LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3774-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг ««Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 27 январдаги 21-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 5-модда) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Навоий» эркин иқтисодий зонасини Навоий вилояти, Кармана тумани, «Дўстлик» агрофирмасининг 205 — 216, 381а — 388, 404 — 470 контурлардаги 500 гектар бўлган майдонда ҳамда Навоий шаҳри, С. Айний кўчасидаги умумий ер майдони 81,4 гектар бўлган 27 ва 69-уй манзилларида жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Навоий вилояти ҳокими К.Б. Турсунов зиммасига юклансин.