Ҳужжат кучини йўқотган 26.05.2005 07.11.2002 йилдаги 383-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.05.2005
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 133-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни маблағ билан таъминлаш механизмини янада такомиллаштириш, фермер хўжаликлари ролини ошириш, фермерларда мулкдорлик, жалб этиладиган маблағлардан самарали фойдаланиш учун иқтисодий жавобгарлик ҳиссини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг Бухоро, Фарғона, Наманган ва Хоразм вилоятларида амалдаги тайёрлов корхоналари орқали аванс бериш механизми ўрнига фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун сотиладиган пахта хом ашёси ва ғалла етиштириш бўйича харажатларини уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали тўғридан-тўғри имтиёзли кредитлаш механизмини 2003 йил ҳосилидан бошлаб синаб кўриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юқорида кўрсатилган минтақаларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликларини экиш материали билан «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси ва «Ўзпахтасаноат» уюшмаси тайёрлов корхоналари томонидан ғалла ва пахта хом ашёси бўлғуси ҳосили учун аванс бериш ҳисобига таъминлашнинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликларига пахта хом ашёси теримчилари билан ҳисоб-китоб қилиш учун ҳақиқий тайёрланган пахта хом ашёси ҳажмидан келиб чиққан ҳолда «Пахтасаноат» ҳудудий бирлашмалари орқали маблағлар ажратишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликларига кредитлар улар томонидан давлат эҳтиёжлари учун сотиладиган ғалла ва пахта хом ашёси қийматининг 50 фоизигача миқдорда, аванс ҳисобига етказиб бериладиган экиш материали қийматини ҳисобга олган ҳолда, йилига кўпи билан 5 фоизли ставка билан ҳамда ҳосил йиғиштириб олингунгача ва улар бўйича ҳисоб-китоб қилингунгача муддатга берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлов ташкилотларига сотишдан фермер хўжаликларига тушадиган маблағлар ҳисобига биринчи навбатда қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тижорат банкларининг фермер хўжаликларига имтиёзли фоиз ставкалари бўйича кредитлар бериш билан боғлиқ харажатларини қоплаш механизмини бир ой муддатда ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси ҳамда тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитлар қайтарилишини таъминлашни — «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг суғурта полисларини ва ҳар бир фермер хўжалигининг имкониятларидан келиб чиқиб таъминлашнинг бошқа шаклларини назарда тутган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла етиштириш бўйича фермер хўжаликларининг харажатларини кредитлашнинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришни маблағ билан таъминлаш учун бериладиган имтиёзли кредитлар қайтарилишини суғурталашнинг вақтинчалик тартибини ишлаб чиқсинлар ҳамда тасдиқлаш учун Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси ҳар бир фермер хўжалиги бўйича ғўза ва ғалла экинларининг аҳволини, уларни етиштириш бўйича харажатларни кредитлашни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун мунтазам мониторинг ўрнатсин ҳамда экинларнинг аҳволи қониқарсиз эканлиги аниқланган ҳолларда тегишли тижорат банкларини ўз вақтида хабардор қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тижорат банклари раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом ашёсини етиштириш бўйича харажатларини кредитлашнинг тайёрлов корхоналари билан тузилган контрактация шартномалари ва «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг экинларнинг аҳволи ва кутилаётган ҳосилдорлик тўғрисидаги хулосаларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ресурсларининг қишлоқ хўжалиги экинлари ўстиришнинг технология карталарига мувофиқ харажатлар нормаларига биноан ажратилиши ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 7 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
383-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 21-сон, 168-модда)