31.03.2017 йилдаги 166-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2019
Ҳужжат 10.04.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига, «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва ушбу Низомга амал қилади.