23.08.2017 йилдаги ПҚ-3237-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган йилларда электрон аукцион савдоларини ташкил этиш орқали давлат ва корпоратив харидларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш учун уларни такомиллаштириш чоралари кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар (ишлар, хизматлар) хариди бўйича идоралараро тендер комиссиялари, шунингдек, лойиҳа ташкилотлари томонидан тайёрланган тендер ва лойиҳаолди ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича ихтисослашган тармоқ эксперт кенгашлари ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил шуни кўрсатдики, давлат ва корпоратив харидларининг ҳамда тендер савдоларини ташкил этишнинг амалдаги тартиби замонавий талабларга жавоб бермайди, турли хил коррупция кўринишлари учун шароит яратадиган кўплаб келишиш жараёнлари, бир-бирини такрорлайдиган тартиб-таомиллар ва сансалорлик ҳолатларининг мавжудлиги сабабли жуда мураккаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, идоралараро тендер комиссиялари баённомаларини келишиш ва тасдиқлашни ўз ичига олувчи тендер жараёнларининг айрим ҳолларда олти ойгача чўзилиши кузатилмоқда, бу эса лойиҳалар, шу жумладан, хорижий ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар амалга оширилишининг кечиктирилишига ҳамда тармоқ жадвалларининг бузилишига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нарх-навони манипуляция қилиш, товарларнинг сифати, тавсифи ҳақидаги маълумотларни бузиб кўрсатиш ва электрон савдода тузилган битимлар бўйича товарларни етказиб бермаслик ҳолатлари кўплаб мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлари тизимини тубдан такомиллаштириш, ушбу соҳада суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5120-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш доирасида Ресурслар ягона миллий маълумотномаси ва Давлат харидлари ягона ахборот порталини яратиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган, битта контракт бўйича 5 миллион АҚШ долларидан юқори эквивалентдаги инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг хариди юзасидан тармоқ идоралараро тендер комиссияларини тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташкилотлари томонидан тайёрланган тендер ва лойиҳаолди ҳужжатларини таклиф этилаётган технология ва асбоб-ускуналар бўйича технология, асбоб-ускуналарни танлаш ва нархларни шакллантириш қисмида экспертизадан ўтказиш функциясини бажарадиган ихтисослашган тармоқ эксперт кенгашларини тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битта контракт бўйича 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача эквивалентдаги товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкиллаштириладиган электрон савдолар орқали амалга оширишга оид талабни бекор қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2018 йил 1 январга қадар товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлари қуйидаги эквивалентларга мувофиқ, яъни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 минг АҚШ долларидан кам бўлган битта контракт бўйича — нархи, сифати ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддатлари бўйича энг мақбул келадиган шартларни таклиф қилган етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали. Битта контракт бўйича маблағ миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шартнома тузилган санадаги расмий курси бўйича ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача бўлган битта контракт бўйича — буюртмачи тузадиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали. Битта контракт бўйича маблағ миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг энг яхши таклиф келиб тушган санадаги расмий курси бўйича ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги битта контракт бўйича — буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти, шунингдек буюртмачининг тармоқ илмий-техник кенгашларининг вакилларини албатта жалб этган ҳолда тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари ташкил этадиган танлов (тендер) савдоларини ўтказиш орқали амалга оширилади. Мазкур харидлар бўйича техник шартлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган бўлиши шарт. Битта контракт бўйича маблағ миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг техник шартлар тасдиқланган санадаги расмий курси бўйича ҳисобланади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар танлов (тендер) комиссиялари таркиблари ва тегишли тартиб-таомиллар ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачиларнинг раҳбарлари давлат ва корпоратив харидларини амалга ошириш тартибига, шу жумладан харид қилишнинг мақсадга мувофиқлигига риоя қилмаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортишгача қадар шахсий жавобгар ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5228-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 06/17/5228/0210-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида давлат ва корпоратив харидларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон республика Товар-хомашё биржаси билан биргаликда ресурслар ягона миллий маълумотномаси ва Давлат харидлари ягона ахборот портали яратилиши ҳамда 2018 йил 1 январдан ишга туширилишини таъминласин;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5228-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 06/17/5228/0210-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат (корпоратив) харидларини рақобат асосида амалга оширишнинг шаффоф ва очиқ механизмини, ушбу соҳада коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат (корпоратив) харидларига тадбиркорлик субъектлари кенг жалб қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат (корпоратив) харидлари иштирокчилари учун шикоят қилишнинг мустақил ва самарали тизими ҳамда тартиб-таомилларини яратишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон харидларни янада ривожлантириш, натижаларни таҳлил қилиш учун маълумотлар ягона базасини, харидларнинг зарур параметрларини ташкил этишни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 23 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3237-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАРҲ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мамлакатимизда давлат ва корпоратив харидлари механизмини янада такомиллаштириш, тендер савдоларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича изчил ва комплекс ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, электрон савдолар жорий этилди, Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали яратилди, товарлар (ишлар, хизматлар) хариди бўйича, шу жумладан, инвестиция лойиҳалари доирасида кўп поғонали идоралараро тендер комиссиялари ташкил этилди.

2016 йил ва жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси майдончаларида 1,7 триллион сўмдан ортиқ суммада 95 мингдан ортиқ битимлар тузилди.

Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил кўрсатдики, давлат ва корпоратив харидларининг ҳамда тендер савдоларини ташкил этишнинг амалдаги тартиби замонавий талабларга жавоб бермайди, турли хил коррупция кўринишлари учун шароит яратадиган кўплаб келишиш босқичлари, бир-бирини такрорлайдиган тартиб-таомиллар ва сансалорлик ҳолатлари мавжуд. Бундан ташқари, тендер жараёнларининг чўзилиши, нарх-навони манипуляция қилиш, товарларнинг сифати, тавсифи ҳақидаги маълумотларни бузиб кўрсатиш ва электрон савдода тузилган битимлар бўйича товарларни етказиб бермаслик ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда.

Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харидининг амалдаги меъёрлари ва тартиби товар-моддий бойликлар, шу жумладан, уларнинг энг зарурлари (канцелярия буюмлари, компьютер техникаси ва автотранспортни таъмирлаш) билан нормал ва барқарор таъминлашда қийинчиликлар туғдирмоқда.

Охир-оқибатда бу лойиҳалар, шу жумладан, хорижий ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг кечиктирилишига олиб келмоқда.

Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул қилинган қарори:

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган, битта контракт бўйича 5 миллион АҚШ долларидан юқори эквивалентдаги инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг хариди юзасидан тармоқ идоралараро тендер комиссияларини тугатишни;

лойиҳа ташкилотлари томонидан тайёрланган тендер ва лойиҳаолди ҳужжатларини таклиф этилаётган технология ва асбоб-ускуналар бўйича технология, асбоб-ускуналарни танлаш ва нархларни шакллантириш қисмида экспертизадан ўтказиш функциясини бажарадиган ихтисослашган тармоқ эксперт кенгашларини тугатишни;

битта контракт бўйича 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача эквивалентдаги товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкиллаштириладиган электрон савдолар орқали амалга оширишга оид талабни бекор қилишни назарда тутади.

Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш мақсадида янгидан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига ресурслар ягона миллий маълумотномаси ва давлат харидлари ягона ахборот портали яратилиши ҳамда 2018 йил 1 январдан ишга туширилишини таъминлаш, шунингдек, бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди:

давлат ва корпоратив харидларини рақобат асосида амалга оширишнинг шаффоф ва очиқ механизмини, ушбу соҳада коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни;

давлат ва корпоратив харидларига тадбиркорлик субъектлари кенг жалб қилинишини;

давлат ва корпоратив харидлари иштирокчилари учун шикоят қилишнинг мустақил ва самарали тизими ҳамда тартиб-таомилларини яратишни;

электрон харидларни янада ривожлантириш, натижаларни таҳлил қилиш учун маълумотлар ягона базасини, харидларнинг зарурий параметрларини ташкил этишни.

Шу билан бир қаторда, Агентлик Ўзбекистон Республикасининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида давлат ва корпоратив харидларини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.

2018 йил 1 январга қадар ноаниқликларни бартараф қилиш ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида давлат ва корпоратив харидлари қуйидаги эквивалентларга мувофиқ, яъни:

1 минг АҚШ долларидан кам бўлган битта контракт — нархи, сифати ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддати бўйича энг мақбул келадиган шартларни таклиф қилган етказиб берувчи билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали;

1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача бўлган битта контракт — буюртмачи тузадиган идоравий танлов комиссиялари томонидан баҳоланадиган энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали;

100 минг АҚШ долларидан юқори миқдордаги битта контракт — буюртмачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «ЎзИнжиниринг» Республика лойиҳа институти, шунингдек, буюртмачининг тармоқ илмий-техник кенгашларининг вакилларини мажбурий жалб этган ҳолда тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари ташкил этадиган танлов (тендер) савдоларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

Бундан ташқари, мазкур харидлар бўйича техник шартлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган бўлиши шартлиги ҳақидаги талаб белгиланди.

Шу билан бирга, қарорда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида уларнинг тендер савдоларини ташкил этиш бўйича талабларни бузганлиги ҳамда ўтказилган давлат ва корпоратив харидларининг мақсадга мувофиқлиги учун жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган шахсий жавобгар бўлиши кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабул қилинган қарори давлат ва корпоратив харидларининг илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва лойиҳа бошқаруви тамойилларидан фойдаланишга асосланган замонавий шакл ҳамда услубларига босқичма-босқич ўтиш йўлидаги яна бир қадам ҳисобланади.

Қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлигини, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишда мустақиллиги ва масъулиятини оширишга, бюрократияни бартараф этишга хизмат қилади.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 885-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2017 й., 06/17/5228/0210-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)