Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2021 25.01.2001 йилдаги 53-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 ЙИЛГИ НАҚД ПУЛ ЭМИССИЯСИ ДАРАЖАСИ ВА КАССА РЕЖАСИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нақд пулнинг муомалада бўлишини янада мустаҳкамлаш, шунингдек республика минтақаларида пулнинг муомалада бўлиши аҳволи учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида нақд пул эмиссияси даражаси бўйича вужудга келган аҳвол нормал эмас деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу, энг аввало, кўрсатиб ўтилган минтақалар, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва сервис хизматини ташкил этиш билан шуғулланувчи республика идоралари ва органлари раҳбарларининг аҳолининг зарур товарлар ва хизматларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга ниҳоятда масъулиятсизлик билан муносабатда бўлиши оқибати эканлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бир ой муддатда ишларнинг аҳволини тўғрилаш юзасидан аниқ асосланган таклифлар тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ушбу таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқсин ва тасдиқласин, бунда аҳолининг истеъмол товарлари ва хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш муаммосини тубдан ҳал этиш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар бўйича 2001 йилги ва I чоракдаги нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси ва касса режаси параметрларига 1 ва 2- иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси ва касса режаларининг белгиланган параметрлари бажарилиши устидан қаттиқ ва таъсирчан назоратни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари истеъмол бозорини зарур товарлар билан тўлдириш, нақд пул тушуми тушишини таъминлаш ҳамда аҳолига иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг ўз вақтида берилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбексавдо», «Ўзбекбирлашув» акциядорлик компаниялари, «Ўзавтотранс» корпорацияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, савдо шохобчаларига эга бўлган ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатувчи бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари маҳаллий бозорларни зарур турдаги халқ истеъмол товарлари билан таъминлаш ва пулли хизматлар соҳасини кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Прокуратураси хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товарлар сотишдан, ишлар ва хизматларни амалга оширишдан нақд пул тушумларининг банклар кассаларига ўз вақтида ва тўлиқ топширилишини таъминлаш устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пул-кредит сиёсати бўйича Республика комиссияси ушбу қарорнинг бажарилишини ҳар ойда кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига мансабдор шахсларни нақд пул маблағлари эмиссияси даражасининг белгиланган параметрлари ва касса режаси бажарилганлиги учун рағбатлантириш ва уларнинг ушбу кўрсаткичларнинг бажарилиши учун жавобгарлигини ошириш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмашувини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 21 июлдаги 379-сон қарорининг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 25 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2001 й., 1-сон, 6-модда, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 19-сон, 150-модда; 2003 й., 15-16-сон, 129-модда)