LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказилган текширишлар жараёнида сотилган товарлар ва хизматлар учун олинган тушумни банклар кассаларига ўз вақтида топширишдан бўйин товлаш, тижорат банклари томонидан ҳисоб рақамлари очишни кечиктириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа хўжалик эҳтиёжлари учун нақд пул беришнинг белгиланган тартибини бузиш, мижозларнинг ҳисоб рақамларига маблағларни ўтказиш ва кўчириш бўйича тўлов талабномалари ва топшириқномаларини ўз вақтида бажармаслик ҳоллари аниқланди.
Солиқ органлари, банк муассасалари ва ички ишлар органларининг савдо тушумининг тўлиқ ва ўз вақтида инкассация қилинишини ташкил этиш ва назорат қилиш, бир қатор истеъмол товарлари, шу жумладан тамаки ва алкоголли маҳсулотлар билан ноқонуний савдо қилинишига чек қўйиш борасидаги ўзаро ҳамкорлиги суст амалга оширилаяпти. Айрим минтақаларда, айниқса Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида нақд пул эмиссиясининг даражаси юқорилигича қолаётганлиги мутлақо чидаб бўлмайдиган ҳолдир.
Кўрсатиб ўтилган ҳоллар мамлакатдаги пул муомаласи жараёнларига салбий таъсир этмоқда, банк тизимига бўлган ишончга путур етказмоқда, банкдан ташқари муомаланинг ўсишига сабаб бўлмоқда.
Пул муомаласини мустаҳкамлаш, нақд пул тушумининг тўлиқ инкассация қилинишини таъминлаш, тижорат банкларининг хўжалик юритувчи субъектларга хизмат кўрсатиш борасидаги масъулиятини ошириш, тижорат банкларига нисбатан ишончни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қайд этилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, тижорат банклари томонидан савдо ташкилотларининг кунлик тушумлари ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши, нақд пул беришнинг белгиланган тартибига риоя этилиши, ҳисоб рақамларига маблағларни ўтказиш ва кўчириш бўйича тўлов ҳужжатларининг ўз вақтида бажарилиши устидан зарур назорат амалга оширилмаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси нақд пул тушумини ўз вақтида ва тўлиқ инкассация қилишни ташкил этиш, тижорат банкларининг мижозларга хизмат кўрсатиш борасидаги масъулияти масалаларини қўшма кенгайтирилган мажлисда кўриб чиқсинлар. Йўл қўйилган ҳар бир тартибни бузиш ҳолати батафсил текширилсин ва айбдор шахслар эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача қатъий маъмурий жавобгарликка тортилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, тижорат банклари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, барча даражалардаги солиқ органларининг раҳбарлари белгиланган нақд пул муомаласи қоидалари ва нормаларининг сўзсиз бажарилиши, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан касса интизомига қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
аҳоли билан нақд пул ҳисоб-китобларини амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар томонидан нақд пул тушумини яшириш ҳоллари аниқланган тақдирда солиқ органининг қарорига кўра уларга яширилган нақд пул тушуми миқдорида жарима солинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган савдо қилиш қоидалари бузилган, назорат-касса машиналаридан фойдаланилмаган ва нақд пул маблағлари банк кассаларига ўз вақтида топширилмаган ҳолларда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари солиқ органларининг тақдимномасига кўра чакана савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш учун берилган рухсатномаларнинг амал қилишини бир ойгача муддатга тўхтатиб қўяди, қоидабузарлик такроран содир этилган тақдирда эса рухсатнома бекор қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахслар (товар ишлаб чиқарувчи корхоналар ва уларни улгуржи етказиб берувчилар) томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо қилишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 19 мартдаги 125-сон қарорида белгиланган халқ истеъмол товарларини улгуржи сотиш қоидалари бузилиши савдо қилиш қоидаларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади, бунинг учун хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жиноий жавобгарликкача жавоб берадилар.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига юридик ва жисмоний шахсларнинг вақтинчалик бўш маблағларини жалб этиш бўйича фаолиятни, шу жумладан депозит омонатларнинг манфаатли ютуқли турларини ташкил этиш, депозит сертификатлари чиқаришни кенгайтириш йўли билан фаоллаштириш тавсия этилсин.
Жисмоний шахсларнинг банк депозит сертификатлари ва ютуқли омонатлари бўйича оладиган даромадлари тўлов манбаида солиқ тўлашдан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мижозларнинг, айниқса олис минтақалар ва қишлоқ аҳоли яшаш жойларидаги мижозларнинг, ҳар куни қамраб олинишини таъминловчи инкассация йўналишларини кенгайтириш, инкассация хизматлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича зарур комплекс чора-тадбирлар кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказий банкнинг инкассация хизмати нақд пул маблағларини инкассация қилиш бўйича хизматларни воситачилик тўловлари ундирмасдан амалга оширсин, кейинчалик мазкур харажатлар тижорат банклари томонидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мижозларга, шу жумладан тадбиркорлик субъектларига, банкларнинг депозит ҳисоб рақамларида маблағлар мавжуд бўлганда нақд пулни ўз вақтида бериш;
(6-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 октябрдаги 222-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 40-сон, 307-модда)
мижозларнинг ҳисоб рақамларига маблағларни ўтказиш ва кўчиришнинг белгиланган тартибига риоя этишга доир белгиланган талабларни бузганликлари учун зарар кўрган томонга банк устав сармояси энг кам миқдорининг 0,1 фоизигача бўлган миқдорда жарима тўлаш шаклидаги жазо жарималарини белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги билан биргаликда кўрсатилган жазо жарималари миқдори ва уларни қўллаш тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Белгилаб қўйилсинки, тижорат банклари ва улар филиалларининг юқорида кўрсатиб ўтилган қонунбузарликларга йўл қўйган раҳбарлари ва бош бухгалтерлари белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар, шу жумладан банк томонидан тўланган жарима қисман улар томонидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда тижорат банклари томонидан хизмат кўрсатилаётган мижозларга нисбатан ўз шартномавий мажбуриятлари бузилишига доир қисми бўйича хўжалик судларининг қарорларини кўриб чиқиш ва ижро этиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
банклар ва уларнинг мижозлари ўртасида юзага келадиган низоларнинг ҳал этилишига оид даъво аризаларини қабул қилиш ва судда кўриб чиқиш, давлат божи тўлашни суд муҳокамаси якунлангунга қадар кечиктириш ҳамда кейинчалик божни айбдор томондан ундириб олиш тавсия қилинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси икки ой муддатда тадбиркорлик фаолиятининг юридик шахс ташкил этмасдан амалга ошириш рухсат этиладиган турлари мезонлари ва рўйхатини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни ўрганиб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.