14.05.2018 йилдаги 361-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодир истеъдоди, бадиий теран, фалсафий шеър ва достонлари, драматик ва публицистик асарлари билан ўзбек адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшган Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов номини абадийлаштириш, шоир издошларини кашф этиш ва уларнинг ўз истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби (кейинги ўринларда — ижод мактаби) ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида Фарғона вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига 100 ўринли мактаб-интернат биноси ва 80 ўринли ётоқхона биноси қурилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижод мактабида ҳар бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил қилади, 7-синфларга эса ижодий танловлар, тест ва бошқа синовлар асосида қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ижод мактабининг моддий-техник базаси, имкониятлари, педагог кадрлар салоҳиятидан ҳамда мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда, кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда мактаб-интернатга олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти ҳамда хорижий тиллар факультетларини тамомлаган иқтидорли педагог-кадрлар жалб этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда мактаб-интернатга Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 4-сон мактабнинг бўш турган бино ва иншоотлари бириктириб берилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2019 йилги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган бино ва иншоотларни 110 ўринли мактаб-интернат биносига мослаштирган ҳолда реконструкция қилиш ишлари учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ижод мактабининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш бўйича:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилоти белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича аниқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги реконструкция қилинаётган объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ва олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ушбу ижод мактабининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида уни ётоқхона, ошхона, кутубхона, фаоллар зали ва ўқув-лаборатория жиҳозлари ҳамда компьютер техникаси, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ижод мактабининг устави тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига ажратилган маблағлар доирасида ижод мактабининг таъминоти учун зарур маблағларни назарда тутсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.И. Иноятов ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 14 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
361-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.05.2018 й., 09/18/361/1230; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)