№ | Тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли | Ижро муддатлари | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси (кейинги ўринларда — Академия) фаолиятини самарали ташкил этиш | |||||
1. | Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Устав лойиҳаси | 2018 йил 1 августга қадар | - | Бош прокуратура |
2. | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 августга қадар | - | Бош прокуратура | |
3. | Академия фаолиятига қуйидагиларни назарда тутувчи замонавий инновацион таълим тизимларини жорий этиш: | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 августга қадар | - | Бош прокуратура, |
4. | Қуйидагиларни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш: | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 августга қадар | - | Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги |
5. | Қуйидагиларни: | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 августга қадар | - | Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси |
6. | Бош прокуратура раҳбарлари, шу жумладан, Департамент ва Бюро, шунингдек, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда Академиянинг Васийлик кенгашини ташкил этиш. | Бош прокурор буйруқлари лойиҳалари | 2018 йил 1 августга қадар | - | Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
7. | Академиянинг Ахборот-ресурс маркази фондини замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар билан янгилаш, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий ҳуқуқий ҳамда ахборот-таҳлилий нашрларга мунтазам обунасини таъминлаш. | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 сентябрга қадар | Давлат бюджети, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Бош прокуратура, Ўзбекистон матбуот |
8. | Академияни «Электрон таълим» миллий тармоғига, А.Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг электрон ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига улаш. | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 июлга қадар | Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси |
9. | Академияда илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш ва олий ўқув юртидан кейинги таълим институтини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш. | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 августга қадар | - | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Бош прокуратура |
10. | Дастур лойиҳаси | 2018 йил 1 июлга қадар | Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | |
11. | Қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамият ва давлатнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини қўриқлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактика қилишнинг долзарб муаммолари бўйича, шу жумладан, миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилган ҳолда фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар, дастурлар ва лойиҳалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Дастур лойиҳаси | 2018 йил 1 октябрга қадар | - | Инновацион ривожланиш вазирлиги, Бош прокуратура, Фанлар Академияси |
12. | «Бош прокуратура Олий ўқув курслари Ахборотномаси» илмий-амалий ҳуқуқий нашрини «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси Ахборотномаси» илмий-амалий ҳуқуқий журнали сифатида қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан юриспруденция соҳасида асосий илмий-амалий натижаларни нашр қилиш учун тавсия қилинадиган илмий нашрлар рўйхатига киритиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 июлга қадар | Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Ўзбекистон матбуот |
13. | Академиянинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш: | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | Мунтазам | Давлат бюджети, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Бош прокуратура, |
14. | Ижтимоий тармоқларда Академиянинг расмий интернет веб-сайти ва саҳифасини яратиш. | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 августга қадар | Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
II. Академиянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш | |||||
15. | Белгиланган тартибда бино ва иншоотлар мажмуасини қуриш учун, шу жумладан, қуйидагиларни ўз ичига қамраб олган техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: | Техник топшириқ лойиҳаси | Алоҳида графикка мувофиқ | - | Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари |
16. | Белгиланган тартибда бино ва иншоотлар мажмуасини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Лойиҳа-смета ҳужжатлари | Алоҳида графикка мувофиқ | Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Тошкент вилояти |
17. | Техник топшириқлар ва Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ бино ва иншоотлар мажмуаси қурилишини тўлиқ якунлаш, шу жумладан: | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | Алоҳида графикка мувофиқ | Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳамда эксплуатация қилувчи ташкилотлар маблағлари | Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимиятлари, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбектелеком» АК, «Ўзқурилишматериаллари» АЖ |
18. | Академиянинг имитацион суд мажлисларини ўтказиш зали, тир, криминалистик полигон, моделлаштириш ва симуляция марказини ситуацион ва симуляциявий машғулотлар ўтказиш учун зарур бўлган ўқитишнинг замонавий инновацион воситалари билан жиҳозлаш. | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | Алоҳида графикка мувофиқ | Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
19. | Масофавий (электрон) таълимни ташкил этиш ва видеоконференцияларни ўтказиш учун ускуналарни харид қилиш ва ўрнатиш, шунингдек, масофавий таълим тизимини видеоконференцалоқа, онлайн тестлар ва сўровларни ўтказиш, тегишли дастурий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг методик ва техник параметрларини. | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 декабрга қадар | Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий суд |
20. | Академия буюртмасига биноан Академиянинг Ахборот-ресурс марказини замонавий техника, зарур жиҳозлар ва қўшимча воситалар билан жиҳозлаш. | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 сентябрга қадар | Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси |
21. | Академиянинг мини-типографиясини ташкил этиш ва уни илмий-тадқиқот натижалари, брошюралар, дарсликлар, буклетлар ва бошқа адабиётларни нашр этиш ва тарқатиш учун зарур бўлган замонавий нашриёт ускуналари билан жиҳозлаш. | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 сентябрга қадар | Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Бош прокуратура, Ўзбекистон матбуот |
22. | Прокуратура органлари ходимларининг масофавий ва мустақил таълим олишлари учун электрон ўқув материалларини ишлаб чиқиш мақсадида мультимедиа студиясини ташкил этиш ва жиҳозлаш. | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | Алоҳида графикка мувофиқ | Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, МТРК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги |
23. | Хорижий тажриба ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш учун зарур бўлган, хусусан, «West Law», «Lexis Nexis» ва бошқа халқаро ҳуқуқий-маълумотлар тизимининг дастурий маҳсулотларини (маълумотлар базасини) харид қилиш ва келгусида янгилаб бориш. | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 декабрга қадар | Давлат бюджети, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Бош прокуратура, Молия вазирлиги |
24. | Академияга «Ўзбектелеком» АК билан тендер (танлов) ўтказмасдан шартнома тузиш ва уни кейинги муддатларга мустақил узайтириш ҳуқуқини бериш орқали Академияни юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини таъминлаш. | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 августга қадар | Давлат бюджети маблағлари | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Бош прокуратура, Молия вазирлиги |
25. | Сайёр ўқув машғулотларини ташкиллаштириш мақсадида Академияни автотранспорт воситалари (6 та), шу жумладан автобуслар (2 дона) билан ҳамда Академия буюртмаларига асосан хизмат ва махсус автотранспорт воситалари учун зарур ҳажмдаги автобензин ва дизель ёқилғисини белгиланган тартибда ажратилиши ва харид қилинишини таъминлаш. | Комплекс ташкилий чора-тадбирлар | 2018 йил 1 октябрга қадар | Давлат бюджети,Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари | Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзбекнефтегаз» АЖ |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 08.05.2018 йилдаги ПФ-5438-сон
Кучга кириш санаси
10.05.2018
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 25.11.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг янги устувор йўналишлари ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш вазифалари прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш заруриятини тақозо этмоқда.
Ўтган давр мобайнида ҳуқуқни қўллаш ҳолатини комплекс таҳлил қилиш, қонунбузилишлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан прокуратура органлари ходимларини зарур билим ва кўникмаларга ўргатиш борасида муайян таълим ва илмий салоҳият шакллантирилди.
Хусусан, 2007 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тузилмасида раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш билан шуғулланувчи Олий ўқув курслари фаолият юритмоқда. Олий ўқув курсларида 2007 — 2017 йиллар давомида 4 318 нафар ходимнинг малакасини ошириш ва 186 нафар раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш таъминланди.
Шу билан бирга, прокуратура органлари фаолиятининг мутлақо янги йўналишлари белгиланганлиги, уларнинг амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлардаги ўрни кучайтирилганлиги юклатилган вазифаларни самарали бажара оладиган муносиб кадрлар таркибини шакллантиришни талаб этмоқда.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси (кейинги ўринларда Академия деб юритилади) этиб қайта ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
прокуратура органлари ходимларида билим ва кўникмаларни, шу жумладан, тизимли таҳлил ва танқидий фикрлашни, шахсий ва ишчанлик сифатларини ривожлантириш ва такомиллаштиришни, қонунларга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилиши юзасидан адолат ва масъулият каби юксак туйғуларини шакллантириш ва мустаҳкамлашни таъминловчи ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишнинг ягона тизимини ташкил этиш;
замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, масофавий таълимни, ўқитиш ва тренингларни интерфаол ҳамда муаммоли-вазиятли услубларини кенг жорий этиш;
прокуратура органлари фаолиятини илмий-методик жиҳатдан таъминлаш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини қўриқлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг долзарб муаммолари юзасидан тизимли асосда илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини, шу жумладан, миллий, хорижий ва халқаро грантларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш;
қонунчиликни такомиллаштириш ва ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш бўйича илмий асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
ўқитишнинг амалий хусусиятига ва прокуратура органларининг касбий фаолияти билан узвий боғлиқликка таянган ҳолда магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш;
прокуратура органлари фаолияти йўналишлари бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш;
прокуратура органлари фаолиятини психологик жиҳатдан таъминлаш, номзодларни хизматга қабул қилишда касбий-психологик танлов ўтказиш, прокуратура органларидаги маънавий-психологик муҳитни ўрганиш ва уни яхшилаш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, норматив-ҳуқуқий, методик ва таҳлилий хусусиятга эга бўлган маълумотларни алмашиш, ўқув жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш, педагог, илмий ходимлар ва тингловчиларнинг стажировкаларини тизимли равишда ташкил этиш соҳаларида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
ўқув жараёнининг сифатини ошириш бўйича тажриба алмашиш, саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида юридик кадрларни тайёрловчи, қайта тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи таълим ва илмий-тадқиқот, шу жумладан хорижий давлатлар муассасалари билан самарали идоралараро ҳамкорликни чуқурлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жиноятларнинг содир этилиши сабаб ва шароитларини ўрганиш ва диагностика қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолатини таҳлил қилиш, шу жумладан алоҳида турдаги жиноятларнинг олдини олиш;
жиноятчилик ҳолати ўзгаришини криминологик прогноз қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини методологик ва консультатив таъминлаш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5566-сонли Фармонига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2018 й., 06/18/5566/2153-сон)
прокурор-тергов иши ва прокуратура органларида иш юритишни ташкил қилиш асосларини ўқитишга йўналтирилган, давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган прокуратура органларида лавозимларни эгаллаш учун номзодларни бирламчи ихтисослашув шаклида касбий қайта тайёрлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
прокурор-тергов ва таҳлилий ишларни юритиш, норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш юзасидан касбий билим ҳамда кўникмаларни чуқурлаштиришга, шунингдек, ишни ташкил этишнинг инновацион шакллари ва методларини ҳамда бошқарув асосларини ўзлаштиришга йўналтирилган, давомийлиги 576 соатдан кам бўлмаган прокуратура органларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада турган кадрларни касбий қайта тайёрлаш;
қонунчиликдаги янгиликлар мазмун-моҳиятини етказиш, касбий кўникма ва малакаларни такомиллаштириш, прокурор-тергов ишининг илғор ютуқларини ўргатиш, шунингдек, прокуратура органлари ходимлари фаолиятидаги тизимли камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган, давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган прокуратура органлари ходимлари малакасини ошириш;
б) прокуратура органлари ходимлари малакасини оширишнинг даврийлиги ҳар уч йилда камида бир мартани ташкил этади;
в) прокуратура органларида лавозимларни эгаллаш учун номзодлар прокуратура иш ўрганувчилари лавозимига тайинлангунига қадар мазкур Фармон 3-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган касбий қайта тайёрлашдан ўтадилар.
Академияда асосий иш жойидан ажралган ёки ажралмаган ҳолда қисқа муддатли ва бошқа курсларни ташкил этиш;
истисно тариқасида, мазкур Фармон 3-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган касбий қайта тайёрлашдан ўтмаган шахсларни прокуратура органларига хизматга қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Академияда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб магистрларни, шу жумладан, бошқа мутахассислик йўналишлари бўйича олий маълумотга ва прокуратура органларида камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган прокуратура органлари ходимлари ҳисобидан тайёрлаш ҳақидаги таклифи билан келишилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда Академия магистратурасига қабул қилиш квоталарини белгиласин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
ўқув жараёнини таълимнинг кундузги, кечки, сиртқи ва масофавий шакллари асосида ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Академия прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масъул таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси бўлиб ҳисобланади;
Академияга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
прокуратура органлари ходимлари келгусида прокуратура органларининг ўзлари эгаллаб турган лавозимига тенг бўлган бошқа лавозимларида хизматни давом эттиришини таъминлаган ҳолда Академияда хизмат ўташ учун ротация тартибида жалб этилиши мумкин;
Академия ходимларига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
даражали унвонга эга бўлган Академия ходимлари прокуратура органлари тармоқларида стажировка ўташ даврида прокуратура органлари ходимларининг тегишли ваколатларидан фойдаланадилар ва мақом бўйича Академия тегишли тармоқлари (бўлимлари)нинг прокурорлари бўлиб ҳисобланадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Академия ходимларига Давлат бюджети ҳисобидан прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устама ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамалар тўланади;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Академия фаолияти Давлат бюджети, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Белгилаб қўйилсинки, Академияда тўлов-контракт асосида ўқитишдан келиб тушадиган маблағлар Академиянинг ўқув ва моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда унинг ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
етакчи ўқув муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг юқори малакали мутахассис ва экспертларини шартнома асосида ўқув жараёнига жалб қилишга;
прокуратура органларида лавозимларни эгаллаш учун бирламчи ихтисослашув шаклидаги касбий қайта тайёрлаш дастури бўйича таълим олаётган номзодларнинг яшаш ва овқатланиш харажатлари учун тўловларни прокуратура органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширишга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Олий суд, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар Академияга ўқув жараёнини самарали ташкил этиш, шу жумладан, тажрибали мутахассисларни жалб этиш ҳамда илмий-амалий стажировкаларни ташкил этиш борасида ҳар томонлама кўмаклашсин.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирлик ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари;
Академия ахборот-ресурс марказини мустаҳкамлаш учун босма ва китоб маҳсулотлари (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар)нинг бепул назорат нусхалари (бир нусхада);
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Олий суди, бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахборотлари мажбурий юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
Академия Уставини, прокуратура органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисидаги Низомни, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув режалари ва дастурларини, Академия магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин;
Академияни ўқитишнинг замонавий шакл ва услубларини қўллаш кўникмаларига ҳамда амалий иш тажрибасига эга, шунингдек, хорижий тилларни эгаллаган малакали кадрлар билан тўлдирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Академиянинг ўқув жараёни ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш учун ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан, видеоконференцалоқа ва масофавий таълим усулларидан фойдаланган ҳолда «Электрон таълим» миллий тармоғига уланишини;
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига доимий ва узлуксиз равишда киришини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур Фармон талабларига мувофиқ Академияга зарур маблағларни 2018 йил учун ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Академияни жойлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биноларининг ягона мажмуини қуриш доирасида Академия қурилишини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-727-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.
18. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5566-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.11.2018 й., 06/18/5566/2153-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатни модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда прокуратура органларининг ролини кучайтириш тўғрисида»ги ПФ-5019-сон Фармони 1-иловасида «Олий ўқув курслари» блоки «Бош прокуратура Академияси» блоки билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низомда:
учинчи хатбошидаги «Раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш» сўзлари «Раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада турувчи кадрларни касбий қайта тайёрлаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Фан номзоди ёки фалсафа доктори (Doctor of Philosophy), фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек, уларга тенглаштирилган, хорижий мамлакатларда олинган ҳамда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган тартибда тан олинган бошқа илмий даражаларга ёки профессор ёхуд доцент илмий унвонига эга бўлган прокуратура органлари ходимларига улар эгаллаб турган лавозимларидан қатъий назар, навбатдан ташқари тартибда «адлия кичик маслаҳатчиси» ҳамда «адлия маслаҳатчиси» даражали унвонлари берилади. Илмий унвони мавжудлиги учун ходимларга қонун ҳужжатларига мувофиқ устама ҳақлар тўланади»;
«35. Навбатдаги адлия катта маслаҳатчиси даражали унвони, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясининг раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирадаги кадрларни касбий қайта тайёрлаш дастури бўйича ёки Академия магистратурасини муваффақиятли тамомлаган прокуратура органлари ходимларига берилади»;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2065-сон қарори 1-иловаси матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти девони тегишли хизматлари билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг Рўйхатидаги «Олий ўқув курслари» сўзлари «Академияси» сўзи билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги Низомнинг 25-бандининг биринчи хатбошисидаги «раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш дастури бўйича» сўзлари «раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун захирада турувчи кадрларни касбий қайта тайёрлаш дастури бўйича ёки магистратурасини» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари Рўйхатининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари» бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)