13.04.2018 йилдаги ПФ-5415-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, биринчи навбатда, ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш йўли билан амалга оширишни кўзловчи адлия органлари ва муассасаларига муҳим роль ажратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда амалга оширилган чора-тадбирлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида, айниқса, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш, уларнинг юридик хизматларини мувофиқлаштириш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш масалалари бўйича адлия органлари ва муассасаларининг роли ва масъулиятини ошириш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, адлия органлари ва муассасалари фаолиятида ҳуқуқий ислоҳотларнинг юқори самарадорлик даражасига эришишга тўсқинлик қилувчи қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд. Хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, адлия органларининг туман (шаҳар) тузилмаларининг мавжуд эмаслиги бевосита жойлардаги ҳуқуқий муаммолар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари уларнинг ҳақиқий эҳтиёжлари билан боғлиқ ҳолда таъминланиш даражасининг чуқур ўрганилишига, жамиятдаги аниқ ҳуқуқий ҳолатдан келиб чиқиб манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли таҳлил қилиш ва унинг изчиллиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш, ҳуқуқий нормаларнинг ўзбошимчалик билан ва нотўғри талқин қилинишига йўл қўймаслик юзасидан жойларда давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш бўйича самарали ишлар йўлга қўйилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, адлия органларига фаолият йўналишига мувофиқ бўлмаган ва бир-бирини такрорловчи, айниқса, шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш соҳасидаги вазифаларнинг юклатилганлиги давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш соҳасида уларга юклатилган биринчи даражадаги вазифаларни бажариш учун мавжуд куч ва воситалардан оқилона фойдаланиш имконини бермаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, амалга оширилаётган ислоҳотлар, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини тушунтириш бўйича жойларда адлия органларининг иши лозим даражада ташкиллаштирилмаган, бунинг натижасида эса аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданияти, айниқса, қишлоқ жойларда қониқарсиз даражада қолмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, юриспруденция соҳасида, аввало, халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини муносиб ифода этадиган мутахассисларнинг кескин етишмаслиги сақланиб қолмоқда, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида талаб юқори бўлган тор доирадаги ва соҳавий мутахассисликлар бўйича юридик кадрлар тайёрлаш тизими мавжуд эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчидан, адлия органлари ва муассасалари ходимларини ижтимоий ва моддий рағбатлантиришнинг паст даражада эканлиги мазкур соҳага юқори малакали мутахассисларни жалб этиш, барқарор кадрлар захирасини шакллантириш имконини бермаяпти ҳамда ходимларнинг ташаббускорлиги ва масъулиятига салбий таъсир кўрсатмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчидан, адлия органлари ва муассасалари фаолиятига янги ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, уларни замонавий воситалар ва ускуналар билан жиҳозлаш қониқарсиз ҳолатда қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Адлия органлари ва муассасалари фаолиятининг устувор йўналишлари деб қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи, адлия органларини «Одилона қонунларни қабул қилиш, жамиятда қонунга ҳурмат рухини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир» деган концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган ягона давлат ҳуқуқий сиёсати амалга оширилишини таъминлайдиган профессионал хизматга айлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи, адлия органлари фаолиятига, устувор равишда, танқидий таҳлил ва ҳуқуқий муаммоларни, аввало, бевосита жойларда ишларни самарали ташкил этиш йўли билан ҳал этишга асосланган, сифат жиҳатидан янги механизмларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи, давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил асосида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи, ҳуқуқий тарғибот ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишнинг замонавий ва таъсирчан услубларини жорий қилиш, уларга қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини, маъмурий тартиб-таомиллар ва давлат хизматларининг сифатини комплекс ва танқидий таҳлил қилишда адлия органларининг ролини ошириш, бу соҳаларда қонунчиликни янада такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи, ўз фаолиятлари юзасидан жамоатчиликка тизимли равишда маълумотлар тақдим этиш йўли билан адлия органлари мансабдор шахсларининг ҳисобот бериш тартибини жорий этиш, уларнинг аҳолини ташвишга солувчи муаммоларга юзаки муносабатда бўлиши ҳолатларига чек қўйиш, шунингдек, уларнинг фаолиятини баҳолашнинг аниқ мезонларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи, юридик кадрларни, айниқса, талаб қилинаётган тор доирадаги ва соҳавий мутахассисликлар бўйича тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги мутахассисларни ўқитишнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш, юридик кадрларни етакчи хорижий таълим муассасаларига тизимли равишда юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи, халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг самарали тизимини, халқаро жамоатчилик ва хорижий инвесторларни мамлакатда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида хабардор қилиш механизмларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи, адлия органлари ва муассасалари фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш, ходимларни ижтимоий ва моддий рағбатлантиришнинг янги механизмларини, шу жумладан уларни хизмат уйлари билан таъминлашни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи, адлия органлари ва муассасаларининг барча тузилмалари фаолияти самарадорлигини оширишга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган касб-ҳунар коллежлари юридик хизматларининг штат бирликлари ҳисобидан, «республика — вилоят — туман (шаҳар)» уч поғонали принципи бўйича вертикал бошқарувни жорий этган ҳолда туманлар (шаҳарлар)да адлия бўлимлари ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, касб-ҳунар коллежларининг тугатилаётган юридик хизматлари функциялари тегишли туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика — вилоят — туман — маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўриш, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш тизимини таъминлаш ва мувофиқлаштириб бориш;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш;
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда методик ёрдам кўрсатиш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари, ФҲДЁ органлари ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти устидан умумий раҳбарлик ва назоратни амалга ошириш белгилансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари тугатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра 2018 йилдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, ҳудудий адлия бошқармалари бошлиқлари норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шунингдек ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати тўғрисида ҳар йили тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ахборот тақдим этади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шунингдек ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати тўғрисида ҳар йили тегишлича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ахборот тақдим этади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотларига, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига белгиланган тартибда халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича бажарилиши мажбурий бўлган топшириқлар юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адлия органлари ва муассасалари, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасида, шу жумладан халқаро арбитражлар ва суд ишлари бўйича ўқиш ва малакаларини ошириш учун ривожланган давлатларнинг етакчи таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларига юбориш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафталик муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ойлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ойлик муддатда туман (шаҳар) ҳокимликларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ойлик муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Р. Иноятов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 13 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5415-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2018 й., 06/18/5415/1072-сон; 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)