Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағ ажратишни тартибга солиш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Жамиятнинг барча соҳаларини эркинлаштириш ва ислоҳ қилишга оид қонунчилик базасини такомиллаштириш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ҳамда маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш комиссиясининг:
2004 йил 1 ноябрдан бошлаб вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларнинг 1-иловага мувофиқ айрим турларини бекор қилиш;
2004 йил 1 ноябрдан бошлаб вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан ажратмалар, маъмурий ва молиявий жазолар миқдорларини 2-иловага мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2005 йилдан бошлаб бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва бюджетдан ташқари махсус жамғармалар маблағлари ҳисобига таъминланадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари:
маблағлар сарфини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ амалга оширадилар;
йилнинг ҳар чорагида бюджет ташкилотлари учун белгиланган муддатларда кўрсатиб ўтилган маблағлардан фойдаланилиши тўғрисида Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментига Департамент томонидан ўтказиладиган текширишлар натижалари бўйича бюджетга қўшимча равишда ҳисобланган суммалардан ажратмалар ва солиқ ҳақидаги қонунлар бузилганлиги учун молиявий жазолар ҳисобига 10 фоиз миқдорида бюджетдан ташқари махсус жамғарма ташкил этилишига рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Т/р | Вазирликлар ва идораларнинг номи | Ажратмалар турларининг номи |
1. | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази | Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар |
2. | «Давбионазорат» инспекцияси | Ёввойи ҳайвонларни овлаш ва тутиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар сотилишидан олинган маблағлар |
3. | «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш жамғармаси | Сертификатлаш органлари ва синов лабораториялари аккредитация қилинганлиги учун тўлов |
4. | Мудофаа вазирлиги | Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш |
5. | Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармаси | Патент божлари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар |
6. | Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги | Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий суғурта бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни тўлаш тартиби бузилганлиги учун жарималар суммаси |
7. | Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси («Ўзкимёсаноат» ДАК) | «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг ишончли бошқарувидаги акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендлар |
8. | Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлан-тириш жамғармаси (Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги) | Агентлик тизимига кирувчи алоқа объектлари ва корхоналарини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар Агентлик тизимига кирувчи акциядорлик жамиятлари ва қўшма корхоналар акцияларининг давлатга тегишли пакетлари бўйича диведендлар |
9. | Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги) | Акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетларини сотишдан олинган маблағлар |
10. | Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси | Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташишга лицензиялар берилганлиги ва уларнинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун давлат божи |
11. | Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси | Ҳаво транспортида йўловчилар ва юк ташишга лицензиялар берилганлиги ва уларнинг муддати узайтирилганлиги, аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш фаолияти ва авиация ишлари учун давлат божи |
12. | Асиллик палатаси | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг асиллик даражаси аниқланганлиги ва тамғаланганлиги учун тўлов |
13. | Реконструкция ва ривожлантириш жамғармаси («Ўзмевасабзавотузумсаноат» ХК) | Холдинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли пакетлари бўйича дивидендлар |
14. | «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти | Корхоналарни хусусийлаштиришдан олинган маблағлар Акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендлар |
15. | «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси | «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси объектларини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар |
16. | «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари | Эркин сотиш учун мўлжалланган очиқ акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетларини сотишдан олинган маблағлар |
Т/р | Вазирликлар ва идораларнинг номи | Шакллантириш манбаи | Ажратмалар миқдори (фоизларда) |
1. | Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси | Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ Инспекция томонидан солинадиган жарималар суммаси | 100 |
2. | Табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси (Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси) | Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жарима суммалари ва атроф муҳит ифлосланганлиги учун компенсация тўловлари | 50 |
3. | Давлат божхона қўмитаси | Кўрсатилган хизматлар учун божхона йиғимлари ва тўловлар шаклидаги тушумлар | 25 |
Божхона органлари (шу жумладан чегара хизматлари) томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 10* | ||
4. | Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси | Божхона органлари томонидан чегара хизматлари билан биргаликда олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 10* |
5. | Адлия муассасалари ва судларни ривожлантириш жамғармаси (Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди, Олий суд, Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти) | Умумий юрисдикция судлари томонидан кўриладиган ишлар бўйича жарималар ва давлат божлари суммаси | 20 |
Хўжалик судлари томонидан кўриладиган ишлар бўйича жарималар ва давлат божлари суммаси | 15 | ||
Адлия органлари ва ФҲДЁ бўлимлари томонидан ундириладиган давлат божлари суммаси | 20 | ||
Нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божлари суммаси | 15 | ||
Нодавлат нотижорат ташкилотлари, адвокатлик бюролари, фирмалари, ҳайъатлари, хусусий нотариал идоралар рўйхатдан ўтказилганлиги, нотариал ва адвокатлик фаолияти лицензияланганлиги, юридик кадрлар малака аттестациясидан ўтказилганлиги учун адлия органлари томонидан ундириладиган маблағлар ҳамда адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар | 100 | ||
Ижро этиш бўйича бюджетга ундирилган суммалар бундан, бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар ундирилиши мустасно | 30 | ||
Ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган, шунингдек солиқлар ва бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган қарзларни ундириш бўйича маблағлар | 10 | ||
6. | Миллий хавфсизлик хизмати | Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 20 |
7. | «Давбионазорат» инспекцияси | Ёввойи ҳайвонлар тутилганлиги (овланганлиги) ва ўсимликлар йиғилганлиги, улар республика ташқарисига олиб чиқиб кетилганлиги учун тўлов | 25 |
Нобуд бўлган ҳайвонлар маҳсулотлари сотилишидан олинган маблағлар, Давлат овчилик фондига ҳамда балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларига зарар етказилган тақдирда зарарни ундириб олиш | 100 | ||
Мусодара қилинган овчилик ва балиқ овлаш қуроллари, шунингдек овчиликнинг ноқонуний маҳсулотлари сотилишидан тушган маблағлар | 50 | ||
Жарималардан тушган маблағлар | 50 | ||
Республиканинг табиий балиқчилик хўжалиги сув ҳавзалари ижарага берилишидан тушган маблағлар | 15 | ||
8. | «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш жамғармаси | Стандартлар, метрология ва сертификатлаштиришнинг мажбурий талаблари, давлат инспекторларининг хўжалик фаолияти субъектлари томонидан маҳсулотлар реализацияси (етказиб берилиши, сотилиши) тақиқланиши ҳақидаги кўрсатмалари бузилганлиги учун жарималар | 10 |
9. | Ташқи ишлар вазирлиги | Кириш ва чиқиш ҳужжатлари, бошқа консуллик хизматлари расмийлаштирилганлиги учун йиғимлар ва бошқа тушумлар | 10 |
10. | Давлат солиқ қўмитаси | Солиқ органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулк сотилишидан олинган маблағлар | 10 |
Солиқ ҳақидаги қонунлар бузилганлиги учун молиявий жазолар суммаси ва маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарималар | 10** | ||
11. | Молия вазирлиги | Тафтишлар ва текширишлар натижалари бўйича бюджет даромадига ундирилган растрата, талон-торож, камомад, ноқонуний харажатлар суммаси, акцияларнинг давлат улушидан олинган дивидендлар бюджетга ўз вақтида ўтказилмаганлиги учун жарималар | 10 |
12. | Ички ишлар вазирлиги | Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси | 10 |
Автомототранспорт воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов суммаси | 10 | ||
Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 10 | ||
Чиқиш ва кириш визалари берилганлиги, улар муддатининг узайтирилганлиги, вақтинча рўйхатдан ўтказилганлиги, доимий яшаш учун ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун давлат божлари | 10 | ||
13. | Бош прокуратура | Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар | 10 |
14. | Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази | Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун иқтисодий жазолар суммаси | 10 |
15. | Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси | Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун юридик шахсларга солинадиган жарималар суммаси | 10 |
16. | Давлат патент идораси | Патент божлари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар | 5 |
17. | Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси | Монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун жарималар суммаси | 6 |
18. | Иқтисодиёт вазирлиги | Монополияга қарши қонунчилик, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун жарималар суммаси | 4 |
19. | Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қуватлаш давлат қўмитаси | Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган маблағлар | 2 |
20. | Давлат захираларини бошқариш қўмитаси | Маҳсулотлар ва материалларни Давлат захирасидан қарзга олиш | 1 |
21. | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўзсувназорат» республика сув инспекцияси | Сув лимити ортиқча олинганлиги учун жарималар | 50 |
22. | Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси («Ўзкимёсаноат» ДАК) | «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси бошқарувидаги ташкилотларнинг давлат мулкини сотиш ва акцияларини сотишдан олинган маблағлар | 100 |
23. | Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги | Автомобиль ва дарё транспортида йўловчилар ва юк ташишга лицензиялар берилганлиги вауларнинг амал қилиш муддати узайтирилганлик учун давлат божи | 25 |
24. | Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси (Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги) | Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятн¸ амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи | 50 |
Алоқа соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслардан норматив ҳужжатлар, давлат тармоқ стандартлари талаблари, алоқа соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун ундириладиган жарима санкциялари | 50 | ||
25. | Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги) | Республиканинг табиий балиқчилик хўжаликлари сув ҳавзалари ижарага берилганлигидан тушган маблағлар | 25 |
26. | Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси | Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга иқтисодий жазолар суммаси | 10 |
27. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси | Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга иқтисодий жазолар суммаси | 10 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 44-сон, 459-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 24 май 246-сон қарори билан тасдиқланган Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги низомда:
5-банднинг охирги хатбошидаги «ундирилган жарималар суммасининг» сўзларидан кейин «50 фоизи» сўзлари қўшилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш тўғрисида» 1993 йил 3 августдаги 385-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш бўйича Вақтинчалик тартибда 4-банд охирги хатбошининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«жариманинг 50 фоизи республика бюджетига ўтказилади, қолган 50 фоизи эса — сув хўжалиги ташкилотларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига 2-илованинг «Бож, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлардан олинган валюта тушумларининг тақсимланиши» жадвалида:
2 ва 3-бандлардаги «65» ва «35» рақамлари тегишли равишда «25» ва «75» рақамлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 44-сон, 459-модда)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисида низомнинг 9-бандидаги «50» ва «20» рақамлари тегишли равишда «60» ва «10» рақамлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика мева-сабзавот хўжалигида монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 18 июлдаги 363-сон қарорининг 6-бандида:
«Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, холдинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг бўш фойдаси қолдиқлари ҳисобига корхоналар баланс фойдасининг бир фоизи миқдорида шартнома асосидаги ажратмалари Реконструкция ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 июлдаги 368-сон қарори билан тасдиқланган Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисида Низомнинг III бўлими иккинчи хатбошидаги «42,5» рақами «45» рақами билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 1997 й., 7-сон, 26-модда) 7-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган махсус жамғарма божхона йиғимлари ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар тарзидаги тушумларнинг 25 фоизи миқдоридаги ажратмалар ҳисобига шакллантирилади».
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 2-модда) 5-бандида:
иккинчи хатбошига «(Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказиладиган маблағлардан ташқари)» сўзлари қўшилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартиби 3-бандининг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
«2 фоизи — идора қилиш ва бошқариш функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳисоб рақамига».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 16 февралдаги 54-16-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарорининг 5-банди чиқариб ташлансин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Кимё саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 13 мартдаги 124-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика пахта тозалаш саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 29-модда) 7-банди чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси тузилмасини такомиллаштириш ва 2002—2010 йилларда республика кўмир саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 4 июндаги 196-сон қарорининг 7-банди чиқариб ташлансин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 14 июндаги 209-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 32-модда):
3-банддаги «75» ва «10» рақамлари тегишли равишда «95» ва «5» рақамлари билан алмаштирилсин, учинчи хатбоши ҳамда бешинчи хатбошидаги «ва Инновация илмий-техника фаолиятини маблағ билан таъминлаш жамғармасининг» сўзлари чиқариб ташлансин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қарорга 3-илованинг 6-бандидаги «75» ва «10» рақамлари тегишли равишда «95» ва «5» рақамлари билан алмаштирилсин ҳамда учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарорига 2-илованинг 4-бандида:
еттинчи хатбошидаги «жарима жазолари маблағлари» сўзлари «жарима жазолари маблағларининг 50 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарори 13-бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин, учинчи ва тўртинчи хатбоши эса қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«стандартлар, метрология ва сертификатлаштиришнинг мажбурий талабларини бузганлик ҳамда давлат инспекторларининг маҳсулот сотилиши (етказиб берилиши, сотилиши)ни тақиқлаш тўғрисидаги ёзма кўрсатмаларининг хўжалик фаолияти юритувчи субъектлар томонидан бузилганлиги учун жарималар суммасининг 10 фоизи».
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарорининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан ундирилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 майдаги 246-сон қарори билан тасдиқланган Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги низомга мувофиқ фойдаланиш учун табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Балиқчилик тармоғида монополиядан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 13 августдаги 350-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 70-модда) 8-банди чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт соҳасидаги фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 21 августдаги 360-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 73-модда):
1 ва 2-иловалар 35-бандларининг 3—5 хатбоши ҳамда 3 ва 4-иловаларнинг 33-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Лицензиялар берилганлиги учун ундириладиган давлат божи маблағлари тўлиқ республика бюджетига ўтказилади»;
5-илованинг 36-бандидаги ҳамда 6-илованинг 31-бандидаги «40» рақами «75» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 ноябрдаги 520-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.