Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, уларнинг фаолиятига давлат органлари асоссиз аралашувининг олдини олиш, хусусий мулк дахлсизлигининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили институтини таъсис этиш тўғрисида» 2017 йил 5 майдаги ПФ-5037-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институти (кейинги ўринларда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил деб аталади) таъсис этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2017 йилда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига жорий таъминот, идора мебели, компьютер техникаси, ташкилий техника сотиб олиш учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағлар ажратсин;
2018 йилдан бошлаб Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига жорий таъминот, хорижий тиллардаги адабиётларни сотиб олиш, журналларга ва бошқа даврий нашрларга обуна бўлиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили маблағлар ажратишни назарда тутсин;
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати ходимларига транспорт хизмати кўрсатишга лимитлар ажратилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 январдаги 6-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.01.2023 й., 09/23/6/0010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратини молиялаштиришнинг қўшимча манбалари ҳисобланади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратини транспорт воситалари билан таъминлаш белгиланган лимитларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятини моддий-техник ва ахборот билан таъминлаш учун техник кўмаклашиш маблағлари, халқаро ва хорижий ҳукумат, ноҳукумат ташкилотларнинг грантларини жалб этиш масаласини халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ишлаб чиқишда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига кўмаклашсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 87-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2020 й., 09/20/87/0177-сон)
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати ходимларининг хорижий мамлакатларга чиқиб илғор хорижий тажрибани ўрганиши, шунингдек хорижий экспертларни таклиф қилишни ташкил этиш масаласини халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ишлаб чиқишда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратига кўмаклашсин;
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг буюртманомалари бўйича Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг фаолиятини моддий-техник ва ахборот билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган, шунингдек тажриба алмашаётган хорижий мутахассисларга консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура, Олий суднинг статистика ахбороти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказининг бюллетенлари ва йиллик маълумотномалари;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 87-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2020 й., 09/20/87/0177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хорижий матбуот шарҳлари ва таҳлилий маърузалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институтининг таҳлилий материаллари мажбурий тартибда юбориладиган реестрга киритилсин.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 87-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2020 й., 09/20/87/0177-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратини босма ва китоб маҳсулотларининг (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар) бепул назорат нусхасини оладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин ва Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг буюртманомалари бўйича ахборот-таҳлилий ва илмий маҳсулотлар нашр этилишига кўмаклашсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратининг сўрови бўйича белгиланган тартибда:
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати алоқанинг зарур турлари ва воситалари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан жиҳозланишини, шунингдек бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғидан кенг полосали фойдаланишини;
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан биргаликда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппаратининг Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондидан ва етакчи хорижий лицензион ахборот-кутубхона ресурслари фондларидан доимий равишда электрон фойдаланишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Белгилансинки, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга ва бланкаларга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ очиладиган банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 январдаги 6-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.01.2023 й., 09/23/6/0010-сон)
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва молия вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.