14.05.2018 йилдаги ПҚ-3724-сон
Ҳужжат 28.09.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2018 й., 06/18/5564/2137-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ВА НОРМАТИВ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Электрон тижорат тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунларига ўзгартиришлар киритиш, бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш:

электрон тижоратда ишлатиладиган терминларга аниқ тушунчалар бериш;

электрон тижорат субъектлари ўртасида ҳамкорликнинг замонавий усулларини жорий этиш имкониятларини бериш;

элетрон тижоратда ҳужжатларнинг электрон шакли ва уларнинг юридик кучидан фойдаланиш масалаларини тартибга солиш;

электрон тижоратда, бизнес (В2В) каби, якуний истеъмолчи (В2С) учун ҳам маҳсулотларни экспорт ва импорт қилиш масалаларини тартибга солиш;

электрон тижоратдан фойдаланган ҳолда рақамли товарлар (дастурий маҳсулотлар, контент маҳсулотлар) ва аутсорсинг хизматларини экспорт ва импорт қилиш масалаларини тартибга солиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил
1 апрелга қадар

Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк, ДСҚ, ДБҚ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Электрон тижорат субъектларига хизмат кўрсатиш, уларнинг манфаатлари ва хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш хизматлари фаолиятини такомиллаштириш, шу жумладан:

электрон шаклда (электрон чек) тўлов қабул қилингани ҳолатини фискал рўйхатдан ўтказиш ёки касса чекини сотувчидан харидорга етказиб бериш хизмати орқали етказиш;

барча товарлар учун сотувчи/харидор номидан электрон тижоратда келишувлар бўйича тушириладиган товарларни декларация қилишга етказиб берувчи хизматларининг ҳуқуқини назарда тутадиган тартибни жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 октябрга қадар

Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Электрон тижоратда товар-кузатув ҳужжатларини расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутувчи, хусусан электрон тижорат ёрдамида импорт-экспортда сотиладиган ва харид қилинадиган товарларнинг (декларация қилиниши) божхона расмийлаштируви тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил
1 январга қадар

ДСҚ, ДБҚ, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

4.

Электрон тижорат иштирокчилари манфаатларини ҳимоя қилиш ва аҳолининг электрон тижоратга бўлган ишончини ошириш мақсадида, экспорт келишувларини ҳисобга олган ҳолда электрон тижорат иштирокчилари ўртасида махсус тартиб-таомилларга мувофиқ келишмовчиликларни кўриб чиқиш бўйича махсус арбитраж жорий этиш учун норматив-ҳуқуқий база шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил
1 июлга қадар

Адлия вазирлиги, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

5.

Истеъмолчилар, электрон тижорат субъектлари ва бошқа иштирокчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нормаларини назарда тутган ҳолда белгиланган электрон тижорат қоидаларини бузганлик учун белгиланган жавобгарликка доир Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил
1 апрелга қадар

Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Интеллектуал мулк агентлиги, ДБҚ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пуллар айланмасини ҳуқуқий тартибга солиш, шунингдек, улар томонидан, шу жумладан хорижий электрон кармонлар билан электрон тижоратда тўловларни амалга ошириш бўйича тартибни амалга ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил
1 январга қадар

Марказий банк, Молия вазирлиги, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Электрон тижоратда интелектуал мулк объектларини (дастурий маҳсулотлар, ахборот маҳсулотлари) божхона декларация қилиниши, олди-сотди ва экспорт/импорт қилиниши ҳолатларини бухгалтерлик ҳисобига олиш, шунингдек, онлайн-хизматларга лицензион битимлар ёки обуна бўлиш асосида фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштириш бўйича зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил
1 октябрга қадар

Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Интелектуал мулк агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, ДБҚ, ДСҚ

8.

Аукцион савдолари орқали мазкур платформалар фойдаланувчиларининг товарларини сотиш бўйича онлайн-платформаларни яратиш имкониятини тақдим этиш мақсадида электрон тижорат иштирокчилари учун интернет-аукционлар ўтказиш тартибини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил
1 июлга қадар

Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, ДСҚ, Адлия вазирлиги

II. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАРНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ-ТЕХНИК ЧОРА-ТАДБИРЛАР

9.

Электрон савдо Миллий платформасини яратиш.

Техник чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 июлга қадар

Ташқи савдо вазирлиги, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

10.

Хорижий мамлакатларнинг тажрибасини таҳлил қилиш ҳамда ID-карталар орқали аҳолини идентификация қилиш тизимини амалга ошириш билан интеграция қилинишини ҳисобга олган ҳолда Mobile-IDдан (сим-карта ичидаги электрон рақамли имзо) фойдаланган ҳолда идентификация қилиш тизимини жорий этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 октябрга қадар

Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги,

ДСҚ, ДПМ, мобиль алоқа операторлари

11.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан электрон тижорат соҳасида хизмат кўрсатиш, жумладан:

тадбиркорлик субъектларига, ўз фаолиятларида электрон тижоратни жорий этишда консультатив қўллаб-қувватлашда;

хизматларни, жумладан комиссия шартномалари асосида электрон тижоратнинг хорижий платформаларида тадбиркорлик субъектларининг товарлари ва хизматларини сотишни ташкил этишда;

Businessinfo.uz. онлайн портали орқали электрон тижоратни юритиш бўйича ахборот хизматларини кўрсатишда.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 октябрга қадар

Савдо-саноат палатаси,

Адлия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон электрон тижорат ассоциацияси

III. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ СОҲАСИДА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШ ВА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

12.

HoReCa (Booking.com, Tripadvisor ва бошқа тизимлар) хизматлари сегменти халқаро ахборот тизими орқали миллий туризм хизматларини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар

дастури

2018 йил
1 октябрга қадар

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

13.

Электрон тижорат соҳасида минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан:

ШҲТга аъзо давлатларнинг электрон тижорат бўйича Савдо-саноат ассоциацияси;

электрон тижорат (ЭТИД) бўйича ЖСТнинг иш дастури;

Тарифлар ва савдо бўйича бош битим (GATT, ЖСТ товарларини сотиш бўйича Кенгаш);

Хизматларни сотиш бўйича бош битим (GATS, ЖСТ хизматларини сотиш бўйича кенгаш);

Интеллектуал мулк аспектлари бўйича битим (TRIPS, ЖСТ ТРИПС бўйича Кенгаш).

Ташкилий

чора-тадбирлар

2019 йил
1 июлга қадар

Ташқи савдо вазирлиги, ТИВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, ДБҚ, ДСҚ, Адлия вазирлиги

14.

Марказий Осиё минтақасида электрон тижорат учун махсус шароитлар жорий қилинишини ҳисобга олган ҳолда, қўшни мамлакатлар (Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон) билан транс чегаравий электрон тижоратни ривожлантириш.

Ҳукуматлараро битим

2019 йил
1 январга қадар

Ташқи савдо вазирлиги, ТИВ, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, ДБҚ

IV. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИНГ ЛОГИСТИК ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

15.

Электрон тижорат субъектларига хизмат кўрсатадиган етказиб бериш хизматларини рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2019 йил
1 октябрга қадар

Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, «Ўзавтотранс» агентлиги

16.

Электрон тижорат орқали товарларни етказиб беришга ички талабни қаноатлантириш бўйича республика ҳудудларида логистика марказларини шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда давлат-хусусий шерикчилик механизмини жорий этишни ҳисобга олиб логистика инфратузилмасини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил
1 апрелга қадар

Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

«Ўзавтотранс» агентлиги,

«Ўзбекистон почтаси» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

17.

Электрон тижорат орқали товарларни экспорт қилиш ҳажмини оширишга қаратилган, Ўзбекистонда логистика марказини барпо этиш масалаларини йирик транс миллий логистика компаниялари (FedEx, UPS, DHLва бошқалар) билан ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 июлга қадар

Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги,

Ташқи савдо вазирлиги,

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «Ўзбекистон почтаси» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзавтотранс» агентлиги

V. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ СОҲАСИДА КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

18.

Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида электрон тижорат бўйича бакалавр ва магистратура таълим йўналишларини ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил
1 апрелга қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

19.

Электрон тижоратнинг барча иштирокчиларига мўлжалланган, «Электрон академия» лойиҳаси доирасида электрон тижорат бўйича ихтисослаштирилган онлайн курсларни ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 октябрга қадар

Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

VI. АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ОРАСИДА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ВА ОММАЛАШТИРИШ

20.

Ҳар йили ўтказиладиган ICTWEEK Uzbekistan ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида электрон тижоратни ривожлантиришга бағишланган чора-тадбирларни ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Ҳар йили

Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

21.

Ўзбекистонда электрон тижоратни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ёритишга доир телерадиоканалларда ҳамда босма ОАВда махсус кўрсатувлар ва рукнлар ташкил этиш, маҳаллий ва хорижий электрон савдо майдончаларида товар ва хизматларни сотишга оид тадбиркорлар учун таништирув материаллари эълон қилиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

доимий

МТРК, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

22.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги электрон тижорат бўйича баҳс-мунозара майдончаларини яратиш ҳисобидан, унда семинарлар, кўргазмалар ва форумлар ўтказишни ўз ичига олган ҳолда ҳудудларда электрон тижоратни кучайтириш.

Комплекс

чора-тадбирлар

2018 йил

1 июлга қадар

Савдо-саноат палатаси, Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари,

Ўзбекистон электрон тижорат ассоциацияси

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
 LexUZ шарҳи