05.06.2017 йилдаги 351-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 13.06.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги 332-сон қарори билан ташкил этилган Ишчи гуруҳ (Бекенов), Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси бошқа вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:
тижорат банклари томонидан жорий йилнинг II чорагида Жиззах вилоятининг 2-иловага* мувофиқ қишлоқ аҳоли пунктларида кичик ва микролойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан томорқалардан самарали фойдаланишни назарда тутувчи лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатувчи, микрокредитлар олишга ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришда кўмаклашувчи, шунингдек берилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини амалга оширувчи аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш марказларини ташкил этиш;
2017 йилда йирик тижорат банклари томонидан қўшимча филиаллар, мини-банклар, шунингдек 4-иловага* мувофиқ бошқа тижорат банкларининг мавжуд филиалларида ваколатхоналар очиш йўли билан вилоят туманларида йирик тижорат банклари хизматларидан кенг фойдаланиш мақсадида тадбиркорлар ва аҳоли учун шароитлар яратиш.
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 332-сон қарори билан ташкил этилган Ишчи гуруҳ (Бекенов), Жиззах вилояти ҳокимлиги аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ва тадбиркорлик субъектларига уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятидаги муаммоларни бартараф қилишда кўмаклашиш бўйича мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар ижроси ҳолатининг тизимли мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминласинлар, амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсинлар.