11.08.2017 йилдаги ПФ-5148-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва матбаа фаолиятини ривожлантириш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш борасида 10 дан зиёд қонун ва 150 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, соҳада мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда юртимизда 1991 йилга нисбатан оммавий ахборот воситалари қарийб 4 мартага, нашриётлар 13 карра ва матбаа корхоналари 12 баробарга кўпайиб, уларнинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳияти сезиларли даражада яхшиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни вақтда оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар фаолиятини мувофиқлаштириш, бу тармоқда миқдор кўрсаткичларини сифат кўрсаткичларига айлантириш, мамлакатимиз миллий медиа майдонида соғлом рақобат муҳити, замонавий ахборот хизматлари бозорини шакллантириш, жойларда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситаларининг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари долзарблигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, матбуот ва ахборот соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ва соҳага оид масалаларни ҳал этиш ваколати берилган Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ўзига юклатилган вазифаларни тўлиқ ва самарали амалга оширмаётгани боис бозор муносабатлари шароитида оммавий ахборот воситаларига услубий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ишини принципиал жиҳатдан кузатиш, баҳолаш, таҳлил қилиб бориш, зарур ҳолларда қўллаб-қувватлаш ёки иқтисодий, ҳуқуқий чораларни қўллаш каби амалий механизмларнинг таъсири деярли сезилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг оқибатида оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар томонидан ўзининг низом талабларига тўғри келмайдиган, миллий қадриятларимизга зид, ғоявий ҳамда матбаа сифати паст маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳолатларига йўл қўйилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ахборот воситалари ва матбаа корхоналарини рўйхатга олиш, ноширлик фаолиятини лицензиялаш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш бўйича тегишли талаб ва нормативлар ахборот бозорининг бугунги ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатларга нисбатан тегишли чораларни қўллаш масаласида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг роли ва таъсири деярли сезилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш, оммавий ахборот воситалари, ноширлик ва матбаачиликни янада ривожлантириш, замонавий ахборот бозорини шакллантириш ҳамда ахборот-кутубхона фаолияти борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини Агентлик таркибига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги муассислигидаги «Тонг юлдузи» ва «Класс!» газеталари ҳамда «Гулхан» ва «Ғунча» журналларини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфига тўлиқ ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Агентлик фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини тайёрлаб, белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 3 июлдаги ПФ-3103-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 11 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5148-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонига
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шарҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда матбуот ва оммавий ахборот воситаларини либераллаштириш ҳамда ривожлантириш, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган, демократик талаб ва стандартларга тўла жавоб берадиган 10 га яқин қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, бу борада мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган.

Ҳозирги кунда юртимизда 1500 дан зиёд оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатаётгани, уларнинг сафига яқинда қўшилган, кечаю кундуз узлуксиз фаолият олиб бораётган «O‘zbekiston-24» телеканали ҳам миллий ахборот маконида ўз муносиб ўрни ва ўз томошабинларини топиб бораётгани, Интернет — глобал тармоқда Uz доменли веб-сайтлар, ахборот порталлари сони 400 дан ошиб кетганини алоҳида таъкидлаш зарур.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда мамлакатимиз ижодкор зиёлилари вакиллари билан бўлган учрашувда адабиёт, санъат, маданият соҳасини янада ривожлантириш, бу борада иш самарадорлигини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканига алоҳида эътибор қаратиб, шу йўналишда қатор Фармон ва қарорлар лойиҳаси тайёрланаётгани ҳақида тўхталиб ўтган эди. Ана шундай муҳим ҳужжатлардан бири — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига имзо чекилгани мазкур йиғилишда айтилган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш бўйича ишлар қатъий изчиллик асосида олиб борилаётганини кўрсатади.

Маълумки, ҳар қандай давлатда демократик, ҳуқуқий, инсонпарвар жамият барпо этиш кўп жиҳатдан оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа фаолиятининг даражасига боғлиқ. Бу борада мустақиллик йилларида Ўзбекистонда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса, сўз ва ахборот эркинлигининг таъминлангани, ижодкорларнинг эркин фикр юритиш имкониятига эга бўлгани соҳада ислоҳотларни амалга оширишга шароит яратди. Ўтган йиллар давомида соҳанинг моддий-техника асоси мустаҳкамланди, юқори малакали мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор берилди.

Шу билан бирга, кейинги пайтда бу борада қатор камчилик ва муаммолар мавжудлиги ҳам сезила бошлади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, бугунги кунда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари мамлакатимиз фуқаролари маънавий оламини юксалтириш, уларда теварак-атрофда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни тўғри таҳлил қила олиш ва холисона хулоса чиқариш кўникмаларини шакллантиришда ҳамма вақт ҳам фаоллик кўрсата олмаяпти. Айниқса, хусусий оммавий ахборот воситалари, нашриётларнинг фаолияти ночор аҳволда, улар халқимизнинг юксак маънавий-эстетик эҳтиёжлари даражасида иш юрита олмаяпти.

Хусусий мулк шаклидаги газеталар, радиостанциялар орқали эълон қилинаётган мазмунан саёз, ижтимоий аҳамияти паст, «оммавий маданият» руҳидаги материаллар, афсуски, вақтида малакали баҳосини олмаяпти ва уларга нисбатан тегишли қонуний чоралар қўлланилмаяпти. Ушбу ўта масъулиятли ишни бажаришга масъул бўлган Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ўзига юклатилган вазифаларни адо этишда сусткашликка йўл қўймоқда.

Президент Фармонига мувофиқ, Матбуот ва ахборот агентлиги оммавий ахборот воситалари, ахборот алмашиш, матбуот, ноширлик, матбаачилик, ахборот-кутубхона фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи этиб белгиланди.

Фармонда оммавий ахборот воситалари фаолиятига доир қонунчилик ижросини таъминлаш, сўз ва ахборот эркинлигини кафолатлаш, ноширлик, матбаачилик ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, сўз ва матбуот эркинлиги кафолатларига риоя этилиши борасида мониторинг ва назоратни амалга ошириш муҳим вазифа сифатида белгилаб қўйилди.

Айни пайтда оммавий ахборот воситалари, матбуот соҳаси ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот соҳасидаги хуруж ва таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган чораларни амалга оширишда фаол иштирок этиши зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумки, бугунги кунда юртимизда китоб маҳсулотларини нашр қилиш ва тарқатиш тизими самарадорлигини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш каби долзарб вазифаларни амалга ошириш учун мамлакатимизда 118 нашриёт, 1 минг 760 матбаа корхонаси, минглаб ижодий ва техник ходимлар фаолият олиб бораётганини, уларнинг саъй-ҳаракатлари билан ҳар йили 7 тилда 60 миллион нусхадан ортиқ китоб чоп этилаётганини қайд этиш лозим.

Ушбу Фармонда китоб тарғиботи орқали халқимиз маънавиятини юксалтириш, китобхонлик анъаналарини кенг тарғиб қилиш, электрон ва аудио китоблар яратиш, китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган нашрларнинг чоп этилиши бўйича мақсадли дастурларни тайёрлаш ва ижросини ташкиллаштириш, шунингдек, хорижда ўзбек тили ва адабиётини кенг тарғиб қилиш, нашриётларга китоб маҳсулотларининг халқаро китоб бозорида ўз мавқеи ва салмоғига эга бўлишида кўмаклашиш мазкур соҳада бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар экани кўрсатиб ўтилди.

Алоҳида эътиборга лойиқ масалалардан бири шундан иборатки, Фармонда мулкчилик шаклидан қатъи назар, оммавий ахборот воситалари учун медиа бозорида тенг шароитлар яратиш бўйича муайян тадбирлар ишлаб чиқиш, ноширлик ва матбаачилик йўналишидаги техник-технологик базани ривожлантириш, уларни замонавий жиҳатдан янгилаш, стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштириш, соҳага инновацион технологияларни жорий этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, соҳада миллий ва халқаро танловлар, кўргазма-ярмарка ва бошқа оммавий тадбирларни ташкил этишга жиддий эътибор қаратилди.

Президент Фармонига биноан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасарруфидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги таркибига ўтказилди. Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги муассислигидаги «Тонг юлдузи» ва «Класс!» газеталари ҳамда «Гулхан» ва «Ғунча» журналлари Халқ таълими вазирлиги тасарруфига тўлиқ ўтказилди.

Мухтасар айтганда, ушбу Фармон, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимизда матбуот ва ахборот соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатининг самарадорлигини ошириш, миллий медиа майдонида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, оммавий ахборот воситаларига услубий ёрдам кўрсатишда беқиёс роль ўйнайди, фуқароларимиз ўртасида мустаҳкам маънавий муҳитни вужудга келтиради, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилади.

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 830-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)