01.05.2017 йилдаги ПҚ-2940-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли Фармонига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мамлакатда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишнинг қуйидаги асосий йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш республика, ўрта ва қуйи бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг асосий вазифа ва функцияларнинг аниқ белгиланиши ва тақсимланишини ҳамда ҳар бир ходимнинг ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун шахсий жавобгарлигини назарда тутувчи сифат жиҳатидан мутлақо янги тартибини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида хизматни ўташда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилинишини, муомала маданияти ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари ходимлари ўртасида профилактик тадбирларни кучайтириш, улар томонидан хизматни ўташ жараёнида, айниқса тунги вақтларда порахўрлик ва ваколатни суиистеъмол қилиш ҳолатларига барҳам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий ва бошқа тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашнинг юқори мобиллиги ва самарадорлигини оширишга имкон берадиган янги иш усулларини жорий этиш, ҳуқуқ-тартиботнинг гуруҳлар томонидан бузилиши ва оммавий тартибсизликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда бартараф этишнинг таъсирчан тизимини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг мувофиқлаштирилиши ва ташкилий-услубий таъминланишини кучайтириш, мазкур соҳага юклатилган вазифаларни бажаришда ички ишлар органларининг фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли билан яқиндан ҳамкорлик қилиш механизмларини ривожлантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчидан, фаолиятда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун махсус қабулхоналар, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПФ-5454-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ички ишлар органлари бўлинмалари, вазирлик ва идораларнинг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни ва унга ташкилий-услубий раҳбарликни амалга оширади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патруль-пост хизмати саф бўлинмаларининг жавобгарлик ҳудудларига кирмайдиган жойларда жамоат тартибини ва хавфсизликни таъминлаш туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), шу жумладан профилактика инспекторлари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг Патруль-пост хизмати бригадаси таркибида ўрнатилган умумий штатлар сони доирасида 50 бош хизмат отлари бириктирилган Отлиқ отряд тузилсин ҳамда унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ жойларда ўтказиладиган оммавий тадбирлар чоғида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда юқори ҳаракатчанлик ҳамда мобил тўсиқлар ва ҳалқаларнинг ташкил этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари, дам олиш зоналари ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа жойларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарларни ушлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларга йилқичилик асосларини ва от миниб юриш кўникмаларини ўргатишни ташкил этиш, ушбу соҳадаги ижобий хорижий тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш, экстремал вазиятларда хизмат отларини тайёрлаш усуллари ва улардан фойдаланиш тактикасини такомиллаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг Патруль-пост хизмати бригадаси Отлиқ отряди учун 50 бош хизмат отларини сотиб олиш, уларнинг ўргатилишини ташкил этиш ва отлиқ отряднинг тўлақонли фаолиятини таъминлашга оид бошқа масалаларни ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат отларини ташиш учун мўлжалланган асосан мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган автотранспорт воситаларини, шу жумладан шатакка олувчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамаларни харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ертўла ва ярим ертўла хоналарида жойлашган вақтинча сақлаш ҳибсхоналарини қайта қуриш ва реконструкция қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзавтосаноат» АК мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг ишлаб чиқариш қувватларини инобатга олган ҳолда, хизмат отларини ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларининг, шу жумладан шатакка олувчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг техник параметрларини белгилаш ва келишишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига зарур ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ички ишлар вазирлигининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларнинг ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 1 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2940-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 20-сон, 357-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 06/18/5454/1290-сон; 26.07.2019 й., 06/20/5773/0248-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 07/21/5235/0840-сон, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)