Тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун қулай шарт-шароитлар шакллантиришни давом эттириш, маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнини соддалаштириш ва бу борадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 18-сон, 178-модда)
2. 2004 йил 1 октябрдан бошлаб декларациялаш йўли билан маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш тизими жорий этилсин.
«Ўзстандарт» агентлиги икки ой муддатда Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
3. «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқ:
четдан келтирилаётган маҳсулотлардан аккредитация қилинган органлар ва лабораториялар томонидан синов ўтказиш учун намуна олишнинг чекланган нормаларини белгиласинлар;
аккредитация қилинган органлар ва лабораториялар ўртасида синовларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида синовлар турларини белгиласинлар;
ўзларига қарашли аккредитация қилинган лабораторияларда маҳсулотларни синовдан ўтказиш хизматларига тарифларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида (унинг ҳудудий бўлинмаларида) олдиндан декларация қилсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. «Ўзстандарт» агентлиги ўзига қарашли ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматларга тарифларни Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан икки ҳафта муддатда келишиб олсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилаб қўйилсинки, мувофиқлик сертификатлари мавжудлигини текшириш фақат мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзстандарт» агентлигида «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар тоифаларини тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг ҳамда Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг ҳар бир турини уларда сертификатлаштиришнинг тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган хавфсизлик кўрсаткичлари кўрсатилган қоидаларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилишини;
мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотларнинг номенклатура рўйхати, уларнинг сифатини ва хавфсизлигини белгиловчи норматив ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, нашр этилишини ҳамда божхона, солиқ ва аккредитация қилинган органларга жўнатилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳузуридаги «EAN Uzbekistan» масъулияти чекланган жамиятни «EAN Uzbekistan» уюшмасига айлантириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси икки ой муддатда ушбу банднинг бажарилишини таъминласин.
8. «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда сертификатлаштириш соҳасидаги барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни республикадаги барча тадбиркорларга, шу жумладан Интернет орқали етказиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг «Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатини, сертификатлаштиришни ўтказиш, хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1994 йил 12 августдаги 409-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 38-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши ва ушбу қарорга 1-илова;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб келишни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида» 2002 йил 5 декабрдаги 427-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 12-сон, 75-модда) 2-бандининг учинчи хатбоши ва ушбу қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш масалаларини тартибга солувчи идоравий ҳужжатларни бир ой муддатда хатловдан ўтказсинлар ва мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш (кейинги ўринларда матнда сертификатлаштириш деб аталади) тартибини белгилайди.
Бир турдаги маҳсулотларнинг ҳар бир тури бўйича сертификатлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказиладиган сертификатлаштиришнинг тегишли қоидалари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сертификатлаштириш давомида илгари текширилган хавфсизлик бўйича тавсифга таъсир этмайдиган маҳсулотнинг дизайни ёки ташқи тавсифлари ўзгариши замонавийлаштирилган маҳсулотга қўшимча сертификатлаштириш ўтказилишига олиб келмайди. Маҳсулот хавфсизлиги бўйича мажбурий тавсифлар стандартлаштириш бўйича тегишли норматив ҳужжатларда белгиланади.
Мажбурий тартибда сертификатлаштириладиган, шунингдек уларнинг мувофиқлиги мувофиқлик декларацияси билан тасдиқланиши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
3. Сертификатлаштиришни амалга ошириш иловага мувофиқ схема бўйича, қоидага кўра, икки босқичда ўтказилади.
Биринчи босқич бир вақтнинг ўзида, заруриятга кўра, ветеринария ва фитосанитария хулосалари тегишли равишда давлат ветеринария назорати ва ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларида расмийлаштирилган ҳолда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинган давлат санитария назорати органларида гигиеник сертификат расмийлаштирилишини ўз ичига олади. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъекти:
Кейинги таҳрирга қаранг.
гигиеник сертификатни расмийлаштириш учун ариза билан биргаликда белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органларига (кейинги ўринларда сертификатлаштириш органлари деб аталади) мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш юзасидан ариза беришга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
зарурат бўлганда тегишли хулосалар олиш учун ветеринария ва фитосанитария назорати органларига мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақлидир.
4. Сертификатлаштириш органлари тадбиркорлик субъектларининг ёзма аризасига мувофиқ давлат санитария назорати органларида, давлат ветеринария назорати ва ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларида, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш давлат органларида сертификатлаштиришни ўтказиш ва барча зарур хулосаларни олиш юзасидан агентлик хизматлари кўрсатишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда намуналар танлаб олиниши, шунингдек улар тўғри танланганлиги ва улар тегишли давлат органларига тақдим этилиши учун сертификатлаш органлари жавоб берадилар.
Кўрсатиб ўтилган хизматларга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида декларацияланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва беришнинг умумий муддати ишларнинг мураккаблиги даражасига, кўп меҳнат талаб қилиши ва ўзига хослигига қараб, барча зарур ҳужжатлар берилган вақтдан бошлаб:
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 июлдаги 232-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 357-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Гигиеник сертификатни, ветеринария ва фитосанитария хулосаларини расмийлаштириш ва бериш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Гигиеник, ветеринария, фитосанитария ва экология сертификатлари (хулосалар) сертификатлаштирилаётган маҳсулотларга норматив ҳужжатларда тегишли равишда гигиеник, ветеринария, фитосанитария ёки экологик нормалар ва талаблар мавжуд бўлган тақдирда расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Гигиеник сертификатни олиш учун ариза берувчи давлат санитария назоратининг ҳудудий органига ариза билан мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризага ишлаб чиқариладиган маҳсулотга норматив ҳужжатнинг нусхаси илова қилинади (Давлатлараро стандарт — ДС, Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти — O’zDSt, Техник шартлар — TSh; ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари учун — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган технологик йўриқнома ва рецептура).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 июндаги 158-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 24-сон, 272-модда)
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келганлик тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда товарга илова қилинадиган ҳужжатларнинг (товар-транспорт юк хати, инвойс, счёт-фактура) нусхалари;
ишлаб чиқарувчининг келиб чиқиш мамлакати сертификати (товарнинг келиб чиқиши тўғрисида ишончли ахборот мавжуд бўлмаган тақдирда) нусхалари тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Илгари сертификатланмаган (синалмаган) махсус қўлланиладиган биологик актив моддалар ёки озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияларининг озиқ-овқат қўшимчалари қўллаш билан боғлиқ ишлаб чиқаришни ташкил этишда ёки маҳсулотларни четдан келтиришда давлат санитария назоратининг ҳудудий органи тегишли рухсатнома олиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсатнома бериш уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади. Лаборатория синовларини ўтказиш харажатларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида декларацияланган тарифлар бўйича, бироқ бир турдаги маҳсулот бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан ортиқ бўлмаган суммада тўлов ундирилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўз фаолиятини қишлоқ жойларда амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни синовдан ўтказишда тўлов бир турдаги маҳсулот бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан ортиқ бўлмаган суммада ундирилади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан кейин давлат санитария назоратининг ҳудудий органи томонидан белгиланган тартибда жойнинг ўзига бориб лаборатория синовлари ўтказиш ва ишлаб чиқариш объектини сақлаш шарт-шароитларини текшириш учун маҳсулотларнинг намуналари танлаб олинади. Маҳсулотларни гигиеник кўрсаткичларни аниқлаш учун синаш Ўзбекистон Республикаси Миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган давлат санитария назоратининг ҳудудий органлари лабораториялари томонидан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 июндаги 158-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 24-сон, 272-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Агар маҳсулот келиб чиқишига кўра ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсига тегишли бўлган тақдирда, давлат санитария назоратининг ҳудудий органи ариза берувчидан ҳужжатлар олинган санадан кейинги кундан кечикмай ветеринария ёки фитосанитария хулосаси бериш бўйича ваколатли органларга мурожаат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ветеринария ёки фитосанитария хулосаси давлат ветеринария назоратининг туман (шаҳар) органлари ёки ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органлари томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат ветеринария назорати органи 20 кунгача бўлган муддат билан белгиланган тартибда ажратиб қўйиш-чеклаш тадбирлари (карантин) белгилаши мумкин. Бунда ветеринария хулосаси бериш тартиботи карантин муддати тамом бўлгунга қадар тўхтатиб турилади.
Ветеринария ёки фитосанитария хулосаси берилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида декларацияланган тарифлар бўйича, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан ортиқ бўлмаган суммада тўлов ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ветеринария ва фитосанитария хулосалари олиниши ҳисобга олинган ҳолда гигиеник сертификатни расмийлаштириш ва бериш муддати тегишли синов методлари учун норматив ҳужжатларда назарда тутилган муддатларга қараб белгиланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 июндаги 158-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 24-сон, 272-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Гигиеник сертификат бериш ишларини амалга ошириш харажатларини қоплаш учун давлат санитария назоратининг ҳудудий органлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида декларацияланган тарифлар бўйича, бироқ бир турдаги маҳсулот бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан ортиқ бўлмаган суммада тўлов ундирилади.
Ўз фаолиятини қишлоқ жойларда амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига гигиеник сертификат беришда тўлов бир турдаги маҳсулот бўйича энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан ортиқ бўлмаган суммада ундирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ветеринария ва фитосанитария хулосалари бериш бўйича ваколатли органларнинг хизматларига ариза берувчи томонидан ҳақ тўлаш давлат санитария назоратининг ҳудудий органлари орқали ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил равишда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Четдан олиб келинаётган маҳсулотга гигиеник сертификат маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса — муддати кўрсатилмасдан берилади.
(14-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 июндаги 158-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 24-сон, 272-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Гигиеник сертификат ариза берувчига давлат санитария назоратининг ҳудудий органи раҳбарининг имзоси билан берилади, у ушбу органнинг муҳри билан тасдиқланади, унга синовлар протоколи нусхалари илова қилинади.
Агар гигиеник сертификатлаштириш билан бир вақтда маҳсулотнинг фитосанитария ёки ветеринария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги синовдан ўтказилган тақдирда, ариза берувчига тегишли хулосалар ҳам берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Лаборатория синовларининг салбий натижалари ҳамда ҳужжатлар тўлиқ туркумда тақдим этилмаслиги гигиеник сертификат бериш рад этилиши учун асос ҳисобланади, бу ҳақда давлат санитария назоратининг ҳудудий органи қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда ариза берувчига ёзма шаклда маълум қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аккредитация қилинган лабораториялар томонидан бир-бирини такрорловчи синовлар ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза берувчи гигиеник сертификат ёхуд фитосанитария ва ветеринария хулосалари беришнинг рад этилиши юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ариза берувчи исталган вақтда, сертификатлаштириш органлари эса биринчи талабга кўра қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши шарт:
а) мувофиқлик сертификати мажбурий тартибда бўлиши керак бўлган маҳсулот турларининг рўйхати ёки рўйхатдан кўчирма;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Сертификатлаштириш органи кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар нусхаларини тақдим этганлик учун нусхаларни тайёрлаш харажатларидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов ундиришга ҳақлидир.
19. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш учун ариза берувчи сертификатлаштириш органига ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
гигиеник сертификат нусхаси. Ариза берувчи томонидан айни бир вақтда гигиеник сертификат ва мувофиқлик сертификати олишга ариза берилган тақдирда гигиеник сертификат нусхаси, у мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ, белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 18 майдаги 104-сонли қарори асосида еттинчи хатбоши билан тўлдирилди — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 21-сон, 214-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига етиб келганлиги тўғрисида белги қўйилган товарнинг илова ҳужжати (товар-транспорт юк хати, инвойс, счёт-фактура) нусхаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Сертификатлаштириш мақсадида сертификатлаштириш органларига стандартлаш бўйича расмий, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатлар нусхалари тақдим этилади, бошқа ҳолларда, шу жумладан ўз эҳтиёжлари учун, тасдиқланмаган нусхалардан фойдаланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Аризада назарда тутилган тақдирда, сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш ишларини гигиеник сертификат (ветеринария ва фитосанитария хулосалари) нусхаларини олиш муддатини кечиктирган ҳолда бошлаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бу ҳолда сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификатини фақат ариза берувчи томонидан ижобий натижаларга эга бўлган ҳужжатларнинг барча зарур нусхалари тақдим этилгандан кейин беришга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Сертификатлаштириш органи ариза берилган кундан бошлаб икки кун муддатда жойига бориб сертификация синовларини ўтказиш учун маҳсулот намуналарини танлаб олади ва идентификация қилади.
Намуналар сони, танлаб олиш тартиби, идентификация қилиш ва сақлаш қоидалари маҳсулотга норматив ҳужжатларда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза берувчи ўз маҳсулотининг танлаб олинишида ва синовларида қатнашиш ҳуқуқига эга. Бунда лабораторияда махфийликни таъминлаш чора-тадбирлари кўрилиши керак.
Намуналарнинг сақланиши, сифати ва синовларининг ишончлилиги учун «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинган лаборатория (марказ) жавоб беради. Синовлар протоколларини масъул мутахассислар имзолайди ва лаборатория раҳбари тасдиқлайди.
24. Ариза берувчи сертификатлаштириш органига аккредитация қилинган лабораториялардаги маҳсулот синовлари бўйича қўшимча ҳужжатларни тақдим этиши мумкин. Агар маҳсулотни алоҳида параметрлари бўйича синовлар турли синов лабораторияларида ўтказилган бўлса, у ҳолда синовларнинг ижобий натижалари билан бирга барча зарур протоколларнинг мавжудлиги маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигининг ижобий баҳоси ҳисобланади.
Республикада четдан келтириладиган, мажбурий тартибда сертификатланиши керак бўлган маҳсулотга норматив ҳужжат мавжуд бўлмаганда, сифат ва хавфсизлик бўйича сертификация синовлари маҳсулотнинг ана шундай турлари талабларига мувофиқлиги юзасидан амалга оширилади.
Аризачи томонидан четдан олиб келинаётган маҳсулотга зарур норматив ҳужжат ёки техник таснифномалар тақдим этилмаган тақдирда, мазкур маҳсулотни сертификатлаш маҳсулотнинг ана шундай турларига ҳужжатлар бўйича ёки гигиеник сертификат асосида, уни идентификация қилган ҳолда амалга оширилади (озиқ-овқат маҳсулотига ва озиқ-овқатга қўшиладиган маҳсулот учун).
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Лаборатория синовларининг салбий натижалари, шунингдек ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган комплектини тақдим этиш мувофиқлик сертификати беришни рад этиш учун асос ҳисобланади, бу тўғрида сертификатлаштириш органи ариза берувчига аниқ қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабар қилади.
26. Сертификатлаштириш органи тақдим этилган ҳужжатлар ва синовларнинг ижобий натижалари асосида икки иш куни мобайнида мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Четдан олиб келинаётган маҳсулотларга мувофиқлик сертификати уларнинг яроқлилик муддатига (маҳсулот яроқлилигининг кафолатли муддатига), яроқлилик муддатига (маҳсулот яроқлилигининг кафолатли муддатига) эга бўлмаган маҳсулотларга эса амал қилиш муддати кўрсатилмасдан, кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун — 3 йилга берилади. Кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун берилган мувофиқлик сертификатининг амал қилиш даврида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сертификатланган деб ҳисобланади.
(26-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 18 майдаги 104-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 21-сон, 214-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулотга мувофиқлик сертификати бериш учун сертификатлаштириш органи ариза берувчида маҳсулотни кўплаб ишлаб чиқариш учун шарт-шароитлар мавжудлигини аниқлаш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариладиган объектларни белгиланган тартибда текширади. Текшириш натижалари бўйича далолатнома расмийлаштирилади, ундан мувофиқлик сертификати бериш тўғрисида қарор қабул қилишда фойдаланилади.
Текширишни ўтказиш муддати, ишлаб чиқаришнинг шакли ва тоифаларига кўра, синовлар учун намуналар танлаб олинган вақтдан бошлаб 10 иш кунидан ошмаслиги керак. Текшириш ўтказилганлиги учун тўлов амалда сарфланган вақт бўйича ва белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар калькуляциясига биноан ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати сертификатлаштириш органи томонидан синовлар натижалари олинган вақтдан бошлаб 5 иш кунидан ошмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун мувофиқлик сертификати берган сертификатлаштириш органи ҳар йили камида бир марта, маҳсулотнинг сертификатлаштиришда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида, сертификатлаштирилган маҳсулотни инспекция назорати текширувини ўтказади.
Инспекция назорати натижалари бўйича мувофиқлик сертификатининг амал қилиши тасдиқланиши ёки тўхтатиб турилиши ёхуд белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин.
29. Лаборатория синовларини ўтказганлик, сертификатни расмийлаштирганлик ва берганлик учун тўлов тартиби, лицензия ажратмалари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда «Ўзстандарт» агентлигининг йўл-йўриқ ҳужжатларида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Сертификатлаштириш органи эътироф этиш тўғрисида битим тузилган МДҲ мамлакатларидан ва узоқ хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган маҳсулотга сертификатларни эътироф этиш ҳуқуқига эга.
Эътироф этиш тартиботи сертификатлаштириш органининг бир турдаги маҳсулотни сертификатлаштириш тартибида, «Ўзстандарт» агентлигининг норматив ҳужжатларига мувофиқ белгиланган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Халқаро тизимлар ва битимлар доирасида амалга ошириладиган сертификатларни эътироф этиш ушбу тизимлар ва битимларда белгиланган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган қоидаларга мувофиқ ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Сертификат талабларга мувофиқ бўлган, Ўзбекистон Республикасида белгиланган ана шундай талаблардан қолишмайдиган маҳсулот учун эътироф этилади.
Норматив ҳужжатларда сертификатлаштириш учун шарт бўлган ёки контрактда белгиланган қўшимча талаблар мавжуд бўлган тақдирда маҳсулот ушбу талабларга мувофиқлик юзасидан синаб кўрилиши керак.
32. Олинган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш, шунингдек маҳсулотни идентификациялаш асосида сертификатлаштириш органи чет эл мувофиқлик сертификатини эътироф этиш (этмаслик) тўғрисида қарор қабул қилади.
Экспорт қилувчи мамлакатнинг Миллий сертификатлаштириш тизимига берилган мувофиқлик сертификатини эътироф этиш уни импорт қилувчи мамлакатнинг мувофиқлик сертификатига қайта расмийлаштириш ва Ягона давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра таснифлаш Европа товар рақамланиши уюшмаси (GS1) томонидан кодлаштириш борасида корхонанинг рўйхатдан ўтказиш рақамини ҳамда ишлаб чиқариладиган товарнинг бир кун мобайнида бериладиган рақамли кодини олиш учун «GS1 Uzbekistan»га мурожаат қилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан, белгиланган тартибга мувофиқ штрихли коднинг оригинал-макети тайёрланади ва берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Код бериш бўйича хизматлар қиймати, шунингдек аъзолик бадаллари миқдори «GS1 Uzbekistan» қатнашчилари томонидан белгиланади. Штрихли коднинг оригинал-макетларини тайёрлаш ва бериш қиймати Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида декларация қилинган тарифлар бўйича белгиланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сон Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ариза берувчи зарур ҳолларда гигиеник хулоса олиш учун ҳудудий санитария назорати органига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳудудий давлат санитария назорати органи белгиланган тартибда жойига борган ҳолда лаборатория синовлари ўтказиш учун маҳсулотлардан намуна олади ва объектни текширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1а. Чорва маҳсулотлари учун ҳудудий санитария назорати органи ариза берувчидан ҳужжатлар олинган кундан кейинги кундан кечикмасдан туман (шаҳар) ветеринария хизмати органига буюртманома жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1б. Ветеринария хизмати органи уч кун муддатда ҳудудий санитария назорати органига ветеринария хулосасини ёки хулоса беришни рад этишга сабаб бўлган аниқ қонун ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда ёзма жавоб юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ветеринария хизмати органи 20 кунгача изоляциялаш-чеклаш (карантин) чораларини белгилаш ҳуқуқига эга. Бунда ветеринария хулосасини бериш тартиботи карантин муддати тугагунга қадар тўхтатиб турилади.
1в. Ўсимлик маҳсулотлари учун ҳудудий санитария органи ариза берувчидан ҳужжатлар олинган кундан кейинги кундан кечикмасдан туман (шаҳар) ўсимликлар карантини давлат хизмати органига буюртманома жўнатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1г. Ўсимликлар карантини давлат хизмати органи икки кун муддатда фитосанитария хулосаси ёки салбий хулоса беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Лаборатория синовлари, шунингдек ветеринария ҳамда фитосанитария хулосаларидан ижобий натижа олинганда, ҳудудий санитария назорати органи ариза берувчига гигиеник хулоса беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3,4. Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра, ташкилот ва ишлаб чиқарадиган маҳсулоти штрихли кодда фойдаланиладиган товар кодини олиш учун «GS1 Uzbekistan»га мурожаат қилиши мумкин.
(3,4 банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 сентябрдаги 194-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 378-модда)
5. Ариза берувчи мувофиқлик сертификати олиш учун сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган органга зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади. (Ариза гигиеник хулоса олиш учун бериладиган ариза билан бир вақтда берилиши мумкин).
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган орган 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда мувофиқлик сертификати ёки аниқ қонун ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда ёзма рад жавобини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.