17.01.2018 йилдаги 31-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020
Ҳужжат 19.01.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиққанлик учун йиғим миқдори ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури бўйича лицензияловчи органнинг ушбу аризани кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин. Лицензия даъвогарларининг аризаларини кўриб чиққанлик учун йиғим суммалари лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.