31.08.2000 йилдаги 125-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 27.08.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(I бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 августдаги ЎРҚ-393-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 34-сон, 451-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 1-сон, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 6-сон, 118-модда; 1997 йил, 4—5-сон, 126-модда; 1999 йил, 1-сон, 20-модда; 2000 йил, 5—6-сон, 153-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат экология экспертизаси»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисми чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 25-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат экология экспертизаси объектлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 26-моддаси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 31-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4—5-сон, 126-модда; 1998 йил, 9-сон, 181-модда) 8-моддасининг иккинчи қисмидаги, 9-моддасининг иккинчи қисмидаги ва 27-моддасининг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, 2-сон, 50-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 1-моддаси қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сифат бўйича эксперт-аудитор» — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш ва текшириш соҳасидаги ишларни олиб бориш учун тегишли малакаси бўлган мутахассис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органи» — белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификатланган маҳсулот ва сифатни бошқариш тизимини баҳолашни сертификатлаштириш органлари топшириғига биноан амалга оширувчи орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«назорат йўсинидаги текширув» — белгиланган талабларга мувофиқлигини сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш чоғида тасдиқлаш мақсадида сертификатланган маҳсулот, сифатни бошқариш тизимини ёки ишлаб чиқаришни, сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари) фаолиятини такрорий баҳолаш таомили»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 5-моддаси иккинчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органларини, синов лабораторияларини (марказларини), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органларини, шунингдек сифат бўйича эксперт-аудиторларни аккредитация қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатланган маҳсулотларнинг, сифатни бошқариш тизимларининг, аккредитация қилинган сертификатлаштириш органларининг, синов лабораторияларининг (марказларининг), сифат бўйича эксперт-аудиторларнинг Давлат реестрини юритади, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотини ҳамда бундай маҳсулотни тайёрлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 6-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавстандарт»нинг ўзи, унинг томонидан аккредитация қилинган ёки эътироф этилган сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш соҳасидаги текширув органлари, сифат бўйича эксперт-аудиторлар, шунингдек маҳсулоти сертификатлаштирилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жисмоний шахслар сертификатлаштириш субъектларидир»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 8-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аккредитация қилинган сертификатлаштириш субъектлари ўз фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган сертификатлаштириш соҳасида иш олиб бориш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда уларнинг сертификатлаштириш муайян тизимидаги ваколатларини белгиловчи ҳужжат асосида амалга оширади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 11-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мажбурий сертификатлаштириш ишлаб чиқаришни текширишни, маҳсулот хусусияти норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун уни синашни, назорат йўсинидаги текширувни ва сертификатланган маҳсулот устидан назоратни ўз ичига олади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 16-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тайёрловчиларнинг (тадбиркорларнинг, сотувчиларнинг, ижрочиларнинг) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этишлари устидан давлат текшируви ва назоратини «Ўздавстандарт»нинг давлат инспекторлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда амалга оширади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) қуйидаги мазмундаги 16-1-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«16-1-модда. Назорат йўсинидаги текширув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатланган маҳсулот, сифатни бошқариш тизимлари, ишлаб чиқариш, аккредитация қилинган синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш органлари устидан назорат йўсинидаги текширувни сифат бўйича эксперт-аудиторлар «Ўздавстандарт» томонидан белгиланган тартибда амалга оширади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) 21-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавстандарт»нинг, Шикоятларни қараб чиқиш кенгашининг қарорлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) 23-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тайёрловчилар (тадбиркорлар) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо сертификатланмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, реализация қилинган маҳсулот қиймати миқдорида жарима солинади. Жарима низосиз тартибда ундирилади. Жариманинг ундирилиши мажбурий сертификатлаштиришни ўтказишдан озод қилмайди. Жарима мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этиш устидан текширувни ўтказиш қонун ҳужжатлари билан зиммасига юкланган давлат бошқарув органлари мансабдор шахсларининг қарорига биноан ундирилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, 2-сон, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 269-модда; 1997 йил, 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 йил, 5—6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 йил, 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 йил, 5—6-сон, 153-модда) 339-моддасининг иккинчи қисмидаги «ва миллий хавфсизлик хизмати» деган сўзлар «миллий хавфсизлик хизмати ва давлат солиқ хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, 3-сон, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 9-сон, 193-модда; 12-сон, 269-модда; 1996 йил, 5—6-сон, 69-модда, 9-сон, 144-модда; 1997 йил, 2-сон, 56-модда, 4—5-сон, 126-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 йил, 3-сон, 38-модда, 5—6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 йил, 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 йил, 5—6-сон, 153-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 97-моддасининг номидаги ва биринчи қисми диспозициясидаги, 98-моддасининг биринчи қисми диспозициясидаги «Давтехконназорат» деган сўз «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 260-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«260-модда. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги органларига ушбу Кодекснинг 55, 70-моддаларида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш қоидалари бундан мустасно), 72-моддасида (термал сувларга доир қисмида), 97, 98-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чораси қўллашга ҳақлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош директор ва унинг ўринбосари — энг кам иш ҳақининг етти бараваригача миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ инспекцияларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақавий кончилик-техник инспекцияларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари — энг кам иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат инспекторлари — энг кам иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, 10-сон, 252-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 2-сон, 56-модда; 1998 йил, 5—6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда) 7-моддасининг иккинчи қисмидаги, 14-моддасининг еттинчи қисмидаги, 45-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларидаги тегишли келишикдаги «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар шундай келишикдаги «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелдаги Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5—6-сон, 70-модда; 2000 йил, 5—6-сон, 153-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 8-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 12-бандининг тўққизинчи хатбошисидаги ва 13-бандининг «д» кичик бандидаги «Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси» деган сўзлар «Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда; 1998 йил, 5—6-сон, 102-модда; 1999 йил, 9-сон, 229-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 3-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси таркибида ҳудудий бўлинмаларга эга бўлган: солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш махсус бўлинмаси, хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат ҳамда ҳужжат асосидаги текширув ва тафтишни амалга оширувчи махсус назорат-тафтиш бўлинмаси, шунингдек давлат солиқ хизмати органларида режим ва ходимлар билан ишлаш махсус бўлинмаси тузилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 5-моддасининг биринчи қисми:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«14) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик ҳолларини аниқлаш, бундай ҳолларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун, шунингдек уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш учун тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш, қонун ҳужжатларига мувофиқ суриштирув ўтказиш, жиноий ишлар қўзғатиш ва уларни терговга тегишлилигига кўра ўтказиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 15-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15) юридик ва жисмоний шахслар эгаллаб турган ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун фойдаланаётган биноларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда монеликсиз кириш. Солиқ солиш миқдорларини ҳисоблаб чиқаришнинг асослилигини текшириш чоғида ишлаб чиқариш, омборхона, савдо ва бошқа биноларни, ҳужжатлар, пул маблағлари ва товар-моддий бойликлар сақланадиган жойларни мулкдорнинг иштирокида кўздан кечириш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу модда биринчи қисмининг 1—7-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлари давлат солиқ хизмати органларининг барча мансабдор шахсларига, 8—14-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлари эса (тезкор-қидирув фаолияти бундан мустасно) фақат давлат солиқ хизмати органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига берилади. Ушбу модда биринчи қисмининг 8—15-бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш махсус бўлинмаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахсларига берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 13-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат солиқ хизматининг мансабдор шахслари қуйидагилар учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар бўладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вазифаларини бажармаганлиги ёхуд зарур даражада бажармаганлиги, ижро интизомини бузганлиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқароларга, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида хўжалик юритувчи субъектларда ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтириб юборганлиги ва солиқ солиш базасини камайтириб юборганлиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганлиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа ҳуқуқбузарликлари учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ органлари мансабдор шахсларининг солиқ текширувини амалга ошириш чоғидаги ғайриқонуний ҳаракатлари билан етказилган зарарлар қонунда белгиланган тартибда қопланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ органлари ходимларининг ўз хизмат ваколатлари доирасидан четга чиққанлиги, шунингдек зиммасига юкланган хизмат вазифаларини бажармаганлиги Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 31 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 217-модда; 2015 й., 34-сон, 451-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2023 й., 03/23/819/0113-сон; 01.11.2024 й., 03/24/987/0873-сон; 30.07.2025 й., 03/25/1076/0672-сон)