Вазирлар Маҳкамаси 2000 йилда ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида валюта сиёсатини янада эркинлаштириш, биржадан ташқари валюта бозорини мустаҳкамлашга доир бир қанча аниқ чора-тадбирлар кўрилганлигини, унда тижорат банкларининг роли анча ошганлигини қайд этади.
Миллий валютани конвертация қилиш ҳуқуқига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар сони жиддий равишда кенгаймоқда, алмаштириш шохобчалари сони кўпайди, хорижий валюта сотиб олиш тартиби соддалаштирилди.
Валюта сиёсатини эркинлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, биржадан ташқари валюта бозорини кенгайтириш ва нақд пулсиз ҳамда нақд валютани конвертация қилиш кўламларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон бозорига конвертация қилинадиган валюта тушумини кескин кўпайтириш учун мавжуд имкониятлар ва ресурсларни жалб қилиш, инвестиция муҳитини шакллантириш ва экспортга ишлаб чиқариш кўламларини кенгайтиришга доир бугунги кунда олиб борилаётган ишлар танқидий қайта кўриб чиқилсин.
Экспорт имкониятини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгаши (Султонов) ушбу масалалар бўйича ишларни танқидий баҳоласин ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича 2002—2005 йилларга мўлжалланган аниқ таклифлар киритсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида инфляция даражасини пасайтиришга, мақроиқтисодий барқарорлик даражасини оширишга, ички бозорни рақобатбардош истеъмол товарлари билан тўлдириш бўйича сифат жиҳатидан янгича ёндашувларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига пул-кредит сиёсатини қатъийлаштириш ва пул агрегатлари устидан таъсирчан назоратни кучайтириш, нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартиришга доир таклифлар киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг биржадан ташқари валюта бозорини барқарор ривожлантириш учун эркин муомаладаги валютада Бирлашган барқарорлаштириш жамғармаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Қуйидагилар Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
ваколатли банкларда валюта тушумининг 50 фоизини мажбурий сотишдан қоладиган ва талаб этилмаган маблағларнинг бир қисми;
кафолатли етказиб бериш бўйича ва экспортнинг белгиланган прогнозидан ортиқча юқори ликвидли маҳсулотларни хорижий компаниялар ва фирмаларга сотишдан олинган валюта тушуми;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан валюта активларини бошқаришдан олинадиган хорижий валютадаги даромадлар.
Белгилансинки, жалб этиладиган бўш валюта маблағларини Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасига йўналтиришда олинадиган маржа суммаси ваколатли банклар даромадларининг солиқ солинадиган базасидан чиқариб ташланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Кичик ва ўрта корхоналарни, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, уларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини кенгайтириш мақсадида 2001 йил 1 июлдан бошлаб:
микрофирмалар, кичик ва ўрта корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушган валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилинсин;
кичик ва ўрта бизнес корхоналарига ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни, валюта тушумини белгиланган тартибда экспорт қилувчиларнинг ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда, банк муассасалари кассалари орқали нақд хорижий валютага экспорт қилишга рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. 2001 йил 1 июлдан бошлаб хорижий компаниялар ва фирмаларга юқори ликвидли маҳсулотларнинг айрим турларини кафолатланган ҳажмларда эркин алмаштириладиган валютага сотиб олишга доир эксклюзив ҳуқуқ берилсин.
товарлар муқобил банк кафолати ёки суғурта полиси асосида ҳақини олдиндан тўлаш шартларида етказилиб берилади;
юқори ликвидли маҳсулотларнинг айрим турлари экспорт контрактлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказилмасдан олдиндан етказиб бериш шартларида сотилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
юқори ликвидли маҳсулотларни кўрсатиб ўтилган шартларда сотишдан тушган валюта тушуми биржадан ташқари бозорнинг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курси бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига сотилади, мақсадли равишда Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасига йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банк икки ҳафта муддатда:
юқори ликвидли маҳсулотларнинг айрим турларини кафолатли ҳажмларда кимошди асосида сотиш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
2001 йилнинг иккинчи ярим йиллигида сотиш учун ажратиладиган юқори ликвидли товарлар турлари ва ҳажмлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг қуйидаги операциялар бўйича хорижий валютани харид қилиш ва сотишни 2001 йил 1 июлдан бошлаб биржадан ташқари валюта бозорининг талаб ва таклифдан келиб чиқиб шаклланадиган эркин курсига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ваколатли банклар экспорт қилувчи корхоналарга айланма маблағларни тўлдириш учун сўмда қисқа муддатли кредитлар беришни кенг жорий этсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги, тижорат банклари билан биргаликда 2001 йил 1 июлгача Биржадан ташқари валюта бозорида талаб ва таклиф асосида эркин алмаштириладиган валютани сотиш ва харид қилиш бўйича савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин.
10. Биржадан ташқари валюта бозорининг эркин курси бўйича хорижий валютани сотиб олувчи корхоналар 2001 йил 1 июлдан бошлаб эркин алмаштириладиган валютани харид қилишга беш фоизли йиғим тўлашдан озод қилинсин.
11. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни, шу жумладан бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар етказиб бериш бўйича кооперация алоқаларини кенгайтириш ҳисобига янада кўпайтириш билан боғлиқ таклифлар киритсин.
валюта-алмаштириш операцияларини кўпайтириш учун эркин алмаштириладиган валютадаги ресурсларни жалб қилиш воситаларидан кенгроқ фойдаланиш;
банклараро кредит, шу жумладан хорижий валютадаги кимошди савдоларини янада ривожлантириш ва улар ҳажмларини кўпайтириш;
туристик комплекслар, савдо марказлари, буюм бозорлари, аэропортлар ва божхона постларида алмаштириш шохобчалари тармоқларини қўшимча равишда кўпайтиришга доир комплекс қўшимча чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 24 мартдаги 103-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 235-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 11-12-сон, 96-модда)
14. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги Халқаро валюта жамғармаси. Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда бошқа халқаро молиявий ва иқтисодий тузилмалар билан иқтисодиётни янада эркинлаштириш чора-тадбирлари ва босқичларини ҳамда валюта сиёсатини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ҳамкорлик кенгайтирилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, шунингдек уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида баравар тўлов воситаси сифатида «Сўм-Купонлар»ни муомалага киритиш тўғрисида» 1993 йил 12 ноябрдаги 550-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Сўм-Купонлар»ни чет эл валютасига алмаштириш тартиби тўғрисида» 1993 йил 19 ноябрдаги 562-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада нақд хорижий валютанинг муомалада бўлишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 31 октябрдаги 376-сон қарорига 1-илованинг 1.4-банди ҳамда 3.1-банди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта ва экспорт-импорт операциялари бўйича ҳисоб ва ҳисобот тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 28 апрелдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2000 йил, 4-сон, 22-модда)нинг 1-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2000 йил, 6-сон, 33-модда)га 1-илованинг 3-банди биринчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«е) микрофирмалар, кичик ва ўрта корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушуми»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 30 июндаги 250-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2000 йил, 6-сон, 34-модда)нинг 4-банди иккинчи хатбоши ҳамда қарорга 2-илованинг 15-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«ваколатли банкларнинг алмаштириш шохобчаларида нақд хорижий валюта Ўзбекистон Республикаси резидентларига паспорт (Ўзбекистон Республикасида яшаш рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари учун — ҳарбий билет ёки шахсини тасдиқловчи гувоҳнома) кўрсатилганда ва хорижий давлатнинг кириш визаси, авиация ёки темир йўл чипталари мавжуд бўлган тақдирда сотилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.