Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2779-сон қарорларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу Фармонга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада мусиқий таълимни, маданият ва санъат ўқув юртлари фаолиятини яхшилаш тўғрисида» 1996 йил 31 декабрдаги ПФ-1692-сон Фармони 1-бандининг учинчи хатбошисидаги, 2-бандининг биринчи хатбошисида, 3-бандининг биринчи хатбошисида «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари «Маданият вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 12 январдаги ПФ-1913-сон Фармонида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 5-бандидаги «Маданият ва спорт ишлари (Х.Джураев)» сўзлари «Маданият (М.Муратов)» сўзлари билан алмаштирилсин;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатида:
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармонида:
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 18 октябрдаги ПҚ-203-сон қарорининг 6-бандидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари «Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2019 й., 06/19/5787/3650-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2007 йил 13 июндаги ПҚ-653-сон қарорининг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олимпия захиралари теннис мактабини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ-848-сон қарорининг 1-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган давлат дастури тўғрисида» 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сон қарорида:
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида юқори технологияли телерадиоускуналардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 1 апрелдаги ПҚ-1088-сон қарорида:
а) 5-бандининг биринчи хатбошидаги ва 8-бандининг биринчи хатбошидаги «Маданият ва спорт ишлари» сўзлари «Маданият» сўзи билан алмаштирилсин;
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳузурида «Ижод» фондини ташкил қилиш тўғрисида» 2010 йил 26 февралдаги ПҚ-1292-сон қарори 1-иловасидаги «Васийлик кенгаши аъзолари» бўлимининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болалар спорти объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПҚ-1332-сон қарорининг 9-бандидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлигига» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида» 2010 йил 5 августдаги ПҚ-1385-сон қарори 2-иловасидаги 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Маданият ва спорт ишлари» сўзлари «Маданият» сўзи билан алмаштирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011-2013 йилларда республикада футболнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 19 январдаги ПҚ-1466-сон қарори 1-иловасидаги 17, 20, 24, 25, 26, 34, 37, 41-бандларнинг «Масъул бажарувчилар» устунидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган давлат дастури тўғрисида» 2015 йил 20 ноябрдаги ПҚ-2435-сон қарорида:
г) 8-бандидаги «Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Маданият вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Маданият вазирлиги, Давархитектқурилиш, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари»;
7, 9, 19, 20, 21, 22, 24 ва 29-позициялардаги «Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари «Маданият вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
10, 25 ва 26-позициялардаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Маданият вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1, 2, 4, 5 ва 6-позициялардан «Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Маджидов М.А. — Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси, Республика комиссиясининг масъул котиби»;
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2438-сон қарорида:
а) 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги ва 8-бандидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлигига» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 9-бандининг учинчи хатбошисидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-иловасининг «Масъул ижрочилар» устунидаги 3, 6, 8, 10, 11 ва 13-23-бандларидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари «Давлат спорт қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2016 йил 10 сентябрдаги ПҚ-2584-сон қарорида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) 3-иловасининг «Мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари» бўлимида:
1-бандидаги «Маданият ва спорт ишлари» (маданият қисми масалалари бўйича)» сўзлари «Маданият» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-иловасининг «Мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари» бўлими қуйидаги 7-банд билан тўлдирилсин:
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 7 ноябрдаги ПҚ-2654-сон қарорида:
а) 1-бандининг иккинчи хатбошидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-бандидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлигига» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1-иловасининг номидаги «Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари «Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида» 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарори билан тасдиқланган «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда тизимли назорат қилиш бўйича Республика комиссияси таркиби қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида» 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сон қарори 2-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Маданият ва спорт ишлари» сўзлари «Маданият» сўзи билан алмаштирилсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарорининг 1-иловаси 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон қарорининг 2-иловаси 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг маъмурий биноларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 1 августдаги Ф-2553-сон Фармойишининг 1-иловаси учинчи хатбошидаги «Маданият ва спорт ишлари» сўзлари «Маданият» сўзи билан алмаштирилсин.