24.07.2018 йилдаги 569-сон
Ҳужжат 24.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5349-сон Фармони, 2018 йил 19 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-3549-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, ўқув жараёнига таълимнинг кредит тизимини жорий қилиш орқали университетни жаҳоннинг нуфузли университетлари қаторига киришини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5349-сон Фармонига асосан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (кейинги ўринларда Университет деб юритилади) ва унинг филиалларида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизимини жорий этиш таклифи маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Университет барча фанларининг каталоги ва ўқитиш шароитлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар ҳамда долзарб ахборотларни ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ университетнинг веб-саҳифасида ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида эълон қилиб бориши шарт.
ушбу Низомнинг 4 — 6-иловаларида белгиланган шаклдаги таълим тўғрисидаги келишув, маълумотнома ва сертификат.
24. Университет академик мобиллик дастури бўйича режалаштирилган таълим элементларини ўзлаштириш учун талабани ушбу Низомнинг 7-иловасида белгиланган шаклдаги ҳужжат асосида фанларга рўйхатдан ўтказади ва мобиллик даврида ушбу элементларни ўзлаштириш имкониятлари таъминланишини ўз зиммасига олади.
27. Стажировкани ўташ бўйича келишув ушбу Низомнинг 10-иловасида белгиланган тавсия этиладиган элементлар асосида талаба, Университет ва қабул қилувчи ташкилот томонидан уч томонлама имзоланади.
30. Фан дастурида (силлабусда) белгиланган баҳолаш тартиби ҳамда ушбу Низомнинг 8-иловасида келтирилган ижобий баҳолар доирасида баҳоланган таълим олувчиларга синов бирликлари берилади. Талаба белгиланган таълим олиш натижаларига эриша олмаган тақдирда, синов бирликлари берилмайди.
32. Синов бирликларини кўчириш ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ Университет баҳоларини конвертациялаш жадвалини бошқа муассасада тузилган шунга ўхшаш жадвал билан солиштириш асосида амалга оширилади.

Умумий маълумот:

таълим муассасасининг номи ва манзили;

таълим муассасасининг тавсифи (типи ва ҳолати);

таълим муассасаси раҳбарияти;

ўқув жараёни жадвали;

университетда амалга ошириладиган дастурлар рўйхати;

таълим муассасасига ўқишга кириш талаблари, иш юритиш тиллари ва рўйхатдан ўтиш тартиби;

мобиллик даври ва олдинги таълимни тан олиш тартиби;

синов бирликларининг тақсимланиш принципи;

таълим жараёнини назорат қилиш тартиби.

Хизмат ва ресурслар:

талабалар билан ишлаш хизматлари;

яшаш ва овқатланиш шароити ва нархи;

талабаларнинг молиявий таъминоти;

тиббиёт хизматлари;

суғурта;

имконияти чекланган ва алоҳида эҳтиёжли талабалар учун шароитлар;

таълим олиш муҳити;

халқаро академик дастурларда қатнашиш имкониятлари;

кирувчи мобиллик қатнашчиларига амалий ахборот;

тиллар бўйича фанлар;

иш жойида амалиётни ўташ имкониятлари;

спорт билан шуғулланиш ва дам олиш имкониятлари;

талабалар бирлашмалари;

ахборот-ресурс маркази.

Ўқув фанлари дастурлари тўғрисида ахборот:

ўзлаштириладиган малакалар;

дастурларнинг давом этиш муддати;

синов бирликлари миқдори;

миллий малака квалификацияси доирасида салоҳият даражаси;

тайёрлов йўналишлари ва ўқишга кирувчиларга алоҳида талаблар (агар мавжуд бўлса);

олдинги таълимни тан олиш тартиби;

малакавий ва норматив талаблар;

дастур йўналиши;

таълим олиш натижалари;

синов бирликлари акс эттирилган схема тарзидаги тузилмаси (кундузги таълим учун 60 синов бирлиги миқдорида);

таълим шакли;

назорат ўтказиш тартиби ва баҳолаш шкаласи;

стажировкалар;

ишлаб чиқариш ташкилотларида амалиётлар;

битирувчиларнинг профессионал профили;

олий таълимдан кейинги таълим.

Қўшма дастурларда қуйидаги қўшимча элементлар тавсия этилади:

таълим ва малака тўғрисидаги ҳужжат ҳақида ахборот ва унинг иловаси;

консорциум аъзолари ва уларнинг роли;

таълим дастурининг мобиллик тузилмаси.

Аниқ таълим дастурлари элементлари тавсифи тўғрисида ахборот:

код;

номи;

тип (мажбурий/танлов);

цикл (қисқа, биринчи, иккинчи/учинчи);

дастур доирасида амалга оширилиш йили (агар мавжуд бўлса);

дастур қисмининг амалга оширилиш даври;

синов бирликлари миқдори;

маърузачиларнинг Ф.И.Ш.;

таълим олиш натижалари;

таълим тури (кундузги, масофавий ва бошқалар);

асосий ва қўшимча талаблар (агар мавжуд бўлса);

фан таркиби;

мажбурий ва тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати ҳамда бошқа хил манбалар / жиҳозлар;

режалаштирилган ўқув фаолиятининг услуби ва шакли;

баҳолаш мезони ва усули, ўқиш тили.

● талабанинг Ф.И.Ш. ва боғланиш маълумотлари;

● университет ва қабул қилаётган ташкилот масъул шахсларининг Ф.И.Ш. ва боғланиш маълумотлари;

● таълим йўналиши номи ва коди;

● таълим цикли (қисқа, биринчи, иккинчи/учинчи);

● ташкилот типи (компания): хусусий, давлат ва бошқалар;

● қабул қилувчи муассасада ўқиш даври (бошланиш ва тугаш вақти) ва синов бирликлари миқдори;

● стажировка якунида кутилаётган таълим олиш натижалари;

● синов бирликлари миқдорини ўзида акс эттирган стажировка дастурининг батафсил тафсилоти;

● ҳафталик иш соатлари миқдори;

● стажировкани ўташ учун талабанинг тил билиш даражаси;

● мониторинг тартиби ва баҳолаш жараёни;

● стажировкани ўташ бўйича келишувга ўзгартириш киритиш тартиби;

● университетда стажировка натижасини тан олиш тартиби;

● уч томонлама келишув (талаба, университет ва қабул қилаётган ташкилот).