Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига киритиладиган БОШЛАНҒИЧ БАДАЛ

2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш ТАРКИБИ

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Ижроия дирекциясининг ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига ШАРҲ

Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 07/19/4417/3560-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 07/19/4417/3560-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 07/19/4417/3560-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 07/19/4417/3560-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3634-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2018 й., 07/18/3634/0973-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 07/19/4417/3560-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 07/19/4417/3560-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2019 й., 07/19/4417/3560-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3634-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2018 й., 07/18/3634/0973-сон)
 LexUZ шарҳи

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизда хусусий мулк манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти учун янада қулай имкониятлар яратиш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш борасида аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ҳам хусусий тадбиркорликни, авваламбор, микрофирма ва кичик корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уларнинг жадал ривожланиши учун қўшимча шарт-шароит яратиш, имкониятларни кенгайтиришга қаратилган.

Қарор асосида ташкил этилаётган Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси зиммасига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида қатор вазифалар юклатилмоқда.

Жумладан, тижорат банкларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш учун миллий ва хорижий валютада, хорижий кредит линияларини жалб қилиш ҳисобидан ресурслар тақдим этилади.

Жамғарманинг тижорат банклари томонидан берилаётган кредит миқдорининг 50 фоизигача (кредит миқдори 500 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган тақдирда) ёки унга эквивалент ҳажмдаги кредитлари бўйича кафил бўлиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, жамғарма томонидан тижорат банклари кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда амалдаги таъминотнинг чекланган миқдори 100 минг АҚШ долларига тенг ҳажмдаги маблағни ташкил этади. Ушбу маблағ миқдорини беш баробар кўпайтириш, шубҳасиз, тижорат банклари кредитларини жалб этган ҳолда йирик лойиҳаларни амалга ошириш борасида қўшимча имкониятлар яратади.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафолат ва компенсациялар, тижорат банкларига эса қуйидаги йўналишдаги лойиҳалар бўйича кредит ажратиш учун ресурслар тақдим этади:

қишлоқ хўжалиги соҳасида, биринчи навбатда, энергия тежамкорлиги юқори замонавий иссиқхоналар қуриш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, узумчилик ва боғдорчиликни, жумладан, интенсив боғларни ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, жумладан, интенсив боғларда етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш соҳасида — ушбу маҳсулотларни сақлаш бўйича инфратузилма ва транспортировка қилиш билан боғлиқ логистика марказларини ташкил этиш;

кўп қаватли уйлар атрофидаги умумий фойдаланишга мўлжалланган жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарув компаниялари томонидан ободонлаштириш ва таъмирлаш;

тадбиркорлик фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган бошқа йўналишлари учун.

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ишончли ресурс базасини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашнинг ягона механизмини яратиш мақсадида қарорда Тошкент шаҳридаги Кичик саноат зоналари кафолат жамғармаси ва Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармасини тугатиш, уларга тегишли бўлган 50 миллион АҚШ доллари ва 100 миллиард сўм миқдоридаги маблағларини янгидан тузилаётган жамғарма ҳисобига ўтказиш кўзда тутилган.

Шунингдек, қарорда давлат бюджетининг ушбу мақсадлар учун ҳар йили тасдиқланадиган ажратмалар доирасидаги маблағлари (2017 йилда — 100 миллиард сўм), Ўзбекистон Республикаси Марказий банки йиллик соф даромадининг Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг Жамғарма зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган кредитлари (қарзлари) ва грантлари ҳамда Жамғарманинг депозитларни жойлаштириш, кафолатлар беришдан тушадиган даромадлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар Жамғарма ресурсларининг қўшимча манбалари сифатида белгиланди.

Қабул қилинган ушбу қарор республика банк-молия тизимини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиявий ҳимоя қилиш ва кафолатларини таъминлаш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий қилиш, бизнес субъектларининг кредит ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ҳаёт даражасини оширишга хизмат қилади.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси