26.06.2018 йилдаги ПҚ-3807-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ташкил этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 9 июнда Остона шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган ташаббуслар ва таклифларни амалга ошириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифаларини муваффақиятли амалга оширишда халқ дипломатияси механизмларидан хар томонлама фойдаланиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқалар қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита), Ташки ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Бадиий академия, Ёшлар иттифоқи, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмасининг улар муассислигида нодавлат нотижорат ташкилоти кўринишидаги муассаса шаклида Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ҳалқ дипломатияси марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин, куйидагилар Марказ фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШҲТ мамлакатлари ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни, миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашга, цивилизациялараро мулоқотни кучайтиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШҲТ мамлакатлари билан маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришда, делегацияларнинг ўзаро ташрифларини уюштиришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШҲТ мамлакатларининг фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида дўстона ҳамкорлик муҳитини қарор топтириш учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШҲТ мамлакатлари ўртасида ахборот соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, ахборот ресурсларини шакллантириш хамда ШҲТнинг мақсадлари, вазифалари, фаолиятининг устувор йўналишлари ва асосий принципларини кенг тушунтириш мақсадида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш, ШҲТ мамлакатларининг маданий- гуманитар соҳада эришган ютуқлари тўғрисида ахборот-тахлилий материаллар тайёрлаш ва уларни мунтазам чоп этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШҲТ мамлакатлари ва уларнинг халқларини бир-бирига яқинлаштириш, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик рухини мустаҳкамлаш мақсадида халқ дипломатияси воситаларидан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат субсидиялари, ижтимоий буюртмалар ва ижтимоий шериклик доирасида ажратиладиган грантлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техникавий кўмаклашиш воситалари, халқаро ва хорижий ҳукумат, нохукумат ташкилотлари, тижорат банклари хамда бошқа ташкилотларнинг Марказ фаолиятини кўллаб-қувватлашга ажратадиган грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия эҳсонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш доирасида вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларидан зарур статистик ва таҳлилий ахборотни талаб қилиш ва бепул олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий, маданий, маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш учун давлат мулки бўлмиш мажлислар зали ва концерт залларидан (ана шу заллар ўз тасарруфида бўлган субъектлар билан келишилган жадвал бўйича) бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўмита:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташки ишлар вазирлиги билан биргаликда Марказ фаолиятини моддий-техник ва ахборот жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, Марказ тадбирларида иштирок этиш учун хорижий экспертларни таклиф қилиш мақсадида техникавий кўмаклашиш воситаларини ва грантларни жалб этиш масалаларини ШҲТ ҳамда бошқа халқаро ва хорижий ташкилотлар билан пухта ишлаб чиқишда Марказга ёрдам кўрсатсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий телерадиокомпания билан биргаликда ШҲТ мамлакатлари ўртасида маданий-гуманитар, спорт ҳамда бошқа алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда маданият, спорт, туризм ва ОАВ соҳасидаги тадбирларни ташкил қилишда Марказга ёрдам берсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказга икки ой муддатда Марказ фаолиятини ташкил этиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маданият вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий телерадиокомпания. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мажлислар зали ва бошқа мулкдан вақтинча фойдаланиш учун уларни бепул тақдим этиш орқали маданий, спорт тадбирлари ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда Марказга ёрдам берсинлар
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказ Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 45-уйда ижара ҳақи «нол ставка» бўйича жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилда Қўмитага Марказ жойлашадиган бино қисмини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрлари доирасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш учун Ташки ишлар вазирлиги ходимлари учун белгиланган нормативларга мувофиқ зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ҳафта муддатда Марказнинг зарур замонавий компьютерлар. ташкилий техника, мебел ва анжомлар билан жиҳозланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказнинг телефон алоқаси ва Интернет тармоғига уланишини ўрнатилган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона билан биргаликда Миллий кутубхонанинг ахборот-кутубхона фондига ҳамда чет эллардаги лицензияланган етакчи ахборот-кутубхона ресурсларининг фондларига доимий электрон боғланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзавтосаноат» АЖга «Ласетти» русумли 1 дона янги автотранспорт воситасини Марказга хайрия ионаси сифатида топшириш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Марказ қонунчиликда ўрнатилган тартибда давлат рўйхатига олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ташқи ишлар вазирлиги Марказнинг буюртманомаларига биноан, Марказ томонидан ўтказиладиган тадбирларга жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмаган ҳолда расмийлаштирилишини таьминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ички ишлар вазирлиги Марказ буюртманомаларига биноан, Марказда ишлаш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга визалар муддати узайтирилишини. шунингдек, улар вақтинча яшайдиган жойда вақтинчалик рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни давлат божи ундирилмасдан белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Миллий телерадиокомпания ва Миллий ахборот агентлиги Марказ фаолиятининг мақсад ва вазифаларини аҳоли ўртасида. шу жумладан, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши Котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 26 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3807-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2018 й., 07/18/3807/1401-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)