LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сонли «Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан банк ва солиқ назоратини кучайтириш тўғрисида»1999 йил 29 мартдаги ПФ-2276-сон ҳамда «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 28 июндаги ПФ-2331-сон фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1990 йил 17 августдаги 304-р-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1, 2 ва 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1994 йил 22 мартдаги 153-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 18-модда) қарорида:
қарор номидаги ва 1-банддаги «Хўжалик бирлашмаларини» сўзлари «Юридик шахслар бирлашмаларини, акциядорлик жамиятларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низом номидаги ва матндаги «Хўжалик бирлашмалари» сўзлари тегишли келишикда «Юридик шахслар бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2. Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмалари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган юридик шахслар бирлашмалари ва акциядорлик жамиятлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтадилар.
Республика аҳамиятига эга бўлган юридик шахслар бирлашмаси дейилганда қатнашчилари икки ёки ундан кўп маъмурий-ҳудудий тузилмалар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар)да жойлашган бирлашма тушунилади»;
«е) савдо ва савдо-воситачилик корхоналари юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари ўзларида ўз устав фаолиятига мувофиқ савдо, омборхона майдонлари ва асбоб-ускуналар, шу жумладан, чакана савдо корхоналари — назорат-касса аппаратлари ёки уларни сотиб олиш ёхуд ижарага олиш учун маблағлари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этадилар»;
«11) Юридик шахслар бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари ваколатли давлат органларини ўзларининг почта манзиллари ўзгарганлиги тўғрисида ўн кун муддатда хабардор қилишга мажбурдир. Ваколатли давлат органларини почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилмаганлик учун юридик шахслар бирлашмаларининг, акциядорлик жамиятларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил ўтгач акциядорлик жамиятлари рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларида маълум қилинган устав жамғармасини шакллантириш тугалланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишга мажбурдир. Устав жамғармаси шакллантирилмаган, бироқ белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган, амалда шакллантирилган миқдоргача камайтирилмаган ёки бошқача ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссияга акциядорлик жамиятлари бундан буён фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тақдимнома киритади.
«12. Мазкур Низом хорижий инвестиция иштирокидаги акциядорлик жамиятларига, шунингдек, давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларига жорий этилмайди».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 17 ноябрдаги 555-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 51-модда) қарори билан тасдиқланган Мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри тўғрисида Низомнинг 16-бандидаги «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида» 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорида:
тўртинчи хатбошидаги «Мазкур қоида жорий этилмайди» сўзлари «Мазкур қоидалар жорий этилмайди» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишга рухсат этилган назорат-касса машиналарининг Давлат реестрига киритилмаган назорат-касса машиналаридан фойдаланиш ҳолларига йўл қўйилмаслиги устидан қаттиқ назорат ўрнатилсин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июлдаги 346-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 29-сон, 335-модда)
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июлдаги 336-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 24-модда) қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий экспертизадан, давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг:
з) савдо ва савдо-воситачилик корхоналари юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари, ўзларида ўз устав фаолиятига мувофиқ савдо, омборхона майдонлари ва асбоб-ускуналар, шу жумладан, чакана савдо корхоналари – назорат-касса аппаратлари ёки уларни харид қилиш ёхуд ижарага олиш учун маблағлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этадилар»;
«Корхона ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ваколатли давлат органларини ўн кун муддатда хабардор қилишга мажбурдир. Ваколатли давлат органларини почта манзили ўзгарганлиги ҳақида хабардор қилмаганлик учун корхонанинг мансабдор шахслари қонунчиликда назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар»;
«26. Корхона томонидан қонунчилик ва уставда белгиланган фаолият бузилган, атайлаб қалбаки ҳужжатлар тақдим этилган ҳолларда рўйхатдан ўтказувчи орган корхонага уларни бартараф қилиш тўғрисида огоҳлантириш хати юборади. Агар огоҳлантириш хатида кўрсатилган тартибни бузишлар бир ой муддатда бартараф этилмаса, адлия органлари корхонани тугатиш тўғрисидаги даъво билан хўжалик судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин қонун ҳужжатларида белгиланган муддат ўтгач корхона рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларида маълум қилинган устав жамғармасини шакллантириш тугалланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишга мажбурдир. Устав жамғармаси шакллантирилмаган, бироқ белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган, амалда шакллантирилган миқдоргача камайтирилмаган ёки бошқача ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссияга корхона бундан буён фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тақдимнома киритади.
Мулкида давлат улуши бўлган корхоналар учун тугатиш баланси Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган бўлиши керак».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 майдаги 180-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)