Т/р | Тадбирнинг номи | Ижро муддати | Молиялаштириш манбаси | Масъул ижрочилар |
I. Футбол соҳасида истеъдодли спортчи ёшларни танлаб олиш (селекция) фаолияти самарадорлигини ошириш ва ўқув-машғулотлар жараёнини сифатли ташкил қилиш | ||||
1. | Маҳаллада жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасидаги фаолият натижасига кўра, фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари –ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартибини тасдиқлашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш | 2018 йил май | — | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (У. Ахматджанов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов) |
2. | Ҳар бир ҳудудда футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари негизида болалар ва ўсмирлар футбол академияларини, шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида «Бунёдкор» стадионига жойлаштириладиган Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясини ташкил қилиш | 2018 йил июль | ижрочилар маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А. Султанов), Ўзбекистон футбол |
3. | Футбол бўлинмалари бўлган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига ишга қабул қилинадиган футбол бўйича тренерлар номзодларини Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан мажбурий келишиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш | 2018 йил июль | — | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов), Ўзбекистон футбол |
4. | Инновацион илмий-методик ишланмалар ва илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда аёллар футболи, пляж футболи ва футзал (мини-футбол) бўйича тайёргарлик дастурини ишлаб чиқиш | 2018 йил июль | — | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов) |
5. | Инновацион илмий-методик ишланмалар ва илғор халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда футбол бўйича селекционерларни тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш | 2018 йил сентябрь | — | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов), Ўзбекистон футбол |
6. | Футбол бўйича спорт таълим муассасаларида ўқув-машғулот жараёнини ташкил қилишнинг самарадорлигини мониторинг қилиш тизимини жорий этиш | 2018 йил октябрь | ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
7. | Футбол бўйича селекционерларни моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш | 2018 йил ноябрь | Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов) |
8. | Футбол бўйича профессионал футбол клублари ва миллий терма жамоалар учун захирани самарали тайёрлашни таъминлаш мақсадида илмий-услубий қўлланмаларни тайёрлаш | 2019 йил февраль | ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети |
9. | Иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш (селекция) мақсадида спорт таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида футбол мусобақаларини тизимли ташкил қилиш | тақвим режага мувофиқ | маҳаллий бюджет, Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
10 | Машҳур маҳаллий ва хорижий футболчилар, тренерларни жалб қилган ҳолда ёш футболчилар учун футбол бўйича фестиваллар ва мастер-класслар ўтказиш | тақвим режага мувофиқ | Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) |
11. | Иқтидорли футболчиларни танлаб олиш (селекция) мақсадида умум таълим мактаблари ўқувчилари, академик лицей, профессионал таълим муассасаси ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари ўртасида футбол мусобақаларини ташкил этиш | тақвим режага мувофиқ | маҳаллий бюджет, Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, (А. Азизов) |
12. | Ёшлар, айниқса уларнинг уюшмаган қисми ўртасида танлаб олиш (селекция)ни амалга ошириш мақсадида «Чарм тўп» турнирлари ва бошқа мусобақаларни тизимли асосда ўтказиш | тақвим режага мувофиқ | маҳаллий бюджет, Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) |
13. | Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш соҳасида фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг ишини самарали ташкил қилиш | доимий | — | Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов), Ёшлар иттифоқи |
II. Тренерлар, ҳакамлар ва футбол соҳасидаги бошқа мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш | ||||
14. | Футбол бўйича ҳудудий техник директорлар лавозимларига хорижий мутахассисларни танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш | 2018 йил июль | — | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов) |
15. | Футбол бўйича ҳудудий техник директорлар лавозимларини тўлдириш учун хорижий мутахассислардан номзодларни танлаб олишни ташкил этиш | ҳар йили | Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов) |
16. | Ўзбекистон Республикасида футбол бўйича тренерлик таълими тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш | 2018 йил март | — | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов), Ўзбекистон футбол |
17. | Малакали тренер кадрларни тайёрлаш мақсадида футбол бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган шахслар учун жойларда тренерлик курсларини ўтказиш | Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари талабномаларига мувофиқ | Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов) |
18. | Осиё футбол конфедерациясининг «В» ва «А» дипломлари дастури бўйича халқаро тренерлик курсларини ўтказиш | Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари талабномаларига мувофиқ | Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов) |
19. | FIFA ва AFC инструкторларини жалб қилган ҳолда Осиё футбол конфедерациясининг «PRO» дастури бўйича халқаро тренерлик курсларини ўтказиш | Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари талабномаларига мувофиқ | Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов) |
20. | FIFA ва AFC инструкторларини жалб қилган ҳолда Осиё футбол конфедерациясининг бошқа дастурлари бўйича (аёллар футболи, футзал (мини футбол), пляж футболи, дарвозабонлар ва жисмоний тайёргарлик бўйича тренерлар) халқаро тренерлик курсларини ўтказиш. | Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмалари талабномаларига мувофиқ | Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов) |
21. | FIFA, UEFA ва ОФК мутахассисларини жалб қилган ҳолда тренерлик таълими бўйича инструкторларни тайёрлаш юзасидан ихтисослаштирилган курсларни ўтказиш | Ўзбекистон футбол ассоциациясининг | Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов) |
22. | Футболнинг турли йўналишлари (футзал (мини футбол) ва пляж футболи) бўйича тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассислар учун FIFAнинг ихтисослаштирилган семинарларини ташкил этиш ва ўтказиш | ҳар йили | Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов) |
23. | Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамларнинг хорижий мамлакатларда малака оширишини (стажировкасини) ташкил этиш | режа-жадвалга мувофиқ | Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) |
24. | Етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда футбол бўйича фаолият юритаётган тренерлар ва ҳакамлар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш | режа-жадвалга мувофиқ | Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) |
25. | Ўзбекистон Республикасида футбол бўйича ҳакамларни танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш | 2018 йил | – | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов) |
26. | Ҳакамларни тайёрлаш бўйича инструкторлар учун FIFAнинг ихтисослаштирилган курсларини ташкил этиш ва ўтказиш | ҳар йили | Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов) |
27. | Ҳар йили футболчилар ва бошқа мутахассисларни тайёрлашнинг долзарб масалалари юзасидан етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда футбол бўйича илмий-услубий ва илмий-амалий конференциялар ўтказиш | режа-жадвалга мувофиқ | Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) |
28. | FIFA, UEFA ва AFCнинг тренерлар тайёрлаш бўйича етакчи хорижий марказларида Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакилларининг стажировкасини ташкил этиш | режа-жадвалга мувофиқ | Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) |
III. 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасидаги саралаш турнирларида иштирок этиш учун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сифатли ва самарали тайёргарлик кўришини таъминлаш | ||||
29. | Истиқболли футболчиларни жалб қилган ҳолда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янгиланган таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш | 2018 йил декабрь | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (У. Ахматджанов) | |
30. | Футбол бўйича миллий терма жамоанинг жаҳондаги етакчи футбол жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини тизимли асосда ташкил этиш | 2018 — 2022 йиллар давомида | Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов) |
31. | Футбол инфратузилмаси ривожланган мамлакатларда ўқув-машқ йиғинларини ташкил этиш | 2018 — 2022 йиллар давомида | Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов) |
32. | Футбол бўйича миллий терма жамоа футболчилари учун чет тилларни ўрганиш курсларини ташкил этиш | режа-жадвалга мувофиқ | Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов) |
IV. Футболни ривожлантиришнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва инфратузилмасини такомиллаштириш | ||||
33. | Маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартларида қурилишини назарда тутувчи «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастурини ишлаб чиқиш | 2018 йил май | ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Ш. Исраилов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
34. | «Бунёдкор» стадионини барча бино ва иншоотлари мажмуаси билан бирга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг балансига ўтказишни таъминлаш | 2018 йил май | — | Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р. Гулямов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р. Усманов), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (А. Султанов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов), вазирлик |
35. | Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида футбол бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот базасини ташкил этиш | 2019 йил июнь | ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (К. Акмалов), Тошкент вилоят ҳокимлиги (Г. Ибрагимов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов), Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси (У. Ахматджанов) |
37. | Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида сунъий қопламали замонавий футбол стадиони қуриш | 2020 йил | маҳаллий бюджет, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (К. Акмалов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (К. Сариев), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Раматов) |
38. | Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида замонавий футбол стадиони қуриш | 2021 йил март | маҳаллий бюджет, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (К. Акмалов), Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (Э. Турдимов), Ўзбекистон футбол |
39. | Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида замонавий футбол стадиони қуриш | 2022 йил февраль | маҳаллий бюджет, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (К. Акмалов), Сирдарё вилоят ҳокимлиги (Г. Мирзаев), Ўзбекистон футбол |
40. | Футзал (мини-футбол) бўйича мусобақаларни ўтказиш учун асбоб-ускуна ва технологиялар билан жиҳозланган замонавий спорт заллари тармоғини қуриш | 2022 йил декабрь | маҳаллий бюджет, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) |
41. | Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати иштирокчилари — профессионал футбол клублари стадионларини замонавий талаблар ва стандартларга мувофиқ реконструкция қилиш | 2022 йил декабрь | маҳаллий бюджет, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон футбол |
42. | Ҳар бир ҳудудда пляж футболи билан шуғулланиш учун қумли майдончаларни қуриш | 2022 йил декабрь | маҳаллий бюджет, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ҳомийлар маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон футбол |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 16.03.2018 йилдаги ПҚ-3610-сон
Кучга кириш санаси
17.03.2018
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 31.10.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ва тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш, миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини шакллантириш, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича тренер ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5368-сон Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг:
«Бунёдкор» стадионини барча бино ва иншоотлари мажмуаси билан бирга (кейинги ўринларда «Бунёдкор» стадиони деб юритилади) футбол бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машқ жараёнини ташкил қилиш ва спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларни ўтказиш юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг асосий базаси этиб белгилаш;
истиқболли ёш футболчиларни кейинчалик профессионал тарзда тайёрлаш ҳамда футбол бўйича миллий терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини яратиш мақсадида жойларда уларни танлаб олиш (селекция) ишларини амалга оширувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида болалар ва ўсмирлар футбол академиялари, шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясини ташкил қилиш;
болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига ишга қабул қилинадиган футбол бўйича тренерлар номзодларини Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан мажбурий келишиш тартибини жорий этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Футбол бўйича тренер ва ҳакамларни тайёрлаш республика мактабини тугатиб, футбол бўйича тренер ва ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш вазифасини Ўзбекистон футбол ассоциациясига юклаш;
Ўзбекистон Футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиалларини тугатиш ҳамда бўшаган маблағларни Ўзбекистон футбол ассоциациясига йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. 2018 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг:
фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссияси раҳбарлари вазифасини фуқаролар йиғинлари раислари ўринбосарлари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилар зиммасига юклаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6099/1450-сон)
4. Белгилаб қўйилсинки, фуқаролар йиғинларининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссиялари:
футбол ва бошқа спорт турларини оммалаштириш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш, маҳаллаларда истиқомат қилувчилар орасидан истиқболли ва иқтидорли болалар ва ёшларни танлаб олиш (селекция) ишларини ташкил этиш масалаларида туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, болалар ва ўсмирлар футбол академиялари, спорт федерация (ассоциация)ларининг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади;
маҳаллаларда футбол майдонлари ва бошқа спорт иншоотларини ободонлаштиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, туман (шаҳар) жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий бўлинмаларига кўмаклашади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда икки ой муддатда:
маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартларида қурилишини назарда тутувчи «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастурини;
фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарорлари лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2019 й., 06/19/5887/4116-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолиятини танқидий ўргансин ва натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
уларнинг негизида 14 та ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясини ташкил қилиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси тасарруфига ўтказиш ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолишни;
футбол бўйича бошқа давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларини ҳудудларда спорт турларини ривожлантириш зарурати ва устуворлигини инобатга олган ҳолда, бошқа олимпия ва миллий спорт турлари, шу жумладан спортнинг ўйин турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига қайта ихтисослаштиришни;
болалар ва ўсмирлар футбол академияларига, шунингдек, қайта ихтисослаштирилаётган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига бериладиган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашни босқичма-босқич амалга ошириш дастурини тасдиқлашни;
ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларидаги футбол бўлимларини қисқартириш ва бўшаётган ўқувчи қабул қилиш квоталарини олимпия ва миллий спорт турларига, шу жумладан спортнинг ўйин турларига йўналтиришни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясини «Бунёдкор» стадионига жойлаштиришни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
«Бунёдкор» стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси» МЧЖ «Бунёдкор» стадионидан фойдаланувчи ташкилот ҳисобланади;
«Бунёдкор» стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси» МЧЖни (кейинги ўринларда — Дирекция), шунингдек, «Бунёдкор» стадионини сақлаш ва ундан фойдаланиш харажатларини молиялаштириш манбалари «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Дирекция маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади;
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бир ой муддатда «Бунёдкор» стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси» МЧЖнинг таъсис ҳужжатларига Дирекция Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида фаолият юритишини назарда тутган ҳолда тегишли ўзгартишлар киритилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Молия вазирлигининг қуйидаги маблағларни:
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва жисмоний тарбия-оммавий тадбирлар республика Календарь режасида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларини;
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш учун ажратиладиган маблағларини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6099/1450-сон)
ҳомийлар ва хайрия қилувчиларнинг маблағлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағларни Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолиятини ва унга юклатилган вазифаларни молиялаштириш манбалари этиб белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, «Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси» жамоат бирлашмаси ва профессионал футбол клублари — барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, «Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси» жамоат бирлашмаси ва профессионал футбол клублари — белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ футбол бўйича спорт объектларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари, инвентарлари, футбол (футзал) майдонлари учун сунъий ўтлар, шокпад, гранулалар, махсус елим ва махсус профессионал спорт кийимлари, транспорт воситалари, шу жумладан махсус транспорт воситаларини олиб кирганлик учун божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари);
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6099/1450-сон)
Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, «Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси» жамоат бирлашмаси ва профессионал футбол клублари томонидан жалб қилинадиган хорижий мутахассислар — жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилаб қўйилсинки, имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар футболни ривожлантиришга мақсадли йўналтирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2019 й., 06/19/5887/4116-сон)
фойда солиғини ҳисоблашда юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, «Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси» жамоат бирлашмаси ва профессионал футбол клубларининг фаолиятини молиялаштиришга йўналтириладиган ҳомийлик ва хайрия ёрдами шаклидаги маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
футбол бўйича машғулот ва йиғинларни ўтказиш вақтида футболчилар ва бошқа мутахассислар (ҳакам, инструктор, тренер, техник директор, спорт директори, шифокор ва массажчи, селекционер, видео-оператор ва фотограф), шу жумладан хорижий мутахассисларнинг спорт озиқ-овқатлари билан овқатланишини, шунингдек, уларни мукофотлаш (рағбатлантириш)ни ташкил этишга сарфланадиган маблағлар жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳисобланмайди.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2019 й., 06/19/5887/4116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон футбол ассоциациясининг талабномаларига кўра хориждан жалб этиладиган мутахассислар, Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси, Европа Футбол Ассоциациялари Бирлашмаси ва Осиё Футбол Конфедерацияси делегациялари ҳамда халқаро расмий ва норасмий учрашувларга таклиф этилувчи ҳакамларга кириш визаларининг консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2019 й., 06/19/5887/4116-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон футбол ассоциациясининг талабномаларига кўра хориждан жалб этиладиган мутахассисларга давлат божи ундирмаган ҳолда кўп марталик кириш визалари расмийлаштирилиши, берилиши ва муддатининг узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилиши ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон футбол ассоциациясининг талабномаларига кўра ўрнатилган тўловларни ундирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасига чет эл мутахассисларини жалб этишга рухсатномалар берилиши (узайтирилиши)ни, шунингдек, кўрсатилган чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилиши (узайтирилиши)ни белгиланган тартибда таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2019 й., 06/19/5887/4116-сон)
16. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Адлия вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарияти ва маъмурий таркиби (аппарати)нинг намунавий тузилмасини янгилаш, шунингдек, уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш;
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исраилов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси У.М. Ахматжанов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6099/1450-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.