Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 25.10.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
а) эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ташкил қилинган ҳудудий комиссиялар 1-иловага* мувофиқ намунавий таркибда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари (кейинги ўринларда — маъмурий кенгашлар) этиб қайта ташкил қилинсин, қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
* 1, 2 ва 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва «Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 январдаги ПФ-4931-сонли Фармони 8-бандининг амал қилиши давлат унитар корхоналари — «Навоий», «Ангрен», «Жиззах» эркин иқтисодий зоналари дирекциялари ҳамда янгидан ташкил этилаётган эркин иқтисодий зоналарнинг дирекцияларига жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сонли Фармони билан ташкил қилинган фармацевтика эркин иқтисодий зоналарига кирувчи ҳудудларнинг чегараларини тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилсин.
3. Маъмурий кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ЭИЗ ва КСЗ маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) топшириқларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига ҳамда Республика кенгашининг топшириқларига риоя этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқлари, шунингдек, Республика кенгашининг ҳужжат ва топшириқлари ижросини ташкиллаштириш ва мониторинг қилишнинг амалий тизимини яратиш, маъмурий кенгаш фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида»ги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан маъмурий кенгаш аъзоларининг, ЭИЗ ва КСЗ дирекциялари директорларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
ушбу низомнинг 7-бандида назарда тутилган ЭИЗ ва КСЗ маъмурий кенгашининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
ушбу низомнинг 8-бандида кўрсатилган функционал мажбуриятларини сифатли бажариш юзасидан шахсан жавоб беради.
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳри иқтисодиёт ва ҳудудларни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи — ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш таклиф этилаётган лойиҳаларнинг доимо янгилаб туриладиган рўйхатларини шакллантириш, зарур ҳажмдаги хом ашё ресурслари мавжудлигини, маҳаллийлаштириш даражасини, ишлаб чиқаришнинг валютада қопланишини ва яратилаётган иш ўринларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудни, инфратузилмани, саноат тармоқларини ривожлантириш дастурлари билан боғлаган ҳолда лойиҳани амалга оширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан ЭИЗ ва КСЗ ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштиришга бериладиган инвестициявий буюртмаларни сифатли, ҳар томонлама ва тезкор кўриб чиқиш, ЭИЗ ва КСЗ иштирокчи-субъектлари томонидан маъқулланган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, шунингдек, корхоналарни муҳандислик таъминоти воситалари билан таъминлаш бўйича лойиҳаларнинг ўз вақтида шакллантирилиши ва амалга оширилиши юзасидан;
давлат бошқаруви органининг ушбу низом 7-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича шахсан жавоб берадилар.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси