03.05.2018 йилдаги 331-сон
Ҳужжат 03.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти негизида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (кейинги ўринларда Университет деб аталади) ташкил этилганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Ўқув-методик адабиётлар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш

1.

2018-2019 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бакалаврлар тайёрлаш бўйича таълимнинг сиртқи шаклига қабул квоталарини шакллантириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш.

2018 йил
II чорак

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

2.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўқув режалари ва дастурлар, ўқув-методик адабиётларни ҳамда электрон-таълим ресурсларини яратиш ва такомиллаштириш, таълим жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш бўйича жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасалари фаолиятини илмий-методик таъминлаш.

2018 йилдан бошлаб доимий

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

3.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тегишли йўналишлар
ва мутахассисликлар бўйича ўқув режалари ва дастурларни, ўқув-методик адабиётларни ҳамда бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

2018 йил

III чорак

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

II. Илғор хорижий тажриба асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш

4.

Фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқотлар ўтказиш, жисмоний тарбия ва спортнинг истиқболли йўналишлари бўйича илмий мактабларни ривожлантириш, етакчи хорижий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

5.

Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги фундаментал, амалий, инновацион, ёшлар лойиҳалари ва халқаро грантлар танловларида университетнинг фаол иштирокини таъминлаш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

6.

Хорижий таълим муассасалари ва спорт ташкилотлари ҳамкорлигида жисмоний тарбия ва спортнинг муаммолари, ютуқлари ҳамда истиқболларини ўрганишга бағишланган халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларни ташкил этиш.

2018 йилдан бошлаб доимий

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

7.

Спорт турлари бўйича федерациялар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда олимпия захираларига ихтисослашган мактаб-интернатлари билан илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.

Таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиларнинг илмий-тадқиқот мавзуларида спорт ташкилотларининг муаммоларини қамраб олинишига эътибор қаратиш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

8.

Институционал ҳамкорлик (хорижий таълим муассасалари, спорт ташкилотларига аъзолик) — хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик миқёсини кенгайтириш, шу жумладан бакалаврлар, магистрлар, илмий изланувчилар, профессор-ўқитувчилар учун малака алмашинув дастурларини тузиш. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича нуфузли хорижий таълим муассасалари билан академик алмашинув дастурларини ривожлантириш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

9. 

Хорижий етакчи жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув методик материалларни кенг жорий этиш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

10.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида янги авлод ўқув қўлланмаларини яратиш ва олий таълим тизимига кенг жорий этиш, таълим муассасасини замонавий ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, жумладан, энг янги хорижий адабиётларни сотиб олиш ва таржима қилиш негизида ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш.

2018 йилдан бошлаб доимий

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетда ташқари маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

III. Илмий салоҳиятни ошириш ва илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш

11.

Илмий-педагогик кадрлар таркибини истиқболли ёш педагог
ва илмий кадрлар билан тўлдириб бориш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

12.

Илғор инновацион ва илм-фан ютуқларига хизмат қиладиган лойиҳалар ва ишланмаларни амалга ошириш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

13.

Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва уни амалиётга жорий этиш мақсадида қуйидаги махсус лабораторияларни ташкил қилиш:

Тиббий-биологик муаммоларни ўрганиш лабораторияси;

Психо-физиологик муаммоларни ўрганиш лабораторияси;

Педагогика муаммоларини ўрганиш лабораторияси.

2018 йил

2019 йил

2020 йил

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

14.

Университет ва Олимпия захиралари махсус мактаб-интернатларини замонавий техника воситалари ва махсус лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш.

2018 йилдан бошлаб доимий

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

15.

Ривожланган хорижий мамлакатларда фалсафа доктори
(Doctor of Philosophy) ва фан доктори (Doctor of Science) тайёрлаш тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда фалсафа доктори ва фан докторларини тайёрлаш, юқори илмий-услубий ва амалий аҳамиятга эга монография ва илмий мақолалар тайёрлаш ҳамда уларни нуфузли хорижий илмий журналларда чоп этишни таъминлаш.

2018 йилдан бошлаб доимий

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

16.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида янги авлод ўқув-услубий адабиётларини нашр этишга тайёрлаш, бунда янги авлод
ўқув адабиётларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида фойдаланилаётган тегишли адабиётларнинг танқидий таҳлили асосида яратиш.

2018 йилдан бошлаб доимий

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

17.

Университет ва Олимпия захиралари махсус мактаб-интернатлари илмий-педагогик салоҳиятини мустаҳкамлаш, таълим жараёнларини замонавий ахборот-услубий материаллар ва ўқув адабиётлар билан таъминлаш.

2018 йилдан бошлаб доимий

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

18.

Университетнинг илмий-педагогик кадрлари фаолиятини танқидий ўрганиш, ўқув ва илмий-тадқиқот ишларини қайта кўриб чиқиш.

2018 йил

III чорак

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

19.

Университетга тиббиёт ва ижтимоий-гуманитар соҳадаги
илмий-педагог кадрларни жалб қилиш, спорт психологияси,
спорт менежменти ва спорт социологияси йўналишларида
илмий-тадқиқотларни ҳамда диссертация ҳимояларини ташкил этиш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

20.

«Устоз ва шогирд» анъаналари асосида университетда илмий мактаблар яратиш ишларини йўлга қўйиш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

21.

Университет билан спорт ташкилотлари интеграциясини таъминлаш, спорт ташкилотларининг долзарб муаммолари мавзусида илмий-тадқиқот ишлари бажарилишини йўлга қўйиш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

22.

Иқтидорли талабаларни аниқлаш ва танлаш, уларни магистратура босқичида таълим олиши ҳамда таянч докторантурада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши бўйича узлуксиз тизимни йўлга қўйиш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

23.

Университет илмий-педагог ходимлари томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар негизида «Фан спортга» илмий-назарий журнали фаолиятини такомиллаштириш ва оммалаштириш чораларини кўриш.

2018 йил

II чорак

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

24.

Фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар ўтказиш, жисмоний тарбия ва спортнинг истиқболли йўналишларини белгилаш.

2018 йил

III чорак

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

25.

Университетнинг мутахассислик кафедралари негизида жойларда оммавий спортни ривожлантириш муаммоларини ўрганувчи гуруҳлар ташкил қилиш ва мавжуд муаммолар ечими юзасидан
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2018 йил
III чорак

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

IV. Кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

26.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини замонавий ўқув-услубий таъминот ва инновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази

27.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув машғулотларини олиб боришга тренерлик курсларини муваффақиятли якунлаган профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчилар ҳамда чет эл ва халқаро грантлар асосида хорижий мутахассисларни жалб этишни кенгайтириш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази

28.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида педагог кадрларни
ва тренерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари бўйича замонавий талаблар ва халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда малака талабларини, ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш.

2018 йил

III чорак

-

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази

29.

Олимпия захиралари махсус мактаб-интернатлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

30.

Олимпия захиралари махсус мактаб-интернатларининг кадрлар тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

31.

Олимпия захиралари махсус мактаб-интернатларини халқаро стандартлар даражасига мос юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

V. Фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва интеграцияни ривожлантириш

32.

Инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида бакалавриат
ва магистратура босқичи талабаларини жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, республика спорт федерациялари ва уюшмаларида амалиёт ўташларини кенгайтириш ҳамда уларнинг битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари ҳимоясини ташкил этиш.

2018 йилдан бошлаб доимий

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

33.

Спорт соҳасидаги реал истеъмолчилар талабларини эътиборга олган ҳолда малака талаблари тузилмаси ва мазмуни бўйича лойиҳалар тайёрлаш.

2018 йил

II чорак

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

34.

Кадрлар буюртмачилари бўлган ташкилотлар билан корпоратив ҳамкорликни мустаҳкамлаш асосида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари сифатини кўтариш.

2018 йил

II чорак

-

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

Кейинги таҳрирга қаранг.