LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Менежментнинг замонавий методларини эгаллаган, иқтисодий ислоҳотларни эркинлаштириш ва янада чуқурлаштириш бўйича республикада ўтказилаётган сиёсатни амалга оширишга доир ишларни ташкил этишга қодир бўлган юқори малакали бошқарув кадрларини тайёрлашни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг Давлат ва жамият қурилиши академияси қошида юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган Олий бизнес мактаби ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Республикада олиб борилаётган демократик ўзгартиришлар ва бозор ислоҳотлари йўли вазифалари ва устуворликларига мувофиқ халқаро талаблар ҳамда қабул қилинган халқаро дастурлар асосида «бошқарув-бизнес магистри» дастури бўйича юқори малакали бошқарув кадрлари ва мутахассислари тайёрлаш Олий бизнес мактабининг асосий вазифаси этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Васеда» университети (Токио ш.) Япония молия корпорацияси кўмагида Олий бизнес мактабида бошқариш ва ўқув жараёнини ташкил этишда техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олий бизнес мактабининг ходимларнинг чекланган сони (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 40 кишидан иборат бўлган ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олий бизнес мактаби директори айни бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси проректори ҳисобланади ҳамда унинг икки нафар ўринбосари бўлади. Олий бизнес мактаби директорига зарурат бўлганда унинг тузилмасига ходимларнинг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олий бизнес мактабида ўқитиш пулли, контракт-мақсадли асосда, «бошқарув-бизнес магистри» дастури бўйича, ўқув дастурига мувофиқ кундузги шаклда 14 ой мобайнида ва сиртқи шаклда 24 ой мобайнида амалга оширилади;
Олий бизнес мактабига тингловчилар ишлаб чиқариш уюшмалари, концернлар, корпорациялар, компаниялар, холдинг компаниялари ва бошқа хўжалик бирлашмалари, йирик саноат корхоналари раҳбарларидан, шунингдек раҳбарлик бошқарув лавозимларига кўтариш учун захирадаги истиқболли мутахассислардан танлов асосида олинади;
Олий бизнес мактаби битирувчиларига мактабни тамомлагани тўғрисида белгиланган намунадаги сертификат берилади.
Олий бизнес мактабининг профессор-ўқитувчилар таркиби етакчи хорижий университетлар, тадқиқот марказлари, халқаро иқтисодиёт ва молия ташкилотлари мутахассислари ҳисобига, маҳаллий мутахассисларни, шу жумладан етакчи хорижий ўқув юртлари магистри дипломига эга бўлган маҳаллий мутахассисларни жалб этиш ҳисобига шакллантирилади;
Олий бизнес мактабининг профессор-ўқитувчилар таркиби, ходимлари ва тингловчилари моддий-маиший таъминот ва меҳнатга ҳақ тўлаш шароитлари бўйича тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг профессор-ўқитувчилар таркиби, ходимлари ва тингловчиларига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси, Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги уч ой муддатда:
Олий бизнес мактабида ўқув жараёнини ташкил этишга хорижий мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар таркибини халқаро грантлар бўйича жалб қилиш масалаларини ҳал этсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси 2001 йил 1 июнгача:
манфаатдор тузилмалар билан биргаликда бошқарувчи-менежер мутахассисларига бўлган эҳтиёжни ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президент Девонига 2001-2002 ўқув йили учун Олий бизнес мактабига кундузги ва сиртқи бўлимда ўқишга қабул қилиш режаси бўйича таклифлар киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Олий бизнес мактабининг штатлар жадвалини ва 2001 йил учун харажатлар сметасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази билан биргаликда Олий бизнес мактаби битирувчиларига бериладиган, чет элларда тан олинадиган, таълим тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат (сертификат)ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2001 йилда Олий бизнес мактабининг жорий харажатларини маблағ билан таъминлашни, ўқитиш учун тушадиган маблағларни ҳисобга олган ҳолда, қўшимча бюджет маблағлари ажратиш ҳисобига амалга оширсин;
ўқитиш учун тушадиган маблағлар етишмаган тақдирда 2002 йилдан бошлаб, ҳисоб-китобларга мувофиқ, Олий бизнес мактабининг жорий таъминоти учун бюджетдан зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Олий бизнес мактабига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун у, солиқларнинг барча турларидан ва ўз эҳтиёжлари учун асбоб-ускуналар, моддий-техника ресурслари ва жиҳозлар келтиришда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштириши учун йиғимлардан ташқари) истисно тариқасида 5 йил муддатга озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар Олий бизнес мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга мақсадли йўналтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Олий бизнес мактабига ўқитувчилик қилиш ва илмий иш олиб бориш учун таклиф этилган хорижий мутахассислар, профессорлар ва ўқитувчиларнинг яшаши ва транспорт харажатлари учун Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича миллий валютада ҳақ тўлашига рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий бизнес мактаби буюртманомаларига биноан, ўқитиш жараёнида қатнашувчи хорижий мутахассисларга ҳамда профессор ва ўқитувчиларга консуллик йиғимлари ундирилмасдан келиш визалари берилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий бизнес мактаби буюртманомаларига биноан, ўқитишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни ҳамда профессор ва ўқитувчиларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтиришни давлат божи тўловисиз таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Олий бизнес мактаби Тошкент шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 45-уйдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси биносига жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Олий бизнес мактабини белгиланган тартибда телефон ва телекоммуникациянинг зарур турлари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташкилий-кадрлар ишлари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби (кейинги ўринларда Олий бизнес мактаби деб аталади) менежментнинг замонавий методларини эгаллаган ва жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида эркинлаштириш ва ислоҳотларни янада чуқурлаштириш борасида республикада ўтказилаётган сиёсатни амалга оширишга доир ишларни ташкил этишга қодир бўлган бошқарув кадрларини тайёрлайдиган таълим муассасаси ҳисобланади.
2. Олий бизнес мактаби ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тўғрисидаги Низомга ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
4. Олий бизнес мактаби ўз мажбуриятлари бўйича ўз ихтиёридаги пул маблағлари билан жавоб беради. Улар етишмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича Олий бизнес мактаби муассислари биргаликда жавоб берадилар.
5. Олий бизнес мактаби нотижорат ташкилот ҳисобланади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширади.
6. Олий бизнес мактаби юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб рақамига, валюта ҳисоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамларига, ўз номи давлат тилида ёзилган гербли муҳрга, думалоқ муҳрларга, штампга ва унинг кадрлар тайёрлаш соҳасидаги фаолияти учун зарур бўлган бошқа атрибутлар ва реквизитларга эгадир.
7. Олий бизнес мактаби бошқарув ва менежмент соҳасида раҳбар ходимлар тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Республикасидаги етакчи ўқув-методик ва илмий марказ ҳисобланади.
10. Ўқитишнинг белгиланган таълим-касб дастурлари асосида бошқарув ва менежментнинг замонавий усулларини эгаллаган раҳбар ходимларни узоқ муддатли ва қисқа муддатли курсларда, махсус семинарларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Олий бизнес мактабининг асосий мақсади ҳисобланади.
республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар стратегиясини ва устуворликларини ҳисобга олган ҳолда халқаро стандартлар ва қабул қилинган халқаро дастурлар асосида (МБА) йўналиши бўйича юқори малакали бошқарув кадрлари ва мутахассислар тайёрлаш;
ўқув жараёнини етакчи хорижий илмий ва ўқув ташкилотлари мутахассислари, халқаро ташкилотлар мутахассислари ҳисобига, шунингдек етакчи хорижий ўқув юртларининг дипломини, сертификатини олган маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан таъминлаш;
ўтиш иқтисодиётини бошқариш назарияси ва амалиёти соҳасидаги замонавий тадқиқотларни чуқур ўрганиш асосида меҳнат, молия, моддий ресурсларни бошқаришни ташкил этиш бўйича ўқув режалари, дастурлари, ўқитиш технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ўрганиш бўйича махсус курслар ва семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш;
Ўзбекистон Республикасида ўтиш иқтисодиётининг долзарб муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, бошқарув ходимлари тайёрлашни такомиллаштириш учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;
етакчи хорижий ўқув муассасаларида ва илмий марказларда, йирик хорижий компанияларда Олий бизнес мактаби тингловчиларининг тажриба орттиришини, дипломолди амалий ишларини ташкил этиш;
раҳбар ва бошқарув ходимларини тайёрлаш тизими тўғрисида республика ва хорижий оммавий ахборот воситаларида ахборотлар бериш учун ноширлик ва матбаачилик фаолиятини ташкил этиш.
ўқитиш раҳбарлик лавозимларига кўтариш мақсадидаги кадрлар захираси учун — кундузги бўлимда, хўжалик бирлашмалари ва йирик тузилмаларни ташкил этувчи саноат корхоналари раҳбарлари учун — сиртқи бўлимда олиб борилади;
ўқитиш асосан шартнома асосида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ва профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан амалга оширилади.
15. Олий бизнес мактаби битирувчиларига уни тамомлаганлик тўғрисида белгиланган намунадаги сертификат берилади.
16. Ишлаб чиқариш уюшмалари, концернлар, компаниялар, корпорациялар, холдинг компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, йирик саноат корхоналари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек бошқарув лавозимига кўтариш учун заҳирада турган мутахассислар Олий бизнес мактабининг тингловчилари этиб қабул қилинадилар;
17. Танловда қатнашиш учун тингловчиларни танлаш тасдиқланган Танлаш тартибига мувофиқ белгиланган тартибда қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
ишлаб чиқаришдаги иш стажи — бошқарувнинг тармоқ органларида (уюшма, концерн, компания, корпорация, холдинг компания ва бошқа хўжалик бирлашмаларида), шунингдек ишлаб чиқаришда камида 4 йил бўлиши керак.
18. Тингловчиларни қабул қилиш тест синови ва суҳбатлашиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда танлов асосида амалга оширилади.
19. Олий бизнес мактаби тингловчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчилари учун белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар татбиқ этилади.
20. Ўқув жараёни етакчи хорижий илмий ва ўқув ташкилотлари мутахассислари, халқаро ташкилотлар мутахассислари ҳисобига, шунингдек етакчи хорижий ўқув юртларининг магистри дипломини олган маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан таъминланади.
22. Белгиланган тартибни ёки фанларни ўзлаштирмаганлик учун тингловчилар сафидан чиқарилган тақдирда ўқитиш учун тўланган пул ташкилотларга қайтарилмайди.
23. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар буюртманомалари ҳисобга олинган ҳолда пулли қисқа муддатли курслар ташкил этилади.
24. Муассислар йиғилиши Олий бизнес мактабининг юқори раҳбар органи ҳисобланади. Муассислар йиғилиши бир йилда 1 марта, ёхуд зарурат бўлганда Таъсис кенгашининг қарорига кўра ўтказилади.
Олий бизнес мактаби директори айни бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг проректори ҳисобланади.
27. Тафтиш комиссияси Олий бизнес мактаби иқтисодий ва молия-бухгалтерия фаолиятини ҳамда ҳисоботини юритишнинг тўғрилигини назорат қилади ва текширади.
28. Олий бизнес мактаби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.