Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ҲАМДА УЛАР ТОМОНИДАН САВДО ФАОЛИЯТИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2002 ЙИЛ 26 НОЯБРДАГИ 407-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг улгуржи савдо қилиш билан боғлиқ фаолиятини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2004 йил 1 августдан бошлаб улгуржи савдо фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг камида 4600 баравари миқдорида устав фондига эга бўлишлари, ундан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1530 баравари миқдоридагиси пул маблағлари бўлиши шартлиги ҳақидаги тартиб жорий этилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):
1-банднинг иккинчи хатбошидаги «6000» ва «2000» рақамлари тегишли равишда «4600» ва «1530» рақамлари билан алмаштирилсин;
Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг (қарорга илова) 6-бандидаги «6000» ва «2000» рақамлари тегишли равишда «4600» ва «1530» рақамлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 20 июль,
340-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 331-модда)