтариб олиш тартиби;
буюртмачининг хоҳишига кўра — тендер савдолари натижалари бўйича тузилган контрактни зарур даражада бажариш юзасидан бериладиган пул кафолати (гаровга сифатидаги)нинг миқдори, уни тўлаш ва қайтариб олиш тартиби;
тендер қатнашчилари томонидан тендер ҳужжатлари талабларига асосланган таклифлар билан бир қаторда муқобил таклифлар бериш мумкинлиги тўғрисида ахборот;
тендер қатнашчисининг илтимоси асосли бўлганда тендерларнинг ёпилиши санасини бошқа кунга кўчириш мумкинлигига оид кўрсатма;
ҳар қандай ҳужжатнинг ва ўтказилган тендерлар доирасида тузиладиган ҳужжатларнинг махфийлиги таъминланиши;
таклифлар солинган конвертларни очиш тартиботи баёни ва тендер комиссияси томонидан тендер ғолибини аниқлаш муддати кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
товар нархи ва уни белгилаш тартиби (тендер савдоларида қатнашиш учун хорижий товар етказиб берувчилар жалб қилинган ҳолларда харид қилинадиган товарларни ташиб келтиришнинг қиймати алоҳида ажратиб кўрсатилади);
25. Контракт расмиятчилиги контрактларга нисбатан қўйиладиган талабларга жавоб бериши керак, жумладан:
Битим (контракт) расмиятчиликларини тузиш чоғида буюртмачи ёки ишчи орган маслаҳатлашиш учун шартнома асосида ихтисослаштирилган консалтинг фирмаларига мурожаат қилишга ҳақлидир.
26. Тендерларда уларда қатнашиш учун қўйиладиган шартларни бажарган, тендер асосида харид қилинадиган маҳсулотнинг тегишли ҳажмларини етказиб бериш тажрибасига эга бўлган ҳам хорижий фирмалар ва ташкилотлар, ҳам ватанимиз ишлаб чиқарувчилари (товар етказиб берувчилари) қатнашишлари мумкин.
27. Эълон босиб чиқарилгандан сўнг тендерда қатнашишни хоҳловчи даъвогарлар тендер ҳужжатлари оладилар, улар пул тўлаш асосида ҳар бир даъвогарга берилади. Тендер ҳужжати олиш учун тўлов миқдори тендер комиссияси томонидан белгиланади. Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари (товар етказиб берувчилари) учун тендер ҳужжатлари олиш учун тўлов миқдори сўмларда белгиланади.
28. Ишчи орган тушган буюртманомалар ва мазкур Низомга асосан даъвогарларни олдиндан малакали танлаб олиш учун материалларни тўплайди ва тартибга солади.
29. Тендер бошлангунга қадар тендерда иштирок этиш учун қўйиладиган даъвогарларнинг тендер комиссияси томонидан малакали танлови ўтказилади.
тижорат ва молия кўрсаткичлари бўйича тендер комиссиясининг талабларига жавоб бермайдиган ташкилотлар ва фирмаларнинг тендерларда иштирок этишларига йўл қўйилмайди.
32. Тендерда қатнашишга рухсат этишни рад этиш тўғрисидаги қарор тендер комиссияси томонидан қабул қилинади ва бу ҳақда ишчи орган даъвогарларни ёзма равишда хабардор қилади.
33. Оммавий ахборот воситаларида тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон расман босиб чиқарилган сана ёки тендер қатнашчиси почта (сана почта штемпели бўйича аниқланади), телефакс бўйича ёки бошқа шаклда хабар қилинган (таклиф этилган) сана тендер очилган сана ҳисобланади.
34. Ўтказиладиган тендерлар доирасида тендер таклифлари тайёрлаш муддати тендер комиссияси томонидан белгиланади ва тендер очилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатиб ўтилади.
35. Тендер комиссияси тендер таклифларини тақдим этиш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин, ушбу қарор тендернинг барча қатнашчиларига нисбатан жорий этилади.
36. Тендер комиссияси ўз иши тартибини мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Мазкур масала бўйича қарор тендер комиссияси аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган ҳолларда тендер комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
37. Ҳар бир аниқ ҳолатда тендер комиссияси тендерда қатнашиш учун даъвогар томонидан бериладиган закалатни олиш тартиби, миқдори ва шаклини белгилаб беради. Закалат миқдори харид ҳисоб-китоб қийматининг 1-5 фоизи доирасида бўлишига йўл қўйилади. Закалатлар буюртмачи ёки ишчи органнинг ҳисобварағига киритилади (агар ихтисослаштирилган ташкилот ишчи орган бўлиб ҳисобланган ҳолларда). Мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари (товар етказиб берувчилари)нинг закалатлари сўмларда олинади.
38. Тендер таклифлари фақат муҳрланган икки қаватли хат жилдда қабул қилинади. Ишчи органнинг номи ва манзили кўрсатилган ташқи хат жилдда тендер қатнашчиси томонидан закалат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, ички хат жилдда — тендер таклифи, савдоси эълон қилинган товарнинг номи ва таклифларни қабул қилиш учун белгиланган сана бўлади.
Барча ҳужжатлар рўйхатга олиш дафтарига топширувчи ва қабул қилиб олувчи шахснинг имзоси билан қабул қилиб олинган сана ва вақт ёзиб қўйилган ҳолда қабул қилинади. Рўйхатга олиш дафтари ип ўтказиб боғланган, тартиб рақами қўйилган ва буюртмачининг ёки ишчи орган (ихтисослаштирилган ташкилот)нинг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
39. Хат жилдларни очиш тартиби, уларни кўриб чиқиш ва сақлаш тартиби махфийлик меъёрига риоя қилинган ҳолда тендер комиссияси томонидан белгиланади.
40. Тендер комиссияси тендер буюртманомаларини қабул қилишнинг охирги санасини, хат жилдларни очиш вақти ва жойини белгилайди.
Кўрсатиб ўтилган санадан кейин олинган таклифлар кўриб чиқилмайди ва хат жилдлар очилмасдан тендер қатнашчиларига қайтариб юборилади. Тендер қатнашчиси кўрсатиб ўтилган санадан сўнг ўзгартиришлар киритган ёки ўз таклифини қайтариб олган ҳолларда закалат унга қайтариб берилмайди. Тендер қатнашчиси тендер буюртманомалари қабул қилиб олинадиган охирги санагача кечи билан 5 кун муддатда ўз таклифини қайтариб олиш ҳуқуқига эгадир.
41. Тендер комиссияси мажлисини ўтказиш учун кворум унинг таркибининг 70 фоизини ташкил этади. Тендер комиссиясининг барча мажлислари ва барча қабул қилинган қарорлари протоколлар билан расмийлаштирилиши керак.
Тендер қатнашчиларининг таклифлари солинган хат жилдлар бевосита тендер комиссияси мажлисида очилади. Бундай ҳолларда тендер комиссияси мажлисининг протоколида тендер қатнашчилари томонидан тақдим этилган таклифларнинг тендер ҳужжатларига мувофиқлиги ёзиб қўйилади.
42. Тендер таклифларини кўриб чиқиш муддати тендер комиссияси томонидан хат жилд очилган вақтдан бошлаб белгиланади. Бу муддат сотиб олинадиган товарнинг турига боғлиқ бўлиб уч ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Таклифларни кўриб чиқиш чоғида уларнинг тендер ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги аниқланади, зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг тўғри расмийлаштирилиши текширилади.
43. Тендер комиссияси тушган таклифларнинг тендер шартларига мувофиқлигини текширади ва тендер шартларида белгиланган энг кўп рақобат нархлари, етказиб бериш шартлари, тўлов ва бошқа мезонлар бўйича ғолибларни аниқлайди.
Шароитлар тенг бўлган бошқа ҳолларда ғолибни аниқлашда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилари)га устунлик берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Тендерни ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари, шунингдек, эксперт ташкилотларининг хизматлари учун тўловлар қатнашчилар томонидан тендер ҳужжатларини сотиб олиш учун тўланган маблағлардан тўланади.
45. Тендер ўтказилгандан кейин буюртмачи ёки ишчи орган (ихтисослаштирилган ташкилот) қатнашчиларга (ғолиб бундан мустасно) уларнинг закалатларини банк операцияларини ўтказиш харажатларини чиқариб ташлаган ҳолда қайтаради. Закалат тендер ғолиби эълон қилинган вақтдан бошлаб белгиланган муддат мобайнида, бироқ 11 банк кунидан кечиктирмай қайтарилади. Тендер ғолибининг закалати контракт шартлари бажарилиб бўлгунга қадар бундай контракт шартларининг тендер ғолиби томонидан керакли тарзда бажарилишига кафолат сифатида буюртмачининг ихтиёрида қолиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тақдим этилган барча тендер таклифларида зарур ҳужжатларнинг пакети бўлмаганда тендер комиссияси томонидан тендер ўтказилмаган деб эълон қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. Агар тушган тендер таклифларининг бирортаси тендер ҳужжатлари шартларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, тендер ўтказилди, аммо салбий натижага эга деб ҳисобланади.
49. Тендер таклифларини баҳолаш тендер комиссияси томонидан белгиланган муддат мобайнида ўтказилади. Таклифларни баҳолаш тендер комиссияси томонидан белгиланган ҳар бир баҳолаш мезони бўйича балл қўйиш йўли билан амалга оширилади. Тендер қатнашчилари ёки уларнинг вакиллари тендер таклифларини баҳолаш чоғида қатнашиш ҳуқуқига эга эмас. Баҳолаш чоғида тендер комиссияси тушунтиришлар бериш, қўшимча маълумотлар ва тасдиқлашлар олиш учун даъвогарларни чақириш ҳуқуқига эга. Тендер хулосаларини чиқаришда тендер қатнашчилари ва уларнинг ишончли вакиллари иштирок этиши мумкин.
50. Тендер комиссияси тендер таклифларини баҳолаш учун эксперт ва маслаҳат берувчи ташкилотларнинг вакилларини жалб қилиши мумкин.
51. Тендер қатнашчилари томонидан тақдим этилган таклифлар билан танишгандан кейин тендер комиссиясининг ҳар бир аъзоси асосланган ёзма хулоса бериш ҳуқуқига эга.
52. Тендер ғолиби тўғрисидаги расмий қарор тендер комиссияси томонидан қабул қилинади. Ушбу масала бўйича қарор тендер комиссияси аъзолари сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Тендер комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
53. Тендер таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар баҳолаш тартиботига расман алоқаси бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди. Тендер комиссияси аъзолари ва жалб этилган экспертлар мазкур маълумотларнинг ошкор қилиниши учун жавоб берадилар.
54. Арифметик ёки бошқа хатолар мавжуд бўлган тақдирда тендер комиссияси тендер таклифларини қайтариш ёки тендер таклифларини бундан кейин тендерда кўриб чиқиш шартларини, бу ҳақда тендер қатнашчисини хабардор қилган ҳолда, белгилаш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
таклиф этилган нархларнинг ўртача жаҳон ва консалтинг фирмаси, ёки Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертиза қилиш республика маркази ёки Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг хулосалари бўйича бозор конъюнктурасида юзага келган нархларга мослигига асосан амалга оширилади.
(55-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шунингдек, тақдим этилган тендер таклифларининг қўшимча техник, ташкилий ва тижорий устунликлари ҳамда тендер қатнашчисининг обрў-эътибори ҳам эътиборга олиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
тендер ғолиби ва тендер ғолибидан кейин энг юқори баллга эга бўлган захирадаги қатнашчиларнинг номлари;
Протокол тендер комиссиясининг қатнашаётган аъзолари томонидан имзоланиши ва тендер комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланиши керак.
57. Агар тендер ғолиби контракт тузишдан бош тортган тақдирда, контракт тузиш ҳуқуқи захирадаги биринчи қатнашчига берилади.
58. Агар тендер бўлиб ўтмаган ёки салбий натижага эга бўлган тақдирда тендер қайтадан ўтказилиши мумкин.
59. Тендерни ўтказиш билан боғлиқ низолар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
60. Тендер натижалари 3 кун мобайнида ишчи орган томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
61. Зарурият бўлганда тендер ғолиби контракт бажарилишининг кафолати сифатида контракт умумий суммасининг ўн фоизигача бўлган суммага буюртмачига хизмат кўрсатувчи банк билан вакиллик ҳисобварағига эга бўлган банкнинг кафолати сифатида мажбуриятлар бажарилишини ёки буюртмачининг ҳисобварағига пул депозити ўтказилишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
62. Тендер натижалари бўйича тузилган импорт контрактларни экспертизадан ўтказиш юқорида кўрсатилган банк кафолатини олиш бўйича буюртмачининг тасдиғи бўлганда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида амалга оширилади.
Мамлакатимизнинг ишлаб чиқарувчилари (етказиб берувчилари) ғолиб деб топилганда тендер натижалари бўйича тузилган контрактлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказилмайди.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
63. Тендер контрактларини бажариш мониторинги буюртмачи томонидан контрактлар тўлиқ ва ўз вақтида бажарилгунга қадар буюртмачига хизмат кўрсатувчи банкка ахборот тақдим этиш билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишчи орган таркибига кирган шахслар тушган тендер таклифларининг ҳисобга олиниши, уларнинг сақланиши ва махфийлиги учун;
тендер комиссиясининг раиси ва аъзолари маълумотларнинг ошкор қилинмаслиги, тендер қатнашчилари, тендер комиссиясининг қолган аъзолари ва жалб қилинган экспертлар билан тил бириктирилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек бошқа ҳуқуққа зид ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган тарзда жавоб берадилар.
65. Контрактни миқдор, сифат ва техник кўрсаткичлар бўйича бажармаган тендер ғолиби қонун ҳужжатларида ва/ёки контрактда назарда тутилган тарзда жавоб беради.